Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Тасир этувчи модда(ХПН):
Нистатин
Препаратнинг савдо номи:
Нистатин
Фармакалогик гуруҳи:
Замбуруғларга қарши восита.
Дори шакли:
Таблеткалар.
Думалоқ, икки ёқлама қавариқ, яшил тусли оч-сариқ рангли четлари шикастланмаган ва бир хил бўлган қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Замбуруғларга қарши восита.
A07AA02
Ичга қабул қилинганида овқат ҳазм қилиш йўлларида ёмон сўрилади (унинг биокираолишлиги 3-5% дан ошмайди).
Антибиотикнинг фунгистатик концентрациясига қонда ва терапевтикка яқин ички аъзоларнинг тўқималарида, фақат у катта дозаларда юборилганида эришилади.
Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди ва орқа мия суюқлигига кирмайди.
Ичга қабул қилинган антибиотикнинг асосий массаси ўзгармаган ҳолда аҳлат билан чиқарилади.
Сўрилган препарат организмдан сийдик билан чиқарилади.
Ачитқисимон замбруғларнинг Cандида тури (Cандида албиcанс ва бошқалар) чақирган касалликларни, шиллиқ қавати (оғиз, қин ва бошқалар), тери ва ички аъзолари (меъда-ичак йўллари, ўпка, буйрак ва бошқалар) кандидозларини даволашда қўлланади.
Антибиотикларни (айниқса тетрациклин қатори антибиотиклари, левомицетин, неомицин ва бошқалар) узоқ қўлланиши оқибатида келиб чиқадиган замбуруғли асоратларни олдини олишда хам қўлланади.
Ичга, таблеткани чайнамасдан, бутунлигича ютилади.
Катталарга 500000 ТБ дозада кунига 3-4 марта ёки 250000 ТБ дозада кунига 6-8 марта буюрилади.
Суткалик доза 1500000-3000000 ТБ ни ташкил қилади.
Оғир тарқалган кандидозда суткалик дозани 4000000-6000000 ТБ гача ошириш мумкин.
13 ёшдан катталарга -1000000 дан 1500000 ТБ гача кунига 4 марта қабул қилишга буюрилади.
Ўртача даволаш давомийлиги 10-14 кунни ташкил қилади.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизда аччиқ таъм, диспептик кўринишлар, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ.
Аллергик реакциялар: тана ҳароратининг ошиши, этни увишиши, қичишиш, тери тошмаси, шу жумладан эшакеми, кам – Стивенс-Джонсон синдроми.
Бошқалар: фотосенсибилизация, тахикардия, бронхаспазм, юзнинг шиши, носпецифик миалгия; замбуруғларнинг резистент шаклларини тарқалиш хавфи бўлиши мумкин, бу препаратни бекор қилишни талаб қилади.
препаратнинг ҳар қандай компонетига юқори сезувчанлик;жигар фаолиятининг бузилиши;панкреатит;меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги;ҳомиладорлик ва эмизиш даври;12 ёшгача бўлган болалар.
Клотримазол билан бир вақтда қабул қилинганида клотримазолнинг замбуруғларга қарши фаоллиги пасаяди.
Полиен қатори антибиотиклари билан, масалан, амфотерицин В билан қарама-қарши чидамлилик кузатилади.
Препарат тизимли микозларни даволаш учун қўлланмайди.
Доза ўтказиб юборилганида иложи борича уни тезроқ қабул қилиш керак.
Нистатин қуёш нурларига нисбатан терининг сезувчанлигини ошириши мумкин.
Шунинг учун даволаш вақтида тўғри қуёш нурларидан ва сунъий ултрабинафша нурланишидан сақланиш керак.
Юқори сезувчанлик пайдо бўлганда ёки замбуруғларнинг резистент шаклларини кўпайиши ҳолларида препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Симптомлари: ножўя самараларнинг кучайиши мумкин.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, меъдани ювиш, симптоматик даволаш.