Никотиновая кислота

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:: фаол модда: никотин кислотаси – 0,05 г; ёрдамчи моддалар: декстроза – 0,148 г, стеарин кислотаси – 0,002 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

никотин кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

Никотиновая кислота

Фармакалогик гуруҳи:

витаминлар.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ рангли яссицилиндрик фаскали таблеткалар.

витаминлар.

S10AD02

Никотин кислотаси пеллеграни (РР авитаминози) олдини олиш ва даволаш учун, мия қон айланишини ишемик бузилишларини, оёқ қон томирларининг касалликларини (облитерацияловчи эндартериит, Рейно касаллиги) мажмуавий даволашда, қўл-оёқ қон томирларининг, ўт ва сийдик чиқариш йўлларининг спазмида, қандли диабетнинг асоратларида (диабетик полинейропатия, микроангиопатия), жигар касалликларида (ўткир ва сурункали гепатитлар), паст кислотали гастритларда, шунингдек юз нервининг невритларида, узоқ битмайдиган жароҳатлар ва трофик яраларда буюрилади.

Никотин кислотасининг таблеткалари ичга овқатдан кейин қабул қилинади. Антипеллагрик восита сифатида никотин кислотаси катталарга 0,1 г (2 таблетка) дан суткада 2-4 марта буюрилади (юқори суткалик доза 0,5 г). Болаларга, 3 ёшдан бошлаб, ёшига қараб, 0,05 г дан кунига 2-3 марта буюрилади. Даволаш курси 15-20 кун. Катталарга мия қон айланишини ишемик бузилишларида, қўл-оёқ қон томирларининг спазмларида, паст кислотали гастритларда, юз нервининг невритида, жароҳатлар ва яраларда никотин кислотаси 0,05-0,1 г бир марталик дозада тавсия қилинади, суткалик доза – 0,5 г гача. Даволаш курси – 1 ой. Такрорий курслар – шифокорнинг тавсияси бўйича.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Юқори дозалари ичга қабул қилинганида: юз ва гавданинг юқори қисми терисининг гиперемияси, парестезиялар, бош айланиши, юз терисига қон “қуйилишлари”, аритмия, ортостатик гипотензия, диарея, тери ва кўз шиллиқ қаватининг қуруқлиги, гипергликемия, гиперурикемия, миалгия, кўнгил айниши, қусиш, пептик яра, ҳолсизлантирадиган тери қичимаси. Узоқ вақт қўлланганида – жигарнинг ёғли дистрофияси, гиперурекемия, глюкозага толерантликни пасайиши, қонда аспартатаминотрансфераза, лактатдегидрогеназа, ишқорий фосфатазанинг концентрациясини ошиши, қизишни хис қилиш, терини қизариши (айниқса юз ва бўйинни), бош оғриғи, бош айланиши, астения.

Препаратга юқори шахсий сезувчанлик. Ҳомиладорлик ва эмизиш даври. Меъда ва 12 бармоқ ичакнинг яра касаллиги (зўрайиш босқичидаги), жигар фаолиятини яққол бузилишлари, подагра ва гиперурикемия, гипертония касаллиги ва атеросклерознинг оғир шакллари, болалар (3 ёшгача).

Агар никотин кислотаси бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланадиган бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Гипотензив дори воситалари, антикоагулянтлар ва ацетилсалицил кислотаси билан бирга мажмуада қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Жигар томонидан асоратларни олдини олиш учун (катта дозаларда узоқ вақт қўлланганида) парҳезга метионинга бой маҳсулотларни (творог) қўшиш ёки метионин, липой кислотаси ва бошқа липотроп воситаларни қабул қилиш керак. Никотин кислотаси билан даволаш жараёнида (айниқса катта дозалар билан) жигар фаолиятини синчиклаб назорат қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача ҳароратда.

Рецепциз

10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 5 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

4 йил.