Никапрозрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

таъсир этувчи модда: албендазол – 400 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза, маккажўхори крахмали, натрий сахарини, сорбитол, коллоидли кремний диоксиди, талк, магний стеарати, натрий крахмал гликоляти, ванилин хушбуйи, малина хушбуйи, шакар.

Тасир этувчи модда(ХПН):

албендазол

Препаратнинг савдо номи:

Никапроз

Фармакалогик гуруҳи:

Гелминтга қарши восита.

Дори шакли:

чайналадиган таблеткалар

бир томони рискали, доғлари бўлган, оқ рангдан кул ранггача бўлган овал шаклли таблеткалар.

Гелминтга қарши восита.

P02CA03

Албендазол ичга қабул қилинганда ошқозон ичак трактида ёмон абсорбцияланади (камида 5%), ўзгармаган ҳолда плазмада аниқланмайди, чунки жигарда бирламчи метаболитга албендазол сулфоксидага жуда тез ўзгаради, ҳамда антигелминт фаоликка эга бўлади. Албендазолнинг биокираолишлиги паст. Албендазолни ёғли овқатлар билан қабул қилиш шимилишини ва Cмах 5 марта оширади. Албендазол сулфоксидни Cмах етиб бориш вақти 2-5 соатни ташкил қилади. Оқсил плазмаси билан 70% боғланади. Организм бўйича амалда тўлиқ тарқалади: сийдикда, ўт сафрода, жигарда, киста ва киста суюқлигида, орқа мия суюлигида топилади. Циста гелминталаринг суюқлигига ва деворига ўтади. Албендазол сулфоксид албендазол сулфонга (иккиламчи метаболит) ва бошқа оксидловчи маҳсулотларга метаболизмга учрайди. Албендазол сулфоксид Т1/2 – 8-12 соат. Албендазол сулфоксид фаол метаболит кўринишида ичак орқали ўт сафро билан чиқарилади, фақатгина унинг кам миқдори сийдик орқали чиқарилади. Буйрак фаоллиги бузилган кўпчилик беморларнинг клиренси ўзгармайди. Жигарни зарарланишида биокираолишлиги оширади, бунда албендазолнинг сулфоксиди Cмах 2 марта ошади, лекин Т1/2 узаяди. Албендазол цитохром тизимининг Р-450 (ИА) микросомал ферментларнинг индуктори ҳисобланади; кўпчилик дори воситаларнинг метаболизмни тезлаштиради.

Ичак шаклидаги гелминтларда ва теридаги Ларва Мигранс синдромида (кам дозадаги қисқа муддатли даволаниш): энтеробиоз, анкилостомоз ва некатороз, гименолепидоз, тениоз, стронгилоидоз, аскаридоз, трихоцефалез, клонорхоз, опистархоз, теридаги Ларва Мигранс синдроми, болаларда лямблиозда қўлланилади. Тизимли гижжа инфекцияларда (юқори дозада узоқ даволаниш): цистли эхинококкоз (Эчиноcоccус гранулосус келтириб чиқарган): алвеоляр эхинококкози  (Эчиноcоccус мултиоcуларис келтириб чиқарган): нейроцистицеркоз (Таэниа солиум личинкалари  келтириб чиқарган): капилляроз (Cапиллариа пҳилиппиненсис келтириб чиқарган), гнатостомозе (Гнатҳостома спинигерум ва қариндош турлари келтириб чиқарган), трихинеллез (Тричинелла спектакльис ва Т.псеудоспиралис келтириб чиқарган), токсокароз (Тохоcара cанис ва қариндош турлари келтириб чиқарган).

Ичак инфекциялари ва теридаги  Ларва Мигранс синдромида Препаратни овқат билан бирга қабул қилинади. Агар уч ҳафтадан сўнг соғайиш кузатилмаса , даволанишнинг иккинчи курси буюрилади. ИнфекцияЁшҚабул қилиш давомийлигиEнтеробиоз, анкилостомоз, некатороз,аскаридоз,трихоцефалезКатталар ва 3 ёшдан ошган болаларга400 мг бир маротаба суткада 1 марта (1 таблеткадан).Агар уч ҳафтадан сўнг соғайиш кузатилмаса, даволанишни иккинчи курси буюрилади.  Биргаликда яшайдиган ҳамма шахсларга энтеробиозни даволашни ўтказилиши   тавсия этиладиСтронгилоидоз, тениоз, гименолепидозКатталар ва 3 ёшдан ошган болаларга400 мг суткада 1 марта (1 таблеткадан) 3 кун давомида.Гименолепидозеда аввалги курсдан сўнг 10-дан 21- кунгача бўлган интервалида қайталанувчи курси тавсия этилади.Клонорхоз, опистархозКатталар ва 3 ёшдан ошган болаларга400 мг 1 таблеткада суткада  2 марта 3 кун мобайнидаКожнй синдромЛарва МигрансКатталар ва 3 ёшдан ошган болаларга400 мг 1 таблеткада суткада 1марта 1-3 кун мобайнидаЛямблиозФақат 3 дан 12 ёшгача бўлган болаларга400 мг 1 таблеткада суткада 1 марта 5 кун мобайнида Препарат овқат билан қабул қилинади. 6 ёшгача бўлган болаларга перапартни юқори дозаларда буюриш тавсия этилмайди.  Дозаланиш режими индивидуал ҳолатда ёшга, тана вазнига, ҳамда инфекцияланиш оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда белгиланади. Бемор учун доза тана вазни 60 кг дан  ошган суткада 2 марта 400 мг (1 таблетка)  ташкил қилади. Тана вазни 60 кг кам бўлганларга препаратни суткада 15 мг/кг ҳисобида буюрилади. Бу дозани 2 та  қабулга ажратиш керак бўлади. Максимал суткалик доза – 800 мг.

Меъда ҳазм қилиш тизими томонидан: қорнидаги оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, “жигар” трансаминаз фаоллигининг ошиши. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, менингеал симптомлари. Қон айланиш органлари томонидан: лейкопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопенияда. Аллергик реакцияларда: тошма, қичма. Бошқалар: гипертермия, артериал босимнинг ошиши, буйраклар фаолиятининг бузилиши, алопеция, ўткир буйрак етишмовчилиги Ножўя таъсирлари уларнинг пайдо бўлиш частотаси билан таснифланади. Ножўя таъсири пайдо бўлиш частотасини таснифланиши қуйидагича қўлланилади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 ва <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100); камдан кам (≥1/10000 ва <1/1000); ва жуда камдан кам (<1/1000) . Ичак инфекциялари ва теридаги Ларва Мигранс синдроми учун қисқа муддатли даволанишда пайдо бўладиган  ножўя таъсирлар. Иммун тизими. Камдан кам ўта юқори сезгирлик, ўз ичига тошма, қичма ва эшакемини олади. Асаб тизими. Тез-тез бўлмаган: бош оғриғи ва бош айланиши. Ошқозон ичак тракти. Тез-тез бўлмаганда: ошқозонда оғриқ, кўнгил айланиши, қусиш ва диарея. Гепатобилиар тизими. Камда кам: жигар ферментларининг даражасини ошиши. Тери ва тери ости тўқимаси. Жуда кам полиморфли эритема, Стивен Джонсон синдроми. Тизимли гелминт инфекциялари учун қисқа муддатли даволанишда пайдо бўладиган  ножўя таъсирлар Қон ва лимфатик тизими Тез тез бўлмаганда лейкопения. Жуда камдан кам панцитопения, апластик  кам қонлик, агранулоцитоз. Нерв тизими Жуда тез-тез: бош оғриғи. Тез-тез: бош айланиши. Ошқозон ичак тракти: Тез-тез: ошқозонда оғриқ, кўнгил айланиши, қусиш ва диарея. Гепатобилиар тизими. Жуда тез-тез: енгил ва ўрта даражада жигар ферментларининг даражасини ошиши. Тез-тез бўлмаганда гепатит. Тери ва тери ости тўқимаси.

2 ёшгача бўлган болаларнинг гелминтозди;Албендазолга юқори сезувчанлик;Ҳомиладорлик;Лактация. Эҳтиёткорлик билан: Цистицеркоз фонида кўз пардасининг патологиясида;Жигар циррозида;Суяк кўмигида қон яратилишини бузилиши. Ҳомиладорлик:

Лейкопения ривожланишида даволанишни тўхталиши зарур. Нейроцистицеркозда кўзнинг шикастланишини даволашни бошлашдан олдин кўз пардасини (унинг патологияси оғирлашиш хавфида) назорат қилиш керак. Аёлларнинг репродуктив ёшида даволанишни бошлашдан олдин ҳомиладорлик йўқлигига тест ўтказилиши керак.   Даволаниш вақтида ишончли контрацепция шарт. Юқори дозаларни қабул қилган беморларга жигар фаолиятини ва қон ҳолатини доимо назорат остида диққат билан кузатиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг ишлатмаслик лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Беморларни албендазолни юқори дозаларда қабул қилишда уйқуни бузилиши, қусиш, кўришда галлюцинация, сариқлик, жигар ўлчами катталишиши, тахикардия ва бош айланишини ривожланиши мумкин.

Рецепт бўйича

Чайналадиган таблеткалар, 400 мг. 1, 2, 3, 4 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1, 2, 3, 4 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил. Улашиш: 1 356 Виеwс