Нейросимрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: 500 мг цитиколин, 538 мг цитиколин натрийга эквивалент; ёрдамчи моддалар: қуруқ крахмал, микрокристалл целлюлоза (101), магний стеарати, коллоид кремний диоксиди, талк, натрий кроскармеллоза, поливинилпирролидон К-30, тулсион 339, микрокристалл целлюлоза РН-112, гидроксипропилметилцеллюлоза, титан диоксиди, полиетиленгликол 6000, Униcорт қоплама.

Тасир этувчи модда(ХПН):

цитиколин

Препаратнинг савдо номи:

Нейросим

Фармакалогик гуруҳи:

ноотроп препаратлар.

Дори шакли:

таъсири узайтирилган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

оқ рангли, икки томонлама қавариқ, бир томонидан синдириш учун чизиғи бўлган қобиқ билан қопланган таблеткалар.

ноотроп препаратлар.

N06BX06

Цитиколин перорал қабул қилинганида, яхши сўрилади. Препарат юборилганидан сўнг қон плазмасида холиннинг даражасини аҳамиятли даражада ошиши кузатилади. Перорал қабул қилинганида препарат деярли тўлиқ сўрилади. Препарат ичакда ва жигарда метаболизмга учраб, холин ва цитидинни ҳосил қилади. Цитиколин юборилганидан сўнг бош миянинг тузилмаларига кенг тақсимланиб, холин фракциялари структур фосфолипидларга ва цитидин фракциялари цитидин нуклеотидлари ва нуклеин кислоталарга тез киришади. Бош мияда цитиколин ҳужайра, цитоплазматик ва митохондриал мембраналарга кириб, фосфолипидларнинг фракциясини қурилишида иштирок этади. Дозанинг фақат аҳамияциз миқдори сийдикда ва ахлатда (3% дан кам) аниқланади. Дозанинг тахминан 12% нафас билан чиқариладиган СО2 орқали чиқарилади. Препаратни сийдик билан чиқарилиши икки босқичда кузатилади: биринчи босқич – 36 соат давом этади, бу босқичда чиқарилиш тезлиги тез пасаяди ва иккинчи босқичи – бунда чиқарилиш тезлиги жуда секин пасаяди. Шундай босқичма-босқич чиқарилиши нафас йўллари орқали чиқарилганда ҳам кузатилади. СО2 билан чиқарилиш тезлиги тез, тахминан 15 соат давомида камаяди, сўнгра янада секинроқ камаяди.

Алцгеймер касаллиги ва деменциянинг бошқа турлари, бош мия жароҳатлари, бош миядаги қон томирларни импульс каби касалликлари, хотирани ёшга қараб йўқолиши, Паркинсон касаллиги, диққатни танқислиги синдроми ва гиперфаоллик (ДЦГ), глаукома ва амблиопияда қўлланади.

Препаратнинг дозаси ва даволаш давомийлиги симптомларнинг оғирлиги ва пациентнинг ҳолатига боғлиқ. Фикрлаш қобилияти ёшга қараб пасайганида: суткада 1000-2000 мг (2-4 таблетка) буюрилади. Бош миядаги қон томирларни сурункали касалликларида: суткада 500 мг (1 таблетка) буюрилади. Ишемик импульсда: суткада 500-2000 мг (1-4 таблетка) буюрилади, даволаш ҳуруждан сўнг 24 соат давомида бошланади.

Нейросимнинг ножўя самаралари енгилдир. Препарат уйқусизлик, бош оғриғи, диарея, гипотония, гипертония, кўнгил айниши, кўришни хиралашишига олиб келиши мумкин. Агар симптомлар сақланиб турса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Нейросим Л-дигидроксифенилаланин ва леводопанинг таъсирини кучайтиради. Препаратни таркибида меклофеноксат сақлайдиган препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Анамнезида руҳий касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Нейросим билан даволаниш вақтида алкогол истеъмол қилиш мумкин эмас. Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладор ва эмизикли аёллар препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Транспорт воситалари ва потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Оғир техникалар ва ательеларни бошқариш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозаси ошириб юборилганида даволаш симптоматик ва самарасини тутиб турувчи бўлиши керак.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.