Нейромултивит rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар:         тиамин гидрохлориди (В1витамини) ……….100 мг, пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) .200 мг, цианокобаламин (В12  витамини)……………..0,241 мг, ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, магний стеарати, повидон. қобиқ таркиби: макрогол 6000, титан диоксиди (Е171), талк, гипромеллоза, полиакрилат 30% ли дисперсияси2. 1 Миқдори 20% ортиқчасини ўз ичига олади: 2 2,25 мг қуруқ модда 7,5 мг суспензияга мос келади.

Препаратнинг савдо номи:

Нейромултивит

Фармакалогик гуруҳи:

В витаминининг В ва В витаминлари билан мажмуаси.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

оқдан ёки деярли оқ ранглигача бўлган, икки томони қавариқ юзали, думалоқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

В витаминининг В ва В витаминлари билан мажмуаси.

A11DB.

Препаратнинг компонентлари сувда эрувчан витаминлар ҳисобланади, бу уларни организмга тўпланиб қолиш эҳтимолини истисно қилади. Тиамин ва пиридоксин ичакнинг юқори қисмида сўрилади, сўрилиш даражаси дозага боғлиқ. Цианокобаламинни сўрилиши меъдадан бошланади, цианокобаламинни тўқималарга етказиб берилиши транскобаламин ИИ транспорт оқсили ёрдамида амалга оширилади. Препаратнинг таркибига кирувчи ҳамма витаминлар жигарда метаболизмга учрайди. Тиамин ва пиридоксинни организмдан чиқарилиши буйрак орқали амалга оширилади (тахминан 8-10% ўзгармаган кўринишда чиқарилади). Цианокобаламин асосан сафро билан чиқарилади, унинг буйраклар орқали чиқарилиши 6% дан 30% гачани ташкил қилади.

турли этиологияли (диабетик, алкогол ва бошқа) полинейропатиялар;невритлар ва невралгиялар;умуртқа поғонасининг дегенератив ўзагаришлари фонидаги радикулитлар;бел синдроми;бўйин синдроми;ишиас, люмбаго;плекситлар;қовурғалараро невралгия;учламчи нерв невралгияси;юз нервининг фалажида қўлланилади.

Таблеткаларни овқатдан кейин, чайнамасдан ва кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан  қабул қилиш лозим. Одатда 1 таблеткадан суткада 1-3 марта буюрилади. 6 ёшдан катта болаларга шифокор тавсиясига кўра, 1 таблеткадан суткада 1-3 мартадан буюрилади. Курс давомийлиги одатда 2-3 ҳафтани (шифокор тавсияси бўйича) ташкил қилади.

Препарат беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда: бош оғриғи, бош айланишикўнгил айниши Жуда кам ҳолларда: В6 витаминини жуда катта дозаларда нотўғри қўлланганда сезувчанликни бузилишиқичишиш ва уртикар тошма кўринишидаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари кузатилади.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

леводопа билан бирга қўлланганда нейромултивит леводопанинг паркинсонизмга қарши самарасини пасайтиради.этанол билан – тиаминни сўрилишини кескин пасайтиради. Нейромултивитни қабул қилиш вақтида таркибида В гуруҳи витаминлари бўлган поливитамин комплексларини қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Неврологик симптомларни бошланиши мумкинлиги сабабли, препаратнинг юқори дозалари билан 4 ҳафтадан ортиқ вақт давомида даволаш тавсия қилинмайди. В12 витаминини сақлайдиган препаратлар фуникуляр миелоз ва хафвли анемиянинг клиник манзарасини ва лаборатория текширишлари натижаларини яшириши мумкин. Дори воситасини транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилияти таъсирининг ўзига хослиги. Таъсири аниқланмаган. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: атакция ва сезувчанликни бузилишлари билан кечувчи невропатия, ЭEГ даги ўзгаришлар билан кечувчи церебрал тиришишлар, аллергик реакциялар. Даволаш: дозани ошириб юборилишини кўринишларини оғирлигига боғлиқ ҳолда ўтказилади. Меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш, кейинчалик симптоматик даволаш.

Рецепциз

20 таблеткадан поливинилхлорид/поливинилденхлорид плёнкали ва лакланган, чоп этилган алюмин фолга контуруяли ўрамда тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. 1 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги тииётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.