Неврокс ИС.рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: тиамин хлориди (Б1 витамини) – 100 мг, пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – 100 мг, цианокобаламин (В12 витамини) – 1000 мкг, никотинамид (РР витамини) – 100 мг, Д-пантенол – 50 мг; ёрдамчи моддалар: бензил спирти, фенол.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тиамин хлориди, пиридоксин гидрохлориди, цианкобаламин, никотинамид, Д-пантенол.

Препаратнинг савдо номи:

Неврокс-ИС.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

қаҳрабо рангли ампулага қуйилган тўқ қизил ёки қизил-жигаррангсимон рангли тиниқ эритма.

A11ЕA

Тиамин. Ичга қабул қилинганидан кейин дозасига қараб икки хил таъсири намоён бўлади: концентрацияси 2 мкмол гача бўлганда фаол сўрилиши, концентрацияси 2  мкмолдан юқори бўлганда пассив диффузияси кузатилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 4 соатни ташкил этади. Тез метаболизмга учрашини ҳисобга олганда организмдан 4-10 кунда чиқарилади. Пиридоксин. Пиридоксин жуда тез сўрилади, асосан, меъда-ичак йўлларининг юқори қисмида, ҳамда кўпи билан 2-5 соатдан кейин чиқарилади. Организмда тахминан 40-150 мг пиридоксин сақланади, сутка давомида сийдик билан 1,7-3,6 мг чиқарилади. Цианокобаламин. Цианокобаламиннинг  меъда-ичак йўлларидан сўрилиш механизми икки хил: меъда шираси таъсирида ажралиб чиқиб ички омил билан тез боғланади,ички омилдан қатъий назар қонга пассив тарзда ўтади. 1,5 мкг дан юқори дозаларида иккинчи йўл аҳамиятли рицарь ўйнайди. В12 витаминининг керагидан ортиғи жигарда тўпланади. У жигардан сафро билан ичакка ўтади ҳамда ичак-жигар циркуляцияси жараёнида сезиларли даражада реабсорбцияланади. В12 витаминининг метаболизм тезлиги суткасига 2,5 мкг ни ташкил этади. Никотинамид Организмнинг ҳамма тўқималарида тез тақсимланади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига киради. Жигарда  никотинамид-Н-метилникотинамидни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Буйраклар орқали чиқарилади. Д-пантенол Маҳаллий қўлланганда тез абсорбцияланади ва пантотен кислотага ўтади, плазма оқсиллари билан боғланади (асосан, бета-глобулин ва албумин билан).

Қуйидаги неврологик касалликларнинг мажмуавий терапиясида қўлланади: – учлик нервининг невралгияси; – юз нервининг неврити; – умуртқа касалликлари чақирган оғриқ синдроми (қовурғалараро невралгия, люмбоишиалгия, бел синдроми, бўйин синдроми, бўйин-елка синдроми, умуртқанинг дегенератив ўзгаришлари чақирган корешок синдроми). Механик ва кимёвий омиллар, совуқлик-иссиқлик даражаси таъсирида ёки жарроҳлик аралашувидан кейинги тери қопламаларининг зарарланиши: – келиб чиқиши турли бўлган куйишлар  (шу жумладан, қуёшдан); -терининг тирналиши, шилиниши, яра-чақалар; ётоқ яралар; қийин битадиган тери трансплантатлари; операциядан кейинги асептик жароҳатлар. Теридаги яллиғланиш жараёнлари: дерматит, чипқон, трофик яралар, трахеостома, гастростома ва колостомалар атрофидаги терини парвариш қилиш. Ташқи муҳит омилларининг (совуқ, шамол, зах) терига нохуш таъсири асоратларини даволаш ва олдини олиш учун қўлланади. Болаларда – йўргак дерматити, тирналган жойлари ҳамда қуёш, рентген ва ултрабинафша нурлар таъсиридан кейинги терининг бироз яллиғланиши, терини бичилишини даволаш ва олдини олиш. Эмизикли оналарда кўкрак учи ёрилиши ва яллиғланишида, шунингдек нейтрал ёғлар ва декспантенол манбаси сифатида  қуруқ терини ҳимоялаш учун қўлланади. Пеллагра, гепатит, кислоталилиги паст гастритлар, колит, атеросклероз, суст битувчи жароҳат ва яраларни олдини олиш ва даволаш,  инфекцион касалликларни даволаш учун қўлланади.

Ҳафтасига  1 инекциядан  2-3 марта. 15 ёшгача бўлган болалар: шифокор тавсияси бўйича. Даволаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Асосан тери юзасидаги ўзгаришлар кўринишида ўтадиган аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Препаратнинг исталган компонентига нисбатан юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Пиридоксин. Леводопа билан бир вақтда қўлланганида пиридоксин леводопанинг паркинсонизмга қарши таъсирини камайтириши мумкин. Диуретиклар таъсирини кучайтиради. Изоникотин гидразиди, пеницилламин, циклосерин ҳамда эстрогенсақловчи перорал контрацептив воситалар пиридоксинни самарасини камайтиради. Юрак гликозидлари билан яхши келишади (пиридоксин миокардда қисқартирувчи оқсиллар синтезини оширишга кўмаклашади), глютамин кислота ва аспаркам билан ҳам яхши келишади (гипокцияга турғунликни оширади). Цинокобаламин. Аминогликозидлар, салицилатлар, эпилепсияга қарши дори воситалари, колхицин, калий препаратлари абсорбциясини пасайтиради. Цианокобаламинни қон ивувчанлигини оширадиган препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас. В12 витаминини қабул қилиниши фолий кислотаси етишмовчилигини яшириши мумкин.

Б12  витамини юборилганда клиник манзара, шунингдек  фуникуляр миелоз ёки пернициоз анемиядаги лаборатория кўрсаткичлари ўзининг спецификасини йўқотиши мумкин.

Ҳозирги вақтгача ҳомиладорлик даврида Б1, В6 и Б12 витаминларини тавсия қилинган дозаларда юборилгандан кейинги ножўя самаралари ҳақида маълумотлар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Рецепт бўйича

2 мл дан ампулаларда. Контур уяли ўрамлар 1(1×10) ёки (2х5) ёки 1(1х5) та дан қўллаш йўриқномаси билан бирга картон пачкаларга жойланади.

2 йил.