Невралонрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: В1 витамини (тиамин гидрохлориди)                   250 мг, В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди)          250 мг, В12 витамини (цианокобаламин)                           1 мг; ёрдамчи моддалар: маннитол, сувсиз коллоид кремний диоксиди, ўта желатинланган маккажўхори крахмали, поливинилпирролидон, магний стеарати; қобиғининг таркиби: пушти акрил-ЭЗE® 93О34305 (метакрил кислотасининг сополимери, титан диоксиди, талк, триетилцитрат, сувсиз коллоид кремний диоксиди, натрий бикарбонати, кармин, натрий лаурилсулфати, индигокармин алюмин лаки).

Тасир этувчи модда(ХПН):

тиамин гидрохлориди, пиридоксин гидрохлориди, цианокобаламин.

Препаратнинг савдо номи:

Невралон

Фармакалогик гуруҳи:

витаминлар.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

думалоқ, икки томони қавариқ, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

витаминлар.

A11DB.

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) оғиз орқали қабул қилинганидан сўнг ўн икки бармоқли ичак ва ингичка ичакда сўрилади. Жигарда аҳамиятли даражада метаболизмга учрайди ва унинг асосий метаболитлари бўлиб, тиаминкарбон кислотаси ва пирамин (2,5-диметил-4-аминопиридимин) ҳисобланади. Метаболитлари катта миқдордаги ўзгармаган тиамин билан бирга ичак ва буйраклар орқали чиқарилади. Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) ичакдан тез сўрилади. Жигарда фармакологик фаол метаболитлар пиридоксалфосфат ва пиридоксаминфосфат ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. СН2ОН-гуруҳи 5-ҳолатида фосфорланганидан сўнг, яъни пиридоксал-5-фосфати (ПАЛП) ҳосил бўлганидан сўнг, В6 витамини коэнзим сифатида фаолият кўрсатади. Тахминан 80% ПАЛП плазма оқсиллари билан боғланади. Пиридоксин асосан мушаклар, жигар ва МНТ да тўпланади. Пиридоксин метаболизмини якуний маҳсулоти организмдан буйраклар орқали чиқариладиган 4-пиридоксил кислотасидир. Цианокобаламин (В12 витамини) цианокобаламиннинг асосий миқдори “Каслнинг ички омили” билан боғлангандан сўнг ўзлаштирилади. В12витамини асосан жигарда тўпланади. Қон зардобидан ярим чиқарилиш даври тахминан 5 кунни, жигардан эса – тахминан 1 йилни ташкил этади. Организмдан асосан сафро ва сийдик билан чиқарилади.

Нерв тизимини қуйидаги касалликларини симптоматик даволаш, мажмуавий даволаш таркибида қўлланади: неврит, невралгия (шу жумладан уч шохли нерв невралгияси), полиневрит, полиневропатия (шу жумладан диабетик ва алкоголли полиневропатия), ўраб олувчи темиратки, миалгиялар, илдизча синдроми (умуртқа поғонасини дегенератив ўзгаришлари келтириб чиқарган), ретробулбар невритлар, юз нервининг фалажи;В1 В6 В12 витаминларининг танқислиги исботланган тизимли неврологик касалликлар. Бундан ташқари, препарат қуйидаги ҳолатларда қўлланади: кардиомиопатия (В1 витаминини танқислиги билан боғлиқ бўлган);операциядан кейинги қусиш;нур касаллиги;алкоголизм вақтида кузатиладиган сурункали интоксикация.

Невралон таблеткалари ичга, чайнамасдан, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади. Профилактика учун Невралон препарати кунига 1 таблеткадан буюрилади. Касалликни даволаш учун – кунига 2-4 таблеткадан буюрилади. Касалликнинг симптомлари камайганида дозани кунига 1 таблеткагача камайтириш мумкин. Даволаш курси камида бир ой муддатни ташкил этади.

Жуда кам ҳолларда – кўп терлаш, ҳуснбузар тошмаси, тери реакциялари (эшакеми). Кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари (тери тошмаси, нафас жараёнини бузилиши, анафилактик шок, Квинке шиши) ривожланиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик.

В6 витамини леводопанинг терапевтик самарадорлигини пасайтиради. Тиосемикарбазон ва 5-флуоурацил В1 витаминининг антагонисти бўлиб, унинг самарадорлигини камайтирадилар. Антацидлар В1 витаминининг сўрилишини секинлаштиради. Алкогол ёки аминосалицилатлар ёки колхицинни (айниқса аминогликозидлар билан бирга) ҳаддан ташқари узоқ вақт 2 ҳафтадан ортиқ истеъмол қилиш В12 витаминини меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайтиради. Фолат кислотасининг юқори дозаларини узоқ вақт давомида қабул қилиш В12 витаминининг концентрациясини пасайтириши мумкин.

Ўткир ва оғир даражадаги декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Невралон препаратини қўллаш хақидаги масала беморнинг ҳолатини ҳисобга олиб индивидуал равишда ҳал қилинади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Зарурат бўлганида ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин. Педиатрияда қўлланиши Болалар ва ўсмирларда Невралон препаратини қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Транспорт воситаларининг хайдовчилари ва потенциал хавфли механизмлар билан ишловчи шахсларда препаратни қўллаш бўйича ҳеч қандай огоҳлантиришлар йўқ. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Намликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: сенсор нейропатия, препаратнинг ножўя таъсирлари яққоллигини кучайиши кузатилади. Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепт бўйича берилади

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан блистерда. 2 ёки 5 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.