Неуробекс rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: 15 мг тиамин нитрати (В1 витамини), 10 мг пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини), 0,02 мг цианокобаламин (В12 витамини). Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, буғдой крахмали, талк, магний стеарат, коллоид кремний диоксиди, повидон. Плёнка қобиғи: колликоат протекти, титан диоксиди, талк, бўёвчи Е 124.

Препаратнинг савдо номи:

Неуробекс

Фармакалогик гуруҳи:

Витаминлар, В витамини В витамин ва/ёки В витамин билан мажмуада

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

думалоқ икки томони қавариқ пушти рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Витаминлар, В витамини В витамин ва/ёки В витамин билан мажмуада

A11DB00

Неуробексни қуйидаги касалликлар ва ҳолатларни комплекс даволашда қўлланилади: периферик нервлардаги яллиғланиш ва дегенератив жараёнлар – невритлар, полиневритлар (алкоголли, постинфекцион ва токсик, қандли диабетда), невралгиялар, миалгиялар, парестезиялар (оёқ-қўлларни увишиши ёки этни жимиллаши);узоқ вақт давом этган реконвалесценция ҳолатлари (узоқ вақт давом этган касалликдан кейин тикланиш), сурункали алкоголизм, заҳарланиш, астения (толиқиш ва ҳолсизлик);В гиповитаминози (организмда В гуруҳ витаминларини камайиб кетиши билан боғлиқ холатлар), дерматитлар, экзема, псориаз, экссудатив диатез, хуснбузар каби тери касалликлари.

Неуробексни ҳамиша ушбу варақадаги ёки шифокорингиз кўрсатмаларига риоя қилган ҳолда қабул қилинг. Одатдаги доза кунига 3-4 марта қобиқ билан қопланган 2-3 таблеткани ташкил этади. Неуробекс ичга қабул қилинади. Таблеткаларни чайнамасдан овқат вақтида ёки овқатдан кейин, чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.

Барча дори воситалари каби. Неуробекс препарати ҳам ножўя реакцияларни чақириши мумкин, гарчи улар ҳаммада ҳам намоён бўлмасада. Неуробекс одатда яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда кучли терлаш, юрак уришини ҳис этиш, қичишиш, эшакеми кузатилиши мумкин. Якка ҳолларда аллергик реакциялар, тошма, бўғилиш ва анафилактик шок пайдо бўлиши мумкин. В6 витаминини юқори дозаларда 2 ойдан 40 ойгача вақт давомида қабул қилган пациентларда сенсор нервларни оғир шикастланиши ҳақида маълумотлар бор. Бундай шикастланишлар препаратни кичик дозаларда узоқ вақт давомида қабул қилганда ҳам кузатилиши мумкин. Агар бирон-бир ножўя реакция жиддий тус олса ёки сизда ушбу илова-варақада кўрсатилмаган бошқа ножўя реакциялар кузатилса, илтимос, бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

агар Сизда Неуробекснинг таъсир этувчи моддаларга ёки ҳар қандай қолган компонентларига аллергия (ўта юқори сезувчанлик) бўлса;агар Сизда ўткир тромбоэмболия (ҳосил бўлган тромб таъсирида қон томирнинг беркилиши) бўлса;агар Сизда эритроз ва эритремия (эритроцитлар сонини ошиши билан боғлиқ бўлган қон касалликлари) бўлса.

Агар Сиз бошқа дори воситалар, шунингдек рецепциз бериладиган дори воситаларини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз илтимос, шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг. Этанол В1 витаминини сўрилишини кескин камайтиради. В6 витамини организмда айрим дори препаратларини парчаланишига таъсир қилади. В6 витаминининг юқори дозалари леводопа (Паркинсон касаллигини даволаш учун дори воситаси) нинг самарасини камайтиради. Бу витамин леводопани периферик буюрилишини кучайтиради ва шу тарзда унинг даволовчи самарасини камайтиради. В6 витамини изониазид ва тиосемикарбазонларнинг таъсирини камайтириб, ушбу туберкулезга қарши воситалар чақирган анемияни коррекция қилади. Пенициламинни узоқ вақт қўллаш давомида В6 витамини танқислигини ривожланишига олиб келиши мумкин. В6 витаминини гидралазин ва циклозерин билан бир вақтда қўллаш ушбу дори воситалари томонидан чақирилган ножўя неврологик реакцияларни камайтиради. В6 витаминининг миқдори перорал контрацептив воситалар билан бир вақтда қабул қилинганида камаяди. Колхицин, этанол ва неомицин В12 витаминини сўрилишини сусайтиради. Бигуанидин синфига мансуб бўлган диабетга қарши воситалар, р-аминосалицил кислотаси, шунингдек хлорамфеникол ва С витамини витаминни сўрилишига таъсир қиладилар.

Ҳар қандай дори воситасини қўллашдан олдин, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Ҳомиладорлик Ҳомиладорлик вақтида Неуробекс препаратини қўлланганида ҳомилага ножўя таъсири юзасидан маълумотлар йўқ. Етарлича маълумотлар йўқлиги туфайли, ҳомиладорлик вақтида препаратни фақат зарур бўлганҳоллардагина қўллаш тавсия этилади. Эмизиш Эмизиш даврида Неуробекс препарати қўлланганда янги туғилган чақалоққа ножўя таъсири юзасидан маълумотлар йўқ. Етарлича маълумотлар йўқлиги туфайли, бу даврда препаратни  фақат зарур бўлганҳоллардагина қўллаш тавсия этилади.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!

Буюрилган дозадан кўпроқ дозада қабул қилиш учун шифокорга мурожаат қилинг. Доза ошириб юборилганида препаратнинг ножўя реакцияларини кучайиши юз беради. Нерв қўзғалувчанлиги, юрак уришини ҳис этиш, юрак соҳасида оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик воситаларни қўллашдан иборат. Изониазид В6 витаминининг антидоти (заҳарга қарши) ҳисобланади.

Рецепциз

90 (тўқсон) ёки 150 (бир юз эллик) қобиқ билан қопланган таблеткалар қуритувчи қопқоқ билан беркитилган, тиниқ бўлмаган пластик банкаларда. 1 (бир) пластик банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 (икки) йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг Неуробекс препаратини қабул қилманг!