Нермонтрецепт билан

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг мемантин гидрохлориди; ёрдамчи моддалар: лактоза, микрокристалл целлюлоза, коллоид кремний оксиди, талк, магний стеарати; плёнка қобиғининг таркиби: гипромеллоза, титан диоксиди, макрогол 400.

Тасир этувчи модда(ХПН):

мемантин

Препаратнинг савдо номи:

Нермонт

Фармакалогик гуруҳи:

Глутамат НМДА-рецепторлари блокаторлари. Деменцияни даволаш учун препарат.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

оқ рангли, узунчоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томонидан синдириш чизиғи бўлган таблеткалар.

Глутамат НМДА-рецепторлари блокаторлари. Деменцияни даволаш учун препарат.

N06DX01.

Мемантин ичга қабул қилингандан кейин тез ва тўлиқ сўрилади. Қон плазмасидаги Смах га 2-6 соат давомида эришилади. Буйрак фаолияти нормал бўлганида препаратни тўпланиши аниқланмаган. Чиқарилиши икки фазада кечади. Т1/2 ўртача биринчи фаза – 4-9 соат, иккичи фазада – 40-65 соатни ташкил қилади. Асосан (75-90%) буйрак орқали чиқарилади.

Деменция (алцгеймер типи, қон томирли, барча оғирлик даражасидаги аралаш деменция); енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги марказий нерв тизими фаолиятини бузилиши (хотирани ва диққатни жамлашни сусайиши, фаолиятга қизиқишни йўқолиши, тез толиқиш, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қобилиятини чекланиши); церебрал ва спинал спастик синдром (бош-мия жароҳати, тарқалган склероз, импульс оқибатидаги), Паркинсон касаллиги, паркинсонизм синдроми. Педиатрияда: турли характердаги нутқни бузилиши (брадилалия, нутқ темпини патологик секинлашиши, эшитиш-нутқ хотираси ҳажмини камайиши, олигофазия).

Дозалаш тартиби шахсий равишда белгиланади. Даволашни минимал самарали дозани буюришдан бошлаш тавсия этилади. Катталарга деменция синдромида даволашнинг 1чи ҳафтаси давомида суткада 5 мг дозада, 2чи ҳафтаси давомида – суткада 10 мг дозада буюрилади. 3чи ҳафтаси давомида – суткада 15-20 мг дозада буюрилади. Зарурати бўлганида 30 мг суткалик дозага эришилгунча дозани ҳар ҳафтада 10 мг ошириш мумкин. Марказий нерв тизими билан боғлиқ ҳаракатланишни бузилишларида даволашнинг 1чи ҳафтаси давомида 10 мг суткалик дозада, 2чи ҳафтаси давомида – суткада 10 мг гача дозада, 3чи ҳафтаси давомида – 20-30 мг буюрилади. Зарурати бўлганида 60 мг суткалик дозага эришилгунча дозани ҳар ҳафтада 10 мг ошириш мумкин. Самарани бир маромда сақлаб турувчи дозанинг тахминий кўрсаткичи – суткада 10-20 мг. Суткалик дозани кун давомида бир неча қабулларга тенг бўлинади, препаратни овқатланиш вақтида қабул қилиш керак, охирги дозани кечки овқатдан олдин қабул қилиш тавсия этилади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар учун дозалаш тартиби клиник самарадорликка қараб даволаш вақтида буйрак фаолиятини назорати остида шахсий равишда белгиланади. Болаларга суткада 500 мкг/кг дозада буюрилади.

Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.Буйрак фаолиятини яққол бузилиши.Ҳомиладорлик.Эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Тиреотоксикоз, тутқаноғи бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Л-допа, допамин агонистлари, антихолинергик воситалар билан бир вақтда қўлланилганда ушбу препаратларнинг таъсири кучайиши мумкин. Барбитуратлар, нейролептиклар билан бир вақтда қўлланилганда уларнинг таъсири камайиши мумкин. Дантролен ёки баклофен билан бирга қўлланилганда таъсирини ўзгартириши (кучайтириши ёки камайтириши) мумкин, шунинг учун препаратларнинг дозасини шахсий равишда танлаш керак. Амантадин, кетамин ва дексаметофан билан бир вақтда буюришдан сақланиш керак. Мемантин билан бир вақтда қабул қилинганда циметидин, прокаинамид, кинидин, кинин ва никотиннинг плазмадаги даражасини ошириши мумкин. Мемантин билан бир вақтда қабул қилинганда гидрохлортиазиднинг даражасини пасайтириши мумкин.

Тутқаноқ, тиреотоксикози бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Оптимал дозага ҳар ҳафта ошириб, босқичма-босқич эришилади.

Ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: ножўя самараларнинг жадаллиги кучайиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш; симптоматик даволашни ўтказиш.

Шифокор рецепти бўйича берилади

8 таблетка блистерда, 7 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

4 йил.