Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Препаратнинг савдо номи:
Неосмектин®
Фармакалогик гуруҳи:
диареяга қарши восита.
Дори шакли:
ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун [ванилли, апелсинли, лимонли, малинали].
Сарғиш- ёки кулрангроқ-оқ рангдан то кулрангроқ- ёки жигаррангроқ-сариқ рангли ванил ҳидли кукун.
Тайёрланган суспензиянинг таърифи: ванилли: сарғиш- ёки кулрангроқ-оқ рангдан то кулрангроқ- ёки жигаррангроқ-сариқ рангли ванил ҳидли суспензия;апелсинли: сарғиш- ёки кулрангроқ-оқ рангдан то кулрангроқ- ёки жигаррангроқ-сариқ рангли апелсин-ванил ҳидли суспензия;лимонли: сарғиш- ёки кулрангроқ-оқ рангдан то кулрангроқ- ёки жигаррангроқ-сариқ рангли лимон-ванил ҳидли суспензия;малинали: сарғиш- ёки кулрангроқ-оқ рангдан то кулрангроқ- ёки жигаррангроқ-сариқ рангли малина-ванил ҳидли суспензия.
диареяга қарши восита.
A07VS05
Меъда-ичак йўлларида сўрилмайди, ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Диарея (аллергик, дори генезли; овқатланиш тартибини ва овқатнинг сифат таркибини бузилиши).
Инфекцион генезли диарея – мажмуавий даволаш таркибида.
Меъда ва ичак касалликлари билан боғлиқ бўлган симптомларни даволаш (жиғилдон қайнаши, қоринда оғирлик, дамланиш ва дискомфорт хис қилиш).
Ичга.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 пакетчадан суткада 3 марта.
Пакетча ичидагиси 100 мл сувда, кукунни аста-секин сепиб ва уни бир текис аралаштириб эритилади.
12 ёшгача бўлган болаларга: пакетча ичидагиси 50 мл суюқликда эритилади.
1 ёшгача бўлганларга – 1 суткада 1 пакетча; 1 ёшдан 2 ёшгача – суткада 2 пакетча; 2 ёшдан ошган болаларга – суткада 2-3 пакетча.
Суткалик доза кун давомида 3-4 марта қабул қилишга бўлинади.
Қабзият (одатда, ичакнинг фаолияти препаратнинг дозаси камайтирилганида тикланади), аллергик реакциялар.
Ўта юқори сезувчанлик, ичак тутилиши.
Эҳтиёткорлик билан Қандли диабет (препаратнинг таркибида декстроза бўлганлиги туфайли).
Бир вақтда қабул қилинаётган дори воситаларининг сўрилиш тезлиги ва даражасини камайтиради.
Кичик болалар учун пакетча ичидагиси болалар бутилкчасида (50 мл) эритилади ва кун давомида бир неча марта қабул қилишга тақсимланади ёки қандайдир ярим суюқ маҳсулот (бўтқа, пюре, компот, болалар озуқаси) билан аралаштирилади.
Агарда 1 марталик доза 1 пакетчадан камроқни ташкил қилса, тайёрланган ишлатилмаган суспензияни берк идишда, совутгичда 2-8ºС хароратда 16 соатдан кўп бўлмаган вақт давомида сақлаш керак.
Ҳар бир қабул қилиш олдидан суспензияни яхшилаб чайқатиш керак.
Неосмектин® ва бошқа дори воситаларини қабул қилиш орасидаги интервал 1-2 соатни ташкил қилиши керак.
Неосмектиннинг бир пакетчаси (3,76 г) 0,06 нон бирлигини, катталар учун препаратнинг суткалик дозаси (3 пакетча) – 0,19 нон бирлигини сақлайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Рецепциз
Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун [ванилли, апелсинли, лимонли, малинали] 3 г.
3,76 г дан препарат (3 г фаол модда) мажмуавий материалдан бўлган иссиқлик билан кавшарланган пакетчаларда.
1, 3, 5, 10, 20 ёки 30 пакетчадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга полиетилен пакет ёки картон қутида.