НАЗОЛ БEБИрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Таъсир этувчи модда: фенилефрин гидрохлориди 1,25 мг/мл. Ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, динатрий эдетат дигидрати, глицерол, макрогол 1500, динатрий фосфат дигидрати, калий дигидрофосфати, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

НАЗОЛ БEБИ

Фармакалогик гуруҳи:

Деконгестантлар ва маҳаллий қўллаш учун бошқа назал препаратлар. Симпатомиметиклар. Фенилефрин.

Дори шакли:

назал томчилар

тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли ҳидсиз суюқлик.

Деконгестантлар ва маҳаллий қўллаш учун бошқа назал препаратлар. Симпатомиметиклар. Фенилефрин.

Ўткир ринит ёки синусит билан кечувчи шамоллаш касалликларида, гриппда, аллергик касалликларда (пичан иситмаси ва бошқ.) бурун орқали нафас олишни  енгиллаштириш учун; ўткир ўрта отитда ёрдамчи восита сифатда қўлланади.

Қўллашдан олдин бурун йўлларини яхшилаб тозалаш лозим. 15 мл флакон учун: флакон туби юқорига қилиб тутилган ҳолда бироз сиқилади. Бошни орқага қилиб, бурунга томизилади. Бошнинг бундай ҳолатини бир неча минут сақланади. 1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болаларга (катталар кузатуви остида): 1-2 томчидан ҳар бир бурун йўлига камида ҳар 4 соатда томизилади. 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга (катталар кузатуви остида): 2-3 томчидан ҳар бир бурун йўлига камида ҳар 4 соатда томизилади. Тавсия қилинган дозалаш тартиби оширилмасин.

Тез-тез: бурунда ачишиш, қичишиш, санчиқ, аксириш. Тез-тез эмас: нафас олишни қийинлашиши, бурунни қонаши, тошма, қичишиш, Квинке шиши. Кам: юракни тез уриши, тахикардия, артериал гипертензия. Жуда кам: безовталик, уйқусизлик, чарчоқлик, бош оғриғи, галлюцинациялар, аритмиялар, кичик болалар ва янги туғилган чақалоқларда апноэ, тиришишлар.

1 ёшгача бўлган болалар. Препаратнинг ингредиентларига шахсий юқори сезувчанлик; трансфеноидал гипофизектомия ёки бош миянинг қаттиқ пардасига тегиб ўтадиган бошқа жарроҳлик аралашувидан кейинги атрофик ринит; юрак-томир тизими касалликлари (юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия), қалқонсимон бези касалликлари (гипертиреоз), қандли диабет, простата бези гиперплазияси.

3 сутка қўлланганидан кейин нафас олишни қийинлашиши сақланиб қолса, препаратни қўллаш юзасидан шифокор билан келишиш керак. Фенилефрин сақловчи назал деконгестантлар билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Узоқ муддат қўлланганида ва доза ошириб юборилганда қуйидагилар пайдо бўлиши мумкин: бурун шиллиқ қаватининг реактив гиперемияси (медикаментоз ринит), шиллиқ қават атрофияси.

Назол Беби болалар учун мўлжалланган. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда салансин.

Маҳаллий назал қўлланганида дозани ошириб юборилиши баъзида қуйидаги тизимли самараларга: тахикардия, кам ҳолларда тахикардия хуружидан кейин брадикардияни ривожланиши; артериал босимини ошиши, қўзғалиш, бош оғриғи, қусишга олиб келади: Доза тасодифан ошириб юборилганида дарҳол ёрдам учун шифокорга ёки токсикология марказига мурожаат қилинг.

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.