НАЯТОКС rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: 12 СТБ (сичқон таъсир бирлиги) оддий кобра илонининг қуруқ заҳари, 4 г метилсалицилат, 3 г камфора, 2 г эвкалипт мойи (цинеол 1,4 г га эквивалент); ёрдамчи моддалар: 81 г вазелин, 10 г асалари муми.

Препаратнинг савдо номи:

НАЯТОКС

Фармакалогик гуруҳи:

Маҳаллий таъсирловчи восита.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун суртма

бироз сарғиш тусли оқ рангли, камфора, эвкалипт мойи, метилсалицилатнинг ўзига ҳос ҳидили, бир хил суртма.

Маҳаллий таъсирловчи восита.

M02AS

Суртма турли этиологияга эга артритларда, невралгия, миалгия, ишиас, радикулитда ва таянч-ҳаракат аппаратининг оғир синдроми билан кечувчи бошқа касалликларида сиртга қўлланади.

СИРТГА БУЮРИЛАДИ! Суртма терининг оғриқли соҳаларига суткада 1 марта 5 г дан 10 г гача (1-2 чой қошиқ суртма) дозада қисмларга бўлиб, суртилади ва терига ишқаланади, кучли оғриқ ҳисларида эса – оғриқли синдром йўқолгунича суткада 2 марта қўлланади. Даволаш курси шифокорнинг маслаҳатисиз 10 кундан ошмаслиги керак. Суртмани қўллагандан сўнг, уни кўзга ва бошқа шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик учун қўлларни яхшилаб ювиш керак.

Айрим ҳолларда препаратни қўллаш тўхтатилганидан сўнг йўқолувчи тери томонидан аллергик реакциялар (қизариш, қичишиш, тошма) бўлиши мумкин! Ҳар қандай ножўя таъсирлар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Препаратнинг компонентларига юқори шахсий сезувчанлик, тери касалликлари ва суртма суртилган жойда тери қопламларининг механик шикастланиши, ўпканинг фаол туберкулёзи, иситмали ҳолатлар, умумий ҳолсизланиш, бош мияда ва коронар қон айланишининг яққол етишмовчилиги, ангиоспазмларга мойиллик, жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари, ҳомиладорлик ва эмизиш даври, 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни болаларда шифокор маслаҳатисиз қўллаш тавсия этилмайди. Суртмани очиқ яраларга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак. Суртма кўз шиллиқ қаватларига эҳтиёцизлик оқибатида тушган ҳолларда, уларни кўп миқдордаги сув билан ювиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроклилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, қоронғи жойда, 15-250С ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

Сиртга қўллаш учун суртма; 20 г дан суртма алюмин тубада. Битта туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

5 йил.