Натрия тиосулфат Дарницарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма сақлайди: Фаол модда: 300 мг натрий тиосулфати; Ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, динатрий эдетати, инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

Натрия тиосулфат-Дарница

Фармакалогик гуруҳи:

антидот

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.

антидот

V03AV06

Вена ичига юборилганида хужайрадан ташқаридаги суюқликка тез тушади, ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври – 0,65 соат.

Мишяк, симоб, қўрғошин бирикмалари, синил кислотаси ва унинг тузлари, ёд, бром ва уларнинг тузлари билан заҳарланишда қўлланади.

Мишяк, симоб, қўрғошин бирикмалари билан, ёд, бром ва уларнинг тузлари билан заҳарланишда 1,5-3 г (30% ли эритманинг 5-10 мл) дозада вена ичига болюс равишда буюрилади. Синил кислотаси ва унинг тузлари билан заҳарланишда 15 г (30% ли эритманинг 50 мл) дозада юборилади. Препарат бутун токсиген давр давомида (заҳарланишнинг биринчи клиник симптомлари пайдо бўлганидан бошлаб, токсин организмдан тўлиқ чиқиб кетгунича) буюрилади.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, онгни бузилиши, қулоқларни шанғиллаши, кўришни хиралашишиши. Аллергик реакциялар: анафилактик реакциялар, артралгия, иситма. Тери томонидан: қичишиш, тошмалар (шу жумладан макулопапулез тошмалар), эшакеми, гиперемия, қизиб кетиш ҳисси. Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни коллапсга қадар тушиб кетиши, ҳушни йўқотиш. Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш. Бошқалар: юбориш жойида реакциялар, умумий ҳолсизлик, диурезни кучайиши.

Препаратнинг компонентларга ўта юқори сезувчанлик, болалар.

Метаболизми роданланиш босқичи орқали кечувчи дори воситалари билан бирга қўлланиши, охиргиларнинг фармакологик самараларини сусайишига олиб келади. Ёдидлар, бромидларни сақловчи дори воситалари натрий тиосулфати билан бирга қўлланганда ўзининг фармакологик хусусиятларини намоён эта олмайди. Номутаносиблиги. Нитрит ва нитрат эритмалари билан номутаносиб. Препаратни бошқа дори воситалари билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас.

Артериал гипертензияси, жигар циррози, димланган юрак етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги, ҳомиладорлар токсикози бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки пациентнинг аҳволи ёмонлашиши мумкин. Цианидлар билан заҳарланганда аввал метгемоглобинни ҳосил қилувчи моддалар – антициан ёки амилнитритни қўллаш, сўнгра эса натрий тиосулфатини вена ичига юборишга ўтиш керак. Қўллашдан олдин ампуланинг ичидаги моддани кўрикдан ўтказиш лозим. Чўкма бўлса препаратни ишлатмаслик керак. Инекциялар учун февральли 5 микронли игналарни ишлатиш, вена ичига инфузиялар учун эса – 0,22 микронли чизиқли февральларни ишлатиш лозим. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар. Натрий тиосулфати, маълумки, асосан буйрак орқали чиқарилади, ва шу боисдан препаратга токсик реакцияларнинг хавфи буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда юқори бўлиши мумкин. Кекса ёшли пациентлар. Кекса ёшли пациентларда буйрак фаолиятини сусайиш эҳтимоли юқорироқ, шунинг учун дозани танлашда эҳтиёткорликни намоён этиш ва буйрак фаолиятини назорат қилиш лозим. Ҳомиладорлик ёки лактация даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ёки лактация даврида препарат фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича буюрилади. Болалар. Клиник маълумотларни йўқлиги туфайли препарат болаларда қўлланмайди. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти. Клиник маълумотлар йўқ, шунинг учун даволаниш вақтида автотранспортни бошқаришдан ёки диққатни юқори жамланиши ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи бошқа механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари: артралгия, гиперефлекция, тиришишлар, психотик хулқ-атвор, шу жумладан ажитация, галлюцинациялар; кўнгил айниши, қусиш; ножўя реакцияларни кучайиши. Даволаш: гемодиализ; тутиб турувчи даволаш.

Рецепт бўйича

5 мл дан ампулаларда; 5 ампуладан контур уяли ўрамда, 2 контур уяли ўрамдан қутида; 10 ампуладан қутида.

3 йил.