Наталсид rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди: натрий алгинати (натрий алгинат) – 250 мг; суппозиторийлар учун асос: қаттиқ ёғ (витепсол, суппосир) – 2,25 г вазнли суппозиторий олиш учун етарли миқдорда.

Препаратнинг савдо номи:

Наталсид®

Фармакалогик гуруҳи:

Маҳаллий қўллаш учун гемостатик восита.

Дори шакли:

Ректал суппозиторийлар

Оч-қўнғир тусли оч-сариқ рангли, торпедасимон суппозиторийлар.

Маҳаллий қўллаш учун гемостатик восита.

V02VS

Eпителизация босқичидаги сурункали анал ёриқлар, сурункали қонаб турувчи геморрой, проктосигмоидит ва операциядан кейинги даврдаги тўғри ичакдаги яллиғланиш кўринишларида қўлланади.

Ректал. Ичак ўз-ўзидан ёки тозаловчи хўқнадан бўшалганидан кейин, тўғри ичакка киритилади. Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга 1 суппозиторийдан суткада 2 марта қўлланади. Наталсид® препарати билан даволаш курсининг давомийлиги 7-14 кунни ташкил қилади.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Болаларда (14 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Наталсид® препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин.

Болалар ололмайдиган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Рецепциз

Наталсид® ректал суппозиторийлари 250 мг. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда, 2 контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин.