Насморк Тотал rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка сақлайди: фаол моддалар: парацетамол 500 мг; кофеин (сувсиз) 30 мг; хлорфенирамин малеати 2 мг; ёрдамчи моддалар: повидон К-30, метилпарабен, пропилпарабен, микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, натрий крахмал гликоляти, тозаланган талк, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний икки оксиди, бриллиант кўки бўёвчиси, хинолин сариғи бўёвчиси.

Препаратнинг савдо номи:

Насморк Тотал

Фармакалогик гуруҳи:

ўткир респиратор касалликлар (ЎРК) ва шамоллаш белгиларини бартараф қилиш учун воситалар.

Дори шакли:

таблеткалар

яшил-сариқ рангли, думалоқ, ясси, қобиқ билан қопланмаган, бир томонида бўлиш чизиғи бўлган таблетка.

ўткир респиратор касалликлар (ЎРК) ва шамоллаш белгиларини бартараф қилиш учун воситалар.

N02BE51

Парацетамол Меъда-ичак йўлларидан, асосан ингичка ичакдан асаосан пассив транспорт йўли билан тез сўрилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1-4 соатни ташкил қилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Асосан буйраклар орқали чиқарилади. Хлорфенирамин малеати Ичга қабул қилинганидан кейин қон плазмасида максимал концентрацияга (Cмах) 1-2,5 соатда эришилади.Т1/2 охирги фазада 16-19 соатни ташкил қилади. Сийдик билан (70-83%) ўзгармаган метаболитлар кўринишида чиқарилади. Кофеин Ичакда яхши сўрилади, Т1/2 плазмада 5-10 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали асосан метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Юқори ҳарорат, иситма, бош оғриғи, бурун битиши, тумов, аксириш, мушакларда оғриқлар билан кечувчи инфекцион-яллиғланиш касалликлари (ЎРВИ, ринит, шамоллаш, грипп) симптоматик даволаш.

Ичга буюрилади. Катталарга 1-2 таблеткадан ҳар 4-6 соатда, кунига 6 таблеткадан ошмаслиги керак. 2 ёшдан 6 ёшгача болаларга: 1/4 таблеткадан кунига 3 марта; 6 ёшдан 12 ёшгача болаларга: 1/2 таблеткадан кунига 3 марта. Даволаш курси 7 кундан ошмаслиги керак. Агар препаратни қабул қилишни бошлагандан кейин 3 кун давомида симтомларни енгилашиши кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Аммо қуйидагилар бўлиши мумкин: Нерв тизими томонидан: бош айланиши, уйқуни бузилиши, юқори қўзғалувчанлик. Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимини ошиши, тахикардия, аритмия, брадикардия. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрия соҳасида оғриқ, қабзият, оғизни қуриши, гепатотоксик таъсир.

жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги,глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги,тиреотоксикоз, артериал гипертензия ва қон дискразияси,бета-блокаторларни, трициклик антидепрессантларни ва МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш,ҳомиладорлик ва лактация даври,2 ёшгача бўлган болалар,препаратни компонентларига юқори сезувчанлик.

Парацетамол бир вақтда қўлланганида урикозурик воситаларининг самарадорлигини пасайтиради, МАО ингибиторларини, седатив воситалари, этанолнинг самараларини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши дори воситалари, антипсихотик, фенотиазин ҳосилалари сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзият хавфини кучайтиради, ГКС эса – глаукомани ривожланиш хавфини кучайтиради. Жигар микросомал ферментлари индукторлари, гепатотоксик таъсирга эга бўлган воситалар билан бир вақтда қўлланганида парацетамолнинг гепатотоксик таъсирини кучайиши, антикоагулянтлар билан – протромбин вақтини унчалик катта бўлмаган ёки ўртача ошиши, диазепам билан – диазепамни экскрециясини камайиш, метоклопрамид билан – парацетамолни ва уни қон плазмасидаги концентрациясини ошиш хавфи пайдо бўлади. Кофеин уйқу чақирувчи ва наркоз учун воситаларининг самарасини пасайтиради, нонаркотик аналгетикларнинг самарасини оширади.

Узоқ вақт қўлланганида жигар, буйрак фаолиятини, қон яратиш тизими ҳолатини (препаратнинг таркибида парацетамол бўлганлиги туфайли) кузатиш зарур. Кекса ёшдаги шахсларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Даволаш вақтида артериал босимни ва ЭКГ назорат қилиб борилади. Жигар микросомал рағбатлантирувчилари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) парацетамолнинг гидроксилланган фаол метаболитларини ишлаб чиқарилишини оширади, бу унчалик катта бўлмаган дозани ошириб юборилишларида оғир интоксикацияни ривожланиш эҳтимоли билан боғлиқ. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препаратни қабул қилиш вақтида автотранспортни ҳайдашдан ва юқори психомотор реакция тезлигини ва диққатни жамлашни концентрациясини талаб қиладиган потенциал хавфли механизмларни бошқаришдан сақланиш лозим. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: парацетамолни ҳаддан ташқари юқори дозаларда қабул қилган беморларда беморнинг ҳолати биринчи 3 кун давомида қониқарли бўлиши мумкин ва фақат ундан кейин жигарнинг шикастланиш белгилари пайдо бўлиши мумкин. Дозани ошириб юборилиши натижасида жигар ҳужайраларида ривожланадиган ўзгаришлар шикастланиш ва метаболизмнинг оралиқ токсик моддаларини тўпланишини чақиради. Даволаш: меъдани ювиш, тузли сурги воситаларини қўллаш. Марказий нерв тизимини шикастланишида ҳолатни назорат қилиш учун ўпканинг сунъий вельветяцияси (ЎСВ) ва кислород билан таъминлаш, шунингдек налоксонни юбориш керак бўлиши мумкин, Ацетилцистеин ёки гепатопротектор таъсир намоён қиладиган метионин парацетамолнинг антидоти бўлиб ҳисобланади.

Рецепциз

10 таблеткадан ПВХ ва алюмин фолгали контур уяли ўрамда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.