НАФТИЗИН НИКА

Таркиби:

фаол модда: нафазолин нитрат – 0,5 г (0,05%); 1,0 г (0,1%). ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

нафазолин (напҳазолине)

Препаратнинг савдо номи:

НАФТИЗИН-НИКА

Фармакалогик гуруҳи:

ЛОР-аъзолар касалликларни даволаш учун восита.

Дори шакли:

еритма

тиниқ рангсиз эритма.

ЛОР-аъзолар касалликларни даволаш учун восита.

R01AA08.

Маҳаллий қўлланганда тизимли кон оқимига сурилади. Қўз ёшлари безлари билан тез ва яхши сўрилади. Одамларда нафазолинни тақсимланиши тўғрисида маълумотлар юк. Гематоэнцефалик тўсиқдан ўтмайди.

Ўткир ринитларда, поллиноз, синусит, гайморит, ларингит, евстахиит, нурланиш фонида аллергик генезга эга кекирдак шиши, юкори нафас юлларида операциядан кейинги шиллик каватнинг гиперемияси, бурундан қон кетиши,сурункали конъюнктивит, риноскопияда (махаллий анестетиклар билан мажмуада) қўлланади.

Дори воситаси интраназал буюрилади. Катталарга ўткир ва аллергик ринитларда 0,05-0,1% ли эритма 1-3 томчидан кунига 3-4 марта буюрилади. Болаларга 0,05% ли сувли эритма буюрилади (ёки 0,025% ли эритма, 0,05% ли эритмани дистилланган сув билан суюлтиради): – 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 1-2 томчидан; – 6 ёшдан 15 ёшгача – 2 томчидан кунига 1-3 марта буюрилади. Риноскопияда юза анестезияни узайтириш учун 2-4 томчидан 0,1% ли эритма 1 мл анестетик билан буюрилади. Бурундан қон кетганида 0,05% ли нафтизин эритмаси билан намланган тампонлар бурун бўшлиғига киритилади.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, кучли асабийлашиш, уйкучанлик, холсизлик. Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимни ошиши, реактив гиперемия. Кўриш аъзолар томонидан: мидриаз, дискомфорт ҳисси, кўришни хиралаши, нуқтали кератит, кўздан ёш окиши, кўзни ички босимининг ошиши. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши. Маҳаллий реакциялар: таъсирланиш, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини шиши, 1 ҳафтадан кўпроқ қўлланганда бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини шиши, атрофик ринит. Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралар оғирлашса, ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай ножўя самарани сезсангиз, бу ҳақида шифокорга мурожаат қилинг.

Ўта юқори сезувчанлик, артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз, тиреотоксикоз, 1 ёшгача бўлган болалар, сурункали ринит, кўзнинг оғир касалликлари, ёпиқ бурчакли глаукома, қандли диабет, моноаминоксидаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш ва уларни қабул қилишни тўхтатилишидан кейинги 14 кунгача бўлган давр, 15 ёшгача бўлган пациентларда (0,1% ли эритма учун) қўллаш мумкин эмас.

Махаллий анестетикларни сўрилишини секинлаштиради. Трициклик антидепрессантлар, мапротилин- самарасини кучайтиради. МАО ингибиторлари билан номутаносиб.

Моноаминоксидаза ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш ёки уларни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин 14 кунгача бўлган даврда қўллаш мумкин эмас. Резорбтив таъсир кўрсатиши мумкин. Узоқ вақт қўлланганида қон томирларни торайтирувчи таъсирининг яққоллиги аста пасаяди (тахифилакцияни пайдо бўлиши), шу туфайли 5-7 кун қўллангандан сўнг бир неча кун танаффус қилиш тавсия қилинади. Даволаш даврида транспорт воситаларини бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши Препаратни эмизиш даврида фақат она учун бўлган фойда бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлганда қўллаш мумкин. Шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Ҳомиладорликда қўллаш тавсия қилинмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: тана ҳароратини пасайиши, брадикардия, артериал босимни ошиши. Даволаш: симптоматик.

Рецепциз

0,05% ёки 0,1% ли эритма, 10 мл, 15 мл, 20 мл дан флаконларда. 1, 10, 25, 50, 100 ёки 200 та флакон етарли даражада қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.