МЕТРОГИЛ ДЕНТА

Таркиби:

1 грамм гел қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: метронидазол бензоати                                                                    16,0 мг (бу 10,0 мг метронидазолга эквивалент) хлоргексидин диглюконатининг 20% ли эритмаси                       2,5 мг (бу 0,5 мг хлоргексидин диглюконатига эквивалент) ёрдамчи моддалар: 50,0 мг пропиленгликол, 15,0 мг карбомер-980, 0,5 мг динатрий эдедати, 1,0 мг натрий сахаринати, 5,0 мг левоментол, 4,0 мг натрий гидроксиди, сув етарли миқдорда.

Препаратнинг савдо номи:

МЕТРОГИЛ ДЕНТА

Фармакалогик гуруҳи:

микробларга қарши восита

Дори шакли:

стоматологик гел

оқ ёки деярли оқ рангли товланувчи юмшоқ гел.

микробларга қарши восита

A01AB11.

Маҳаллий қўлланганида МЕТРОГИЛ ДЕНТА® деярли сўрилмайди.

Парадонт ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларида қўлланади: – ўткир ва сурункали гингивит; -ўткир ярали-некротик Венсан гингивити; – ўткир ва сурункали пародонтит; – ўсмирлар пародонтити; – гингивит билан асоратланган пародонтоз; – афтоз стоматит; – хейлит; – протезлардан фойдалангандаги оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини яллиғланиши; – постекстракцион алвеолит (тишлар олиб ташланганидан кейинги лункани яллиғланиши); – периодонтит, периодонтал абсцесс (мажмуавий даволаш таркибида).

Маҳаллий, фақат стоматологияда қўллаш учун. Катталар ва 6 ёшдан ошган болаларда микрофильмклар яллиғланганида (гингивит) МЕТРОГИЛ ДЕНТА® кунига 2 марта бармоқ ёки пахта таёқча ёрдамида юпқа қават қилиб, микрофильмк соҳасига қўйилади. Гел қўйилганидан кейин 30 минут давомида ичиш ва овқат қабул қилишдан сақланиш керак. Гелни ювиб ташлаш тавсия қилинмайди. Пародонтитда тиш тошлари олиб ташланганидан кейин, пародонтал чўнтакларга МЕТРОГИЛ ДЕНТА® гели билан ишлов берилади ва микрофильмк соҳасига гелнинг аппликацияси ўтказилади. Экспозиция вақти – 30 минут. Муолажалар сони касалликнинг оғирлигига боғлиқ. Кейинчалик гелнинг аппликациясини бемор мустақил ўтказиши мумкин: МЕТРОГИЛ ДЕНТА® гели микрофильмклар соҳасига кунига 2 марта 7-10 кун давомида қўйилади. Афтоз стоматитда МЕТРОГИЛ ДЕНТА® оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг шикастланган соҳасига кунига 2 марта 7-10 кун давомида қўйилади. Сурункали гингивит ва пародонтитнинг зўрайишларини олдини олиш учун МЕТРОГИЛ ДЕНТА® микрофильмклар соҳасига кунига 2 марта 7-10 кун давомида қўйилади. Профилактик даволаш курслари йилига 2-3 марта ўтказилади. Постекстракцион алвеолитни олдини олиш учун, тиш олиб ташланганидан кейин лункага МЕТРОГИЛ ДЕНТА® гели билан ишлов берилади, сўнгра гел кунига 2-3 марта 7-10 кун давомида қўлланади.

МЕТРОГИЛ ДЕНТА® гели маҳаллий қўлланганида аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми), шунингдек бош оғриғи кузатилиши мумкин.

Метронидазол, хлоргексидин, шунингдек, нитроимидазолнинг ҳосилаларини шахсий ўзлаштираолмаслик. Препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай компонентларни ўзлаштираолмаслик. 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Тавсия қилинган дозаларда маҳаллий қўлланганида МЕТРОГИЛ ДЕНТА® гелини бошқа дори воситалари билан тизимли ўзаро таъсири аниқланмаган.

МЕТРОГИЛ ДЕНТА® гелини қўллаш тишларни гигиеник тозалаш ўрнини босмайди, шунинг учун препарат билан даволаш курси вақтида тишларни тозалаш давом эттирилиши керак. Агар дори воситаси яроқсиз ҳолга келган ёки яроқлилик муддати ўтган бўлса – уни оқава сувларга ёки кўчага ташламанг! Дори воситасини пакетчага жойланг ва аҳлат контейнерига солинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради! Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладор аёлларга ҳомиладорликнинг И уч ойлигида буюриш тавсия қилинмайди. Лактация даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Гелнинг катта миқдорини тасодифан ёки атайин ютиб юбориш, асосан метронидазол билан боғлиқ бўлган ножўя самараларини кучайишига сабаб бўлиши мумкин (хлоргексидин меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди). Кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши, оғирроқ ҳолларда – парестезиялар ва тиришишлар кузатилиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш, зарурати бўлганида симптоматик даволаш.

Рецепциз

Стоматологик гел. 5 г, 10 г ёки 20 г дан гел пластик ламинация қилинган тубада, унинг бўйни ламинация қилинган полиетилен ва полипропилен буралувчи қопқоқчали алюмин фолга билан муҳрланган. Бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. 5 г, 10 г ёки 20 г дан гел пластик ламинация қилинган тубада, унинг бўйни ламинация қилинган полиетилен ва полипропилен буралувчи, фолгани тешиш учун учлиги бўлган қопқоқчали алюмин фолга билан муҳрланган. Бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.