Мускомедрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г крем қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 2,5 мг тиоколхикозид; ёрдамчи моддалар: полисорбат 80, гидрогенланган ланолин, цетил спирти, цетилефир муми, стеарин кислотаси, метилпарагидросибензоати, этилпарагидроксибензоати, натрий алгинати, натрий лаурилсулфати, жўка дарахти эссенцияси, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тиоколхикозид

Препаратнинг савдо номи:

Мускомед

Фармакалогик гуруҳи:

марказий таъсирга эга миорелаксант.

Дори шакли:

крем

оч сариқ рангли бир хил крем.

марказий таъсирга эга миорелаксант.

M03VX05

Маҳаллий қўлланганида тизимли қон оқимига деярли ўтмайди. Фаол модданинг тахминан 70% препарат суртилган соҳада қолади. Оқсиллар (асосан албуминлар) билан боғланиши 13% ни ташкил этади. Тиоколхикозид ва унинг метаболитлари асосан ахлат билан чиқарилади.

Оғриқли мушак спазмларини симптоматик даволаш учун қўлланади.

Мускомед крем сиртга қўлланади. Мускомед крем катталар ва 15 ёшдан ошган болаларга даволовчи шифокорнинг назорати остида суткада 2-3 марта қўлланади. Кремнинг керакли қисми терига қўйилади ва енгил суртилади. Қўлланаётган препаратнинг миқдори оғриқли соҳанинг ўлчамига боғлиқ. Препарат суртилганидан кейин қўлларни ювиш керак. Даволаш давомийлиги кўрсатмаларга ва даволаш самарадорлигига боғлиқ.

Узоқ муддат қўлланганида ўта юқори сезувчанлик реакциялари (контакт дерматит, тери тошмалари, эшакеми, бронхиал астма, ангионевротик шиш) ривожланиши мумкин.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;тери қопламларининг бутунлигини бузилиши;мушаклар гипотонияси;мушакларни енгил фалажи;ҳомиладорлик;лактация даври;15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ. Бироқ бошқа миорелаксантлар билан бир вақтда қабул қилинганида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади. Марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайтирувчи препаратлар, шу жумладан алкогол, антигипертензив воситалар, кураресимон препаратлар билан бир вақтда қўлланганида миорелаксацияни кучайиши ва МНТ фаолиятини сусайиши, гипотония ривожланиши мумкин. Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида қон кетишини ривожланиш ҳавфи ошади.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланганида препарат билан даволашни тўхтатиш керак. Мускомед кремини фақат шикастланмаган терига суртиш, очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиш керак. Суртилганидан сўнг окклюзион боғлов қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзларга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўйиш керак эмас. Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши Ҳомиладорликда ва лактация даврида Мускомед препаратини қўллаш мумкин эмас. Педиатрияда қўлланиши Препаратни 15 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас. Ателье ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Даволаниш вақтида автотранспортни бошқаришда ва диққатни юқори жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши хақида маълумотлар йўқ. Симптомлари: ножўя таъсирлари кучайиши мумкин. Даволаш: симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади.

Рецепт бўйича Улашиш: 4 326 Виеwс

Крем 30 г дан алюмин тубада. 1 алюмин туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.