Тўқималар трофикаси ва регенерацияси стимуляторлари.
Дори шакли:
капсулалар
тўқ – жигарранг рангли, овал ёки юмалоқ шаклли, эгилувчан, юмшоқ желатин капсулалар.
Капсула таркиби – жигарранг рангли, ўзига хос ҳидли мойсимон суспензия.
Тўқималар трофикаси ва регенерацияси стимуляторлари.
Мумиё суяк синишларида, айниқса секинлашган консолидацияда (жипслашишда), остеомиелитда, сурункали бронхитларнинг зўрайишида, шу жумладан обструктивларда мажмуавий даволанишда қўлланилади.
Мумиё капсулалари меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касаллигида регенерацияни кучайтириш учун организмни бактериал инфекцияга ва ташқи муҳитнинг ноҳуш омилларига қарши ҳимоясини ошириш мақсадида умумий мустаҳкамловчи ва тонусни оширувчи восита сифатида қўлланилади
Мумиё ичга 1 капсуладан кунига 3 марта: эрталаб оч қоринга, тушлик вақтида, овқатланишдан 1 соат олдин, кечкурун овқатдан 1-2 соатдан кейин, уйқудан олдин буюрилади.
Капсулани сут, асал ёки сув билан қабул қилган афзалроқ.
Даволаш курси 2 ҳафтани ташкил қилади.
Зарурат бўлганида 10 кундан кейин даволаш курсини даволовчи шифокор назорати остида такрорлаш мумкин.
Касаллик ҳусусиятлари ва оғир кечишига кўра 1-5 курс (синиш ва остеомиелитларда камида 2 курс) буюрилади.
Аниқланмаган.
Препаратни индивидуал кўтара олмаслик, яққол ифодаланган нафас ёки юрак етишмовчилиги.
Мумиё капсулаларини жуда юқори артериал босимда, келиб чиқиши турлича бўлган қон кетишларида, гемофилияда, ҳомиладорликда ва эмизикли аёлларда, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди
Гипертония, гемофилияда эхтиёткорлик билан қўлланилади.
Даволаш давомида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.
Препаратни қабул қилаётган вақтда эмизишни тўхтатиб туриш зарур.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Рецепциз
Капсулалар №10, №20, №30, №50 контур уяли ўрамларда.
2 контур уяли ўрамлар Давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномалари билан бирга картон қутиларга жойланган.