Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Тозаланган мумиё – 150,0; кунгабоқар мойи (рафинирланган) – 400 мг массани олиш учун етарли миқдорда.
Тасир этувчи модда(ХПН):
тозаланган мумиё
Препаратнинг савдо номи:
Мумиё-Лик
Фармакалогик гуруҳи:
Тўқималар трофикасини ва регенерацияси рағбатлантирувчи восита.
Дори шакли:
капсулалар
овал ёки думалоқ шаклли, эгилувчан юмшоқ желатинли капсулалар, капсула ичидаги жигарранг рангли ўзига ҳос ҳидли мойли суспензия.
Тўқималар трофикасини ва регенерацияси рағбатлантирувчи восита.
Мумиё айниқса, секин консолидацияланиш билан кечадиган суяк синишларда, остеомиелитларда, сурункали бронхитларда (шу жумладан обструктив), меъда ва ўн икки бармоқли ичакни яра касаллигида регенерацияни тезлаштириш учун қўлланади.
Мумиё капсулаларини шунингдек организмни бактериал инфекциялардан ва ташқи муҳитни бошқа омилларидан химоялаш мақсадида, умумий мустаҳкамловчи ва тонусни оширувчи восита сифатида ҳам қўлланади.
Мумиёни ичга 1 капсуладан 3 марта: эрталаб-оч қоринга, тушликда-овқатдан 1 соат олдин, кечқурун-овқатдан кейин 1-2 соатдан сўнг, уйқудан олдин буюрилади.
Капсулаларни сут, асал ёки сув билан қўлланилгани маъқул.
Даволаш курси 2 ҳафтани ташкил қилади.
Зарур бўлганда 10 кундан кейин даволаш курсини даволовчи шифокорни кузатуви остида қайтариш мумкин.
Касалликни характери ва оғирлигига кўра 1-5 курслар (синишларда ва остеомиелитларда камида 2 курс) буюрилади.
Аниқланмаган.
Препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик, яққол нафас ёки юрак етишмовчиликда.
Мумиё капсулаларини жуда юқори артериал қон босимида, турли яққол қон кетиш даврида, гемофилияда, ҳомиладорлик даврида ва эмизикли аёлларда, 12 ёшгача бўлган болаларга тавсия қилинмайди.
Гипертония, гемофилияда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Даволаш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.
Препаратни қабул қилиш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Рецепциз
Капсулалар.
10 капсуладан поливинилхлорид плёнкали ва алюмин босма лакланган фолгали контур уяли ўрамда.
2 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.