МР Цефтриаксона натриевая солрецепт билан

Таркиби:

цефтриаксон натрийли тузи цефтираксонга қайта ҳисобланганда – 1,0 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

цефтриаксон (натрийли тузи кўринишида)

Препаратнинг савдо номи:

МР Цефтриаксона натриевая сол

Фармакалогик гуруҳи:

Антибиотиклар (цефалоспоринлар гуруҳи). АТХ коди: Ж01ДА13 Фармакологик хусусиятлари

Дори шакли:

инекцион эритма тайёрлаш учун кукун

оқ рангли ёки сарғиш тусли кукун.

Антибиотиклар (цефалоспоринлар гуруҳи). АТХ коди: Ж01ДА13 Фармакологик хусусиятлари

Препаратга сезувчан микроорганизм штаммлари чақирган инфекцион касалликларни даволаш учун буюрилади. Препаратни қуйи нафас йўлларининг инфекцион касалликларини (пневмония, бронхит, ўпка абсцесси, плевра эмпиемаси), оториноларингологик инфекцион  касалликларни, буйрак  ва сийдик-жинсий йўлларининг инфекцион касалликларини (пиелит, цистит, ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, эпидидимит), тери ва юмшоқ тўқималарини инфекцион касалликларини, шу жумладан бактериал стрептодермияни; менингитни, суяк ва бўғим инфекцион касалликларини, перитонитни, ўт пуфагини  яллиғланишини, меъда–ичак инфекцияларини, асоратланмаган гонореяни  ва жинсий йўл билан юқадиган бошқа инфекцияларни (юмшоқ шанкр ва заҳм), Лайма  касаллигини (спирохетоз), туберкулез иситмаси, салмонеллезни, салмонелла ташувчанликни даволаш учун қўлланади. Препаратни жарроҳлик операцияларидан сўнг келиб чиқадиган инфекцияларни олдини олиш учун ҳам қўлланади.

Препарат м/и ёки в/и юборилади. Оғриқни бартараф этиш мақсадида м/и юбориш учун препаратни лидокаинни 1% ли эритмасида  қуйидаги нисбатда: флакон ичидаги 0,5 г ни 1% ли лидокаин эритмасини 2 мл да, 1 г ни – 3-5 мл да суюлтирилади. Инекция учун стерил сувни ишлатиш мумкин. В/и юбориш учун препаратни инекция учун стерил сувда қуйидаги нисбатда: флакон ичидаги 0,5 г ни 5 мл эритувчида, 1 г ни – 10 мл да суюлтирилади. Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга 1-2 г суткалик дозада (кунига 1 марта ёки ярим дозани кунига 2 марта) буюрилади. Оғир ҳолларда  суткалик доза 4 г ни ташкил этади, ва бу дозани 2 қабулга ҳар 12 соат оралиғида юборилади. Операциядан кейинги асоратларини олдини олиш учун  бир марта 1-2 г дан, операциядан 30–90 минут олдин юборилади (юқиш хавфи даражасига боғлиқ ҳолда). Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозага фақат оғир буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси (КК) 10 мл/мин дан паст бўлганда) тузатиш киритиш зарур. Кекса ёшдаги беморлар учун доза катта беморлар учун дозаси билан мос тушади. Асоратланмаган гонореяда в/и бир марта 0,25 г  препарат  юборилади. Чақалоқлар (2 ҳафтагача бўлган) ва  чала туғилган чақалоқлар учун суткалик доза 20-50 мг/кг тана вазнигани ташкил қилади. 2 ҳафтадан 12 ёшгача бўлган болалар учун суткалик доза 20-80 мг/кг тана вазнигани  2 га бўлиб юборилади. В/и 50 мг/кг  тана вазнига дозасидан ошса, препаратни болаларга юборишлар ўртасида камида 30 минутлик танаффуси билан бўлиб-бўлиб қўлланади. Препарат билан даволашни давомийлиги патологик жараённи характерини, оғирлигига боғлиқ ҳолда ва бактериологик текшириш маълумотларига кўра аниқланади. Одатда даволаниш давомийлиги 4-14 кунни ташкил этади. Аммо оғир инфекцион касалликларида узоқ муддатли даво талаб қилинади. Кўпчилик инфекцион касалликларда даволаш касаллик белгилари йўқолганидан ва бактериологик таҳлил натижаларини самараси тасдиқланганидан кейин камида 48-72 соат давом этади.

Препарат қабул қилинганида аллергик реакциялар (эшакеми, қичима, эозинофилия, зардоб касаллиги, бронхоспазм, кўпшаклли экссудатив эритема, анафилактик реакциялар, кам ҳолларда – анафилактик шок), стоматит, глоссит, меъда-ичак йўллари томонидан эса кўнгил айниши, қусиш, таъмни  йўқолиши, қоринда оғриқ, дисбактериоз, суперинфекция, псевдомембраноз колит пайдо бўлиши мумкин. Периферик қон кўрсаткичларини ўзгариши; нейтропения, лимфопения, лейкопения, тромбоцитопения кам ҳолларда: гемолитик анемия аниқланилиши мумкин, алоҳида ҳолларда қон зардобининг плазма омиллари (ИИ, ВИИ, ИХ, Х) даражаси пасаяди, протромбин вақти узаяди, бурундан қон кетиши кузатилади, холестатик сариқлик ривожланади, сийдикда креатинин миқдорини ошиши, цилиндрларни пайдо бўлиши, олигурия, анурия, биокимёвий ўзгаришлар (жигар трансаминазалари фаоллигини ва билирубинни қон плазмасида ошиши), ўткир буйрак етишмовчилиги, аритмиялар, бош оғриғи, юборилган жойда оғриқ ёки инфилтрат, алоҳида холларда – в/и юборилганда флебит ёки тромбофлебит бўлиши мумкин.

Цефалоспоринлар  синфига тааллуқли антибиотикларга ва пенициллинларга ҳамда (м/и юборилганда) лидокаинга бўлган юқори сезувчанлик. Жигар-буйрак етишмовчилиги, анамнезида меъда-ичак йўллари  касалликлари, айниқса ярали носпецифик колит ёки энтерит, ҳомиладорлик, лактация.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Узоқ муддат қўлланилганда аллергик реакциялар, диспепсик бузилишлар пайдо бўлиши мумкин. Даволаш: симптоматик махсус антидоти йўқ. Симптоматик даволаш тавсия қилинади. Гемодиализ ёки перитонеал диализни қўллаш мумкин.

Рецепт бўйича

Инекцион эритма тайёрлаш учун кукун, 1,0 г дан флаконларда.

2 йил.