МР Панангинрецепт билан

Таркиби:

фаол моддалар: 452 мг калий аспаргинати (103,23 мг калийга мувофиқ келади) ва 400 мг магний аспаргинати (33,7 мг магнийга мувофиқ келади). ёрдамчи модда: инекция учун сув 10 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

калий аспарагинати, магний аспарагинати.

Препаратнинг савдо номи:

МР Панангин

Фармакалогик гуруҳи:

Минерал препаратлар.

Дори шакли:

инфузион эритма тайёрлаш учун концентрат

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.

Минерал препаратлар.

A12SS55.

Препарат юракнинг сурункали касалликларида (юрак етишмовчилигида, инфарктдан кейинги даврда), юрак ритмининг бузилишларида, энг аввало вентрикуляр аритмияларда қўшимча даволаш учун қўлланади. Препаратни ангишвонагул препаратлари билан мажмуада қўллаш тавсия қилинади.

Препарат фақат вена ичига юбориш учун мўлжалланган. Бу мақсадда 1-2 ампуланинг ичидагиси 5% ли глюкоза эритмасида суюлтириб, вена ичига секин, томчилаб юборилади. Зарурати бўлганида доза 4-6 соатдан кейин такрорланиши мумкин. Препарат мажмуавий даволаш учун яроқли.

Препарат тез юборилганда гиперкалиемия/гипермагниемиянинг симптомларини пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги, Аддисон касаллиги, ИИИ даражали атриовентрикуляр блокада, кардиоген шокда (АБ<90 мм. сим. уст.) қўллаш мумкин эмас.

Калий тежовчи диуретиклар ва/ёки ААФ ингибиторлари билан бир вақтда буюриш гиперкалиемияни ривожланиш хавфини оширади.

Тез юбориш юзнинг гиперемиясини чақириши мумкин. Препаратни гиперкалиемия билан кечувчи касалликлари бўлган беморларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бу тоифа пациентларда қонда ионлар даражасини мунтазам текшириш тавсия қилинади.

Ҳозирги вақтгача препарат бу тоифа пациентларда қўлланганида қандай бўлмасин хавф пайдо бўлгани тўғрисида хабар берилмаган.

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган. Доза ошириб юборилганда гиперкалиемия/гипермагниемиянинг симптомларининг пайдо бўлишини хавфи ошади. Гиперкалиемиянинг симптомлари: толиқиш, миастения, парестезиялар, онгни чалкашиши, юрак функциясини бузилишлари (брадикардия, атриовентрикуляр блокада, аритмиялар, юракни тўхтаб қолиши). Гипермагниемиянинг симптомлари: нерв мушак қўзғалувчанлигини пасайиши, қусишга қистовлар, қусиш, летаргия, АБ ни пасайиши. Қонда магний ионининг концентрацияси кескин ошганида: чуқур пайлар рефлексларини сусайиши, нафасни фалажи, кома. Доза ошириб юборилган ҳолларда Папангин билан даволашни тўхтатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш (вена ичига калций хлоридини 100 мг/мин дозада юбориш, зарурат бўлганида гемодиализни буюриш) керак.

Рецепти бўйича

Инфузион эритма тайёрлаш учун концентрат 10 мл. Сақлаш шароити Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.