Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Тасир этувчи модда(ХПН):
Сўндирилган олтингугурт
Препаратнинг савдо номи:
МР оддий олтингугурт суртмаси
Фармакалогик гуруҳи:
Қўтирга қарши восита.
Дори шакли:
Суртма Фаол модда: Сўндирилган олтингугурт 100 г; Ёрдамчи моддалар: двигатель консистент суви/вазелин 200 г.
Сариқ рангли яшил тусли суртма.
Қўтирга қарши восита.
R03AA
Тери касалликларини: себорея, сикоз, псориаз, қичима, темиратки ва бошқаларни даволаш.
Сиртга қўллаш учун.
Суртмани суришда ижобий натижага эришиш учун қаътий аниқ дозаларда суртиш лозим – болалар учун – 10% аралашма, катталар учун – 20%.
Даволашда тананинг барча юзасига, 12 ёшдан катта болалар учун эса – терининг сочли юзасига ва юз терисига олтингугурт суртмасини суртиш лозим.
Шунингдек асосий босқич – ички кийим ва тўшакларга ишлов бериш ва дезинфекция қилишдир.
Мажмуавий ёндашувсиз қичима билан курашишда ижобий самарага эришиб бўлмайди.
Умуман олганда, тўғри даволашдаги натижа 7-10 сеансидан кейин сезилади.
Икки ёшдан ошган болаларда ва катталар учун даволаш курси 5 кун.
Биринчи кун тозалашни илиқ сув ва совун билан яхшилаб ювилгандан кейин кечки уйқу олдидан ўтказилади.
Суртмани қўл терисига, кейин тана ва оёқларга, шу жумладан товон ва бармоқларга суртилади.
Тери тозалангандан кейин фақат тоза бўлган ич кийимлар ва ташқи кийимлар кийиш лозим.
Даволашни иккинчи ва учинчи кунлари танаффуз қилинади, бунда суртмани қолдиқлари терига сўрилади.
Даволашни тўртинчи куни кечқурун бемор совун билан ювинади ва биринчи кунга ўхшаб қолган суртма сурилади ва яна янги кийимлар кийилади.
Ишлов берилгандан кейин қўлни 3 соат давомида ювиш мумкин эмас, кейин қўлни ҳар бир ювишдан кейин суртма билан ишлов берилади.
Бошқа соҳалардаги суртма ювилиб кетиши ҳолларида уларга такроран ишлов бериш лозим.
Бешинчи куни суртмани теридан тўлиқ ювиб ташланади.
Аниқланмаган.
Бироқ препаратга юқори сезувчанликда маҳаллий тери реакциялари бўлиши мумкин (таъсирланиш, қичишиш, қизариш, эшакеми).
Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.
2 ёшгача бўлган болалар.
Ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Сиртга қўлланганида бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Олтингугурт юқори токцикликка эга, у нафас аъзоларини шиллиқ қаватини таъсирлаши мумкин.
Олтингугурт суртмасини 10 кундан ортиқ, кўп муддатларда қўллаш мумкин эмас.
Умумий салбий аспектларга таалуқли бўлган – олтингугурт суртмаси жуда нохуш ҳидга эга, бу беморлар томонидан оғир ўзлаштирилади.
Бундан ташқари суртма кийимларга ёки тўшакларга тушса, уни амалда ювиш жуда қийин.
Табиий таркибга эга бўлишига қарамай, айрим инсонларда олтингугурт суртмасига жуда яққол аллергия кузатилади, шунинг учун уни қўллашда шифокор маслаҳати жуда зарур.
Автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 5°С дан 15°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.