МР Нистатин

Таркиби:

Фаол модда: Нистатин – 1000000 ТБ – 10 г. Ёрдамчи моддалар: ланолин, оқ вазелин.

Препаратнинг савдо номи:

МР Нистатин

Фармакалогик гуруҳи:

Сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши восита.

Дори шакли:

Суртма

Сариқ ёки қўнғир-сариқ рангли суртма.

Сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши восита.

D01AA01

Нистатин суртмасини тери ва шиллиқ қаватлар кандидозида қўлланилади.

Сиртга, суртмани шикастланган юзага суткада 1-2 марта суртилади. Даволаш курси – 10-14 кун.

Аллергик реакциялар: тери қичишиши, тошмалар, суртмани суртиш жойида гиперемия. Бундай ҳолларда дори воситаси бекор қилинади ва симптоматик даволаш амалга оширилади.

Ўта юқори сезувчанлик.

Нистатин Клотримазол билан бирга қўлланганида Клотримазолнинг фаоллиги пасаяди. Полиен қатори антибиотиклари, масалан Амфотерицин В билан кесишган резистентлик кузатилади. Икки валентли ионлар, ёғ кислоталари мавжудлигида препаратнинг фаоллиги пасаяди.

Қиннинг замбуруғли касалликларида жинсий шерикни бир вақтда даволаш тавсия қилинади. Даволаш даврида жинсий алоқалардан сақланиш керак. Суртмани кўзга тушишига йўл қўйилмайди. Беҳосдан тушганида – кўзни кўп миқдордаги сув билан ювиш керак. Суртма терининг туберкулёз, вирусли шикастланишлари, шунингдек стафилококкли пиодермияда қўлланилмасин. Болаларда қўлланилиши. Болаларда қўллашнинг хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлар чекланган. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши. Агар она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда Нистатинни ҳомиладорликда буюриш мумкин. Гарчи препарат кам миқдорларда сўрилса ҳам, она сути билан ажралиши номаълум, шунинг учун Нистатинни лактация даврида буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш керак. Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 50С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Ҳозирги вақтгача нистатин суртмасини қўллашда дозани ошириб юборилишининг кўринишлари таърифланмаган.

Рецепциз

10 г дан тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланади.

3 йил.