МР Никотин кислотасирецепт билан

Таркиби:

фаол модда: никотин кислотаси – 10,0 мг; ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

никотин кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

МР Никотин кислотаси

Фармакалогик гуруҳи:

Витамин

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, рангсиз, амалда заррачалардан холи суюқлик.

Витамин

S10AD02

Никотин кислотасини парентерал юборилганда тез сўрилади. Организмнинг аъзо ва тўқималари бўйлаб бир текис тақсимланади. Асосан метил гуруҳини қўшилиш йўли билан ва кам даражада конъюгация йўли билан фаолсизланади. Қисман жигарда биотрансформацияга учраб, Н-метилникотинамид, метилпиридон карбоксамид, глюкуронид ва глицин билан комплекс ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 45 минутга тенг. Асосан буйрак орқали ўзгармаган ҳолда ва метаболитлар кўринишида чиқарилади. Буйрак клиренси қон плазмасидаги никотин кислотасининг миқдорига боғлиқ ва плазмада унинг концентрацияси юқори бўлганида пасайиши мумкин.

Пеллаграни (РР авитаминоз) ни даволаш ва олдини олиш: Комплекс даволаш таркибида: қўл-оёқларнинг қон томирлари касалликларида (облитерацияловчи эндартериит, Рейно касаллиги), юз нервини невритида, ишемик импульсда қўлланилади.

Никотин кислотасини катталарга тери остига, мушак ичига ёки аста-секин вена ичига юборилади. Вена ичига оқим билан юбориш учун бир марталик доза 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг 10 мл да суюлтирилади, камида 5 минут давомида (2 мг никотин кислотаси 1 минутдан кам бўлмаган вақтда) юборилади. Вена ичига томчилаб юборилганда препаратнинг бир марталик дозаси 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг 100-200 мл да суюлтирилади, юбориш тезлиги минутига 30-40 томчини ташкил этади. Препаратни тери остига ва мушак ичига юборилиши оғриқлидир. Пеллаграда вена ичига ва мушак ичига 1% ли 1 мл эритма кунига 1-2 марта 10-15 кун давомида юборилади. Ишемик импульсда вена ичига (аста-секин) 1% ли 1 мл эритма юборилади. Бошқа касалликларда  тери остига ва мушак ичига 10 мг (1 мл) дан кунига 1 марта 10-15 кун давомида буюрилади. Инфузион эритмаларга қўшилганда: 10 мг (1 мл) никотин кислотаси 100-200 мл инфузион эритмада юборилади. Катта дозаларда  вена ичига юборилганда: бир марталик доза – 100 мг (10 мл), суткалик доза – 300 мг (30 мл) ни ташкил этади.

юз ва тананинг юқори қисмини санчиш ва ачишиш билан кечувчи гиперемияси (юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда)эшакеми, қичишиш ҳисси, тошмаларбош айланиши, бошга қон оқиб келиш ҳисси, бош оғриғиортостатик гипотензия (вена ичига тез юборилганда ва юқори сезувчанликда) Узоқ муддат юқори дозаларда қўллаганда терини қуриши, эксфолиатив дерматитанорекция, қусиш, диареяжигар фаолиятини бузилиши, шу жумладан жигар дистрофияси, сариқликаритмияларпарестезияларгиперурикемиягиперпигментация, гиперкератозглюкозага толерантликни камайишигипергликемияаспартатаминотрансфераза, лактатадегидрогеназа, ишқорий фосфатаза фаоллигини транзитор ошишимеъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини таъсирланиши Вена ичига тез юборилганда коллапстери остига ва мушак ичига инекция қилинган жойларда оғриқ.

никотин кислотасига юқори сезувчанликартериал гипертензия ва атеросклерознинг оғир шакллари (вена ичига инекция учун)меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги (хуруж даврида)жигар фаолиятини яққол бузилишларияқинда ўтказилган миокард инфарктидекомпенсацияланган қандли диабетподагра ва гиперурекемияҳомиладорлик ва лактация даври18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Перорал ҳомилага қарши воситалар ва изониазид триптофанни никотин кислотасига айланишини пасайтиради, шундай қилиб, никотин кислотасига бўлган эҳтиёжни оширади. Никотин кислотаси барбитуратлар, туберкулёзга қарши воситалар, сулфаниламидларнинг самарадорлиги ва заҳарлилигини пасайтиради. Сулфанилмочевина препаратлари билан бирга қўлланганда қонда глюкоза миқдорини оширади. Шунингдек, никотин кислотаси неомициннинг токциклигини пасайтиради ва у томондан индукция қилинган холестерин ва юқори зичликдаги липопротеидларнинг концентрациясини камайтиради. Антибиотиклар никотин кислотаси томонидан чақирилган терини қизаришини кучайтириши мумкин. Ацетилсалицил кислотаси никотин кислотасининг таъсири остида пайдо бўладиган терини қизариш самарасини камайтиради. Ципрофибратни никотин кислотаси билан мажмуада қўллаш тавсия қилинмайди. Ловастатин, правастатин ножўя реакцияларини ривожланиши хавфини ошишини назарда тутиб, никотин кислотаси билан мажмуада қўлланиши тавсия қилинмайди. Гипотензив воситалар (гипотензив таъсири кучайиши мумкин), антикоагулянтлар, ацетилсалицил кислотаси билан (геморрагияларни ривожланиш хавфини назарда тутиб) бирга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат фибринолитик воситалар, спазмолитиклар ва юрак гликозидларининг таъсирини, алкоголнинг жигарга заҳарли таъсирини потенция қилади. Тиамин хлоридининг эритмаси билан аралаштириш мумкин эмас (тиаминни парчаланиши юз беради).

Препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Узоқ вақт қўллаш жигарнинг ёғли дистрофиясига олиб келиши мумкинлиги туфайли, унинг олдини олиш учун беморларнинг парҳезига метионинга бой маҳсулотлар киритилади ёки метионин, липоат кислотаси буюрилади. Даволаш жараёнида жигар фаолиятини назорат қилиш керак. Препаратга юқори сезувчанлик пайдо бўлганида (қон томирларни кенгайтирувчи воситалар сифатида қўлланган ҳоллардан ташқари) никотинамидга алмаштириш мумкин. Препарат гиперацид гастритда, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигида (хуруж давридан ташқари) эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препаратни қўллаш қандли диабети бўлган беморларда инсулинга эҳтиёжни ошишига олиб келиши мумкин. Қандли диабети бўлган беморларда дислипидемияни мувофиқлаштириш учун қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Глюкозага толерантликни пасайиши туфайли, шунингдек даволашни узоқ муддатга чўзилиши мумкинлиги сабабли, қон зардобдаги глюкоза, сийдик кислотасининг даражасини мониторингини мунтазам ўтказиш керак. Глаукомада, қон кетишда, артериал гипотензияда эҳтиёткорлик билан буюрилади. Транспортни воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситаси таъсирининг ўзига хослиги Дори препаратининг ножўя таъсирларини ҳисобга олиб, автотранспортни ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин

Симптомлари: юрак-қон томир тизими томонидан ножўя таъсирларни кучайиши – артериал гипотензия, бош оғриғи, хушдан кетиши мумкин, бош айланиши, бошга қон оқиб келишини ҳис қилиш. Даволаш: препаратни бекор қилиш, дезинтоксикацион даволаш, симптоматик даволаш. Специфик антидоти йўқ.

Рецепт бўйича

1,0 мл дан препарат шиша нейтрал ампулаларда. 10 ампуладан поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамга жойланади.

3 йил.