МР Левамаксрецепт билан

Таркиби:

Фаол модда: Левофлоксацин лактати (левофлоксацинга қайта ҳисобланганда) – 500 мг. Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 900 мг, инекция учун сув – 100 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Левофлоксацин лактати

Препаратнинг савдо номи:

МР Левамакс

Фармакалогик гуруҳи:

Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

Дори шакли:

Инфузия учун эритма

Тиниқ, сарғиш-яшил рангли суюқлик.

Антибактериал синтетик восита (фторхинолонлар гуруҳи).

J01MA12

Юборилгандан кейин препарат аъзо ва тўқималарга – ўпка, бронхларнинг шиллиқ қавати, балғам, сийдик тизими аъзолари, суяк тўқималари, орқа мия суюқлиги, простата бези, полиморф-ядроли лейкоцитлар, алвеоляр макрофагларга яхши ўтади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 30-40%. Вена ичига юборилгандан кейин асосан ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Левофлоксациннинг ўртача якуний Т1/2 вена ичига бир марта ва кўп марта юборилгандан кейин 6 дан 8 соатгача вақтни ташкил қилади. Буйрак етишмовчилигида препаратнинг клиренси камайиши ва буйрак орқали уни чиқарилиши креатинин клиренсини пасайиш даражасига боғлиқ бўлади.

Левофлоксацинга сезгир микроорганизмларнинг штаммлари томонидан чақирилган енгил, ўртача ва оғир инфекцияларни даволаш: – Стрептоcоccус пнеумониаэ, Ҳаэмопҳилус инфлуэнзаэ, Морахелла cатаррҳалис томонидан чақирилган ўткир синусит. – Бактериал инфекциялар (Стапҳйлоcоccус ауреус, Стрептоcоccус пнеумониаэ, Ҳаэмопҳилус инфлуэнзаэ, Ҳаэмопҳилус параинфлуэнзаэ, Морахелла cатаррҳалис) билан боғлиқ бўлган сурункали бронхитни зўрайиши томонидан чақирилган. – Стапҳйлоcоccус ауреус, Стрептоcоccус пнеумониаэ (шу жумладан пенициллинга чидамли штаммлари, пенициллинни МПК си ≥2 мкг/мл), Ҳаэмопҳилус инфлуэнзаэ, Ҳаэмопҳилус параинфлуэнзаэ, Клебсиелла пнеумониаэ, Легионелла пнеумопҳила, Морахелла cатаррҳалис, Чламйдиа пнеумониаэ ёки Мйcопласма пнеумониаэ томонидан чақирилган касалхонадан ташқари пневмония томонидан чақирилган. – Стапҳйлоcоccус ауреус, Стрептоcоccус пёгенес, Энтероcоccус фаэcалис, Протеус мираболис нинг метициллинга сезгир штаммлари томонидан чақирилган тери ва унинг қўшимчаларини асоратланган инфекциялари томонидан чақирилган; – Стрептоcоccус аэреус ёки Стрептоcоccус пёгенес томонидан чақирилган тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланмаган инфекциялари (енгил ва ўрта оғирлик даражасидаги), шу жумладан абсцесс, флегмона, фурункул, импетиго, пиодермия, жароҳат инфекцияси томонидан чақирилган. – Эсчеричиа cоли, Клебсиелла пнеумониаэ, Страҳилоcоccус сапропҳйтиcус томонидан чақирилган сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган (енгил ва ўртача оғирлик даражадаги) инфекциялари томонидан чақирилган; – Энтероcоccус фаэcалис, Энтеробаcтер cлоаcаэ, Эсчеричиа cоли, Клебсиелла пнеэумониаэ, Протеус мирабилис, Псеудомонас аэругиноса томонидан чақирилган сийдик чиқариш йўлларининг ва буйракнинг асоратланган (енгил ва ўрта даражадаги) инфекциялари томонидан чақирилган; – Эсчеричиа cоли томонидан чақирилган ўткир пиелонефрит (енгил ва ўртача оғирлик даражадаги) томонидан чақирилган.

Препарат 250-750 мг дан вена ичига томчилаб аста-секин ҳар 24 соатда (250-500 мг доза 60 минут давомида, 750 мг – 90 минут давомида) юборилади. Кейинчалик худди шу дозада перорал қабул қилишга ўтиш мумкин. Даволаш давомийлиги қўллашга кўрсатмалар, шунингдек тахмин қилинган қўзғатувчининг сезгирлигига боғлиқ. Тавсия қилинган дозалаш тартибига қатъий риоя қилиш лозим. Тана ҳарорати меъёрлашганидан кейин 2-3 кун давомида препаратни қўллашни давом эттириш тавсия қилинади. Препарат билан даволашни мустақил узиш ёки муддатидан олдин тўхтатишга йўл қўйилмайди. Пневмонияда вена ичга 500 мг дан суткада 1-2 марта 7-14 кун давомида юборилади. Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекцияларида – вена ичига 250 мг дан суткада 1 марта 3 кун давомида. Сийдик-чиқариш йўлларининг ва буйракнинг оғир инфекцияларида вена ичига юбориш учун доза ва даволаш муддати оширилиши мумкин. Тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекцияларида вена ичига 500 мг дан суткада 2 марта 7-14 кун давомида қўлланади. Пневмококклар томонидан чақирилган ва гильза инфекция Псеудомонас аэругиноса томонидан чақирилган, оғир пневмонияда, препаратни қўллаш етарли даражада самарали бўлмаслиги мумкин ва мажмуавий даволаш талаб қилиниши мумкин.

Аллергик реакциялар: баъзида – терини қичишиши ва қизариши; кам – анафилактик ёки анафилактоид реакциялар (эшакеми, юзни шиши каби белгилар билан намоён бўладиган), жуда кам – АБ ни тўсатдан пасайиши ва шок; айрим ҳолларда – Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми) ва эксудатив кўп шаклли эритема. Маҳаллий реакциялар: вена ичига юборилганида – юбориш жойида оғриқ ва яллиғланиши, белда ва кўкракда оғриқ, кўп терлаш. Нерв тизими томонидан: баъзида – бош оғриғи, бош айланиши, толиқиш, таъм сезишни бузилиши; кам ҳолларда – қўл-бармоқларда парестезиялар, қалтираш, безовталик, қўрқув ҳисси, тиришиш хуружлари ва онгни чалкашиши; жуда кам ҳолларда – кўришни ва эшитишни бузилиши, таъм сезиш ва ҳид сезишни бузилиши, тактил сезувчанликни пасайиши, диққатни жамлашни пасайиши, галлюцинациялар ва депрессиялар каби психотик реакциялар, координацияни бузилиши (шу жумладан юришдаги). Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, диарея (жуда кам ҳолларда қон билан, бу ичакни яллиғланиши ёки сохтамембраноз колит белгилари бўлиши мумкин), баъзида-иштаҳани йўқолиши, қусиш, қорин оғриқлари, овқатни ҳазм бўлишини бузилиши, кам ҳолларда – оғизни қуриши, меъда-ичак қон кетишлари; жуда кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши (гепатит, холелитиаз). Қон-яратиш аъзолари томонидан: баъзида – эозинофилия, лейкопения; кам ҳолларда – нейтропения, тромбоцитопения (қон қуйилишларига ёки қон кетишига мойилликда); жуда кам ҳолларда – яққол агранулоцитоз (тана ҳароратини турғун ёки қайталанувчи ошиши; бодомсимон безларни яллиғланиши ва ҳолатни турғун ёмонлашиши билан бирга кечувчи); алоҳида ҳолларда – гемолитик анемия, панцитопения. Юрак-қон томир тизими томонидан: кам – тахикардия, гипотензия ва гипертензия; жуда кам ҳолларда – кардиограммада ҚТинтервални узайиши, қон томир коллапси, юрак қоринчаларини титраши – липиллаши. Суяк-мушак тизими томонидан: кам ҳолларда – пайларни шикастланиши (шу жумладан тендинит), бўғим ва мушак оғриқлари; жуда кам – ахиллов пайини узилиши (икки томонлама характерга эга ва даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида намоён бўлади), мушак заифлиги (миастенияли беморлар учун муҳим аҳамиятга эга); алоҳида ҳолларда – рабдомиолиз. Сийдик-таносил тизими томонидан: баъзида – вагинит, жуда кам – буйрак фаолиятини ўткир буйрак етишмовчилигига қадар ёмонлашиши (масалан, аллергик реакциялар оқибатидаги – интерстициал нефрит). Бошқалар: баъзида – астения; жуда кам ҳолларда – гипогликемия, иситма, аллергик пневмонит, васкулит. Лаборатория кўрсаткичлари: баъзида – АЛТ, АСТ фаоллигини ошиши, қон зардобида креатинин даражасини ошиши; кам ҳолларда – ЛДГ ошиши, глюкозанинг миқдорини ошиши ёки камайиши.

Левофлоксацинга ёки бошқа хинолонларга ўта юқори сезувчанлик; тутқаноқ, анамнездаги хинолонларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган пайларни шикастланиши; ҳомиладорлик, лактация даври, болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Фенбуфен билан ва унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситалар, теофиллин билан мажмуавий даволашда, препарат тиришишга тайёрлик бўсағасини камайтириши мумкин. Сукралфат, темир тузлари ва алюминий сақловчи антацид воситалари левофлоксациннинг самарасини камайтиради (препаратларни қабул қилиш орасидаги интервал 2 соатдан кам бўлмаслиги керак). Варфарин билан бир вақтда қўлланганида протромбин вақти ва қон кетиши хавфи (ХНН, протромбин вақти ва коагуляциянинг бошқа кўрсаткичларини синчков мониторинги), шунингдек қон кетишини мумкин бўлган белгиларини  мониторинги зарур) ошади. Циметидин ва пробенцид таъсири остида Левофлоксацинни чиқарилиши бироз секинлашади. Левофлоксацин қон плазмасидан циклоспориннинг Т1/2 бироз ошишини чақиради. Глюкокортикоидлар пайларни узилиш хавфини оширади (айниқса кексаларда). Алкогол марказий нерв тизими томонидан ножўя самараларини (бош айланиши, карахтлик, уйқучанлик) кучайтириши мумкин. Диабети бўлган, перорал гипогликемик воситаларни ёки инсулинни олаётган беморларда, левофлоксациннинг фонида гипо- ёки гипергликемик ҳолатлар  бўлиши мумкин (глюкозанинг қондаги даражасини синчиклаб мониторинг қилиш тавсия қилинади).

Препаратнинг инфузион эритмаси қуйидаги эритмалар билан мутаносиб: физиологик эритма, 5% дектроза эритмаси, 2,5% Рингернинг дектроза билан эритмаси, парентерал юбориш учун мажмуавий эритмалар (аминокислоталар, карбонсувлар, электролитлар). Препаратнинг инфузион эритмасини гепарин ва ишқорий реакцияли эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас. Ательени ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:даволаш даврида бош айланиши, уйқучанлик, танглик ва кўришни бузилишини пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, ателье ва потенциал хавфли механизмларни бошқаришдан сақланиш керак, чунки психомотор реакцияларнинг тезлигини секинлашиши ва диққатни жамлашни пасайишга олиб келиши мумкин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Симптомлари: онгни чалкашиши, бош айланиши ва тиришиш хуружлари, кўнгил айниши, шиллиқ қаватларини эрозив шикастланиши. Даволаш: симптоматик даволаш (махсус антидоти йўқ), диализ орқали чиқарилмайди.

Рецепт бўйича

100 мл дан флаконларда. 1 флакондан картон қутида.

2 йил.