МР Клотримазол

Таркиби:

Фаол модда: Клотримазол 100% моддага қайта ҳисобланганда – 1 г. Ёрдамчи моддалар: пропиленгликол – 12,5 г, метилпарагидроксибензоат (нипагин) – 0,2 г, қаҳрабо кислотаси – 0,5 г, натрий бензоати – 6 г, эмулсион мум – 3 г, канакунжут мойи – 14 г, метилцеллюлоза – 3 г, дистилланган моноглицеридлар – 1,5 г, тозаланган сув – 100 г гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Клотримазол

Препаратнинг савдо номи:

МР Клотримазол

Фармакалогик гуруҳи:

Замбуруғларга қарши восита.

Дори шакли:

Суртма

Оқ ёки деярли оқ рангли, кучсиз ўзига хос ҳидли суртма.

Замбуруғларга қарши восита.

D01AC01

Клотримазол тери ва шиллиқ қаватлар орқали ёмон сўрилади ва деярли тизимли таъсир кўрсатмайди. Эпидермиснинг шох қаватида тўпланади, тирноқларнинг кератинига киради. Эпидермиснинг чуқур қаватларидаги концентрацияси дерматофитлар учун минимал бостирувчи концентрациясидан юқорироқ.

терининг, шу жумладан тери бурмалари ва оёқ панжасининг дерматофитлар, ачитқисимон (Cандида спп.), моғор ва бошқа замбуруғлар ва клотримазолга сезгир бўлган қўзғатувчилар чақирган касалликлари: дерматомикоз, дерматофития, трихофития, эпидермофития, микроспория, кандидомикоз, бармоқлар орасининг замбуруғли эрозияси, замбуруғли паронихия.иккиламчи пиодермиялар билан асоратланган микозлар, мажмуавий даволаш таркибида.кепаксимон темиратки, ранг-баранг темиратки, эритразмада қўлланади.

Сиртга. Катталарга бошқа тавсиялар бўлмаса, суртмани бир кунда 2-3 марта олдиндан тозаланган ва терининг қуруқ жароҳатланган соҳаларига юпқа қилиб суртиш тавсия қилинади. Кафт ўлчамига тенг юзаси майдонига бир марталик доза – 5 мм узунликдаги суртманинг устунчаси. Муваффақиятли даволаш учун суртмани мунтазам қўллаш лозим. Даволашнинг давомийлиги шахсий равишда белгиланади ва касалликнинг оғирлиги ва жойлашишига боғлиқ. Тўлиқ соғайишга эришиш учун суртма билан даволашни яллиғланишнинг ўткир симптомларини йўқолиши ёки разъездив шикоятларни камайиши билан дарров тўхтатиш тавсия этилмайди. Даволашнинг давомийлиги ўртача тахминан 4 ҳафтани ташкил қилиши лозим. Кепаксимон темиратки асосан 1-3 ҳафта давомида, эритразма эса 2-4 ҳафта давомида тузалади. Оёқ терисидаги замбуруғли касалликларида даволашни касаллик симптомлари бартараф қилингандан кейин тахминан 2 ҳафта давом эттириш тавсия қилинади. Болаларда 2 ёшдан бошлаб препарат юқорида кўрсатилган дозаларда қўлланади.

Маҳаллий реакциялар: ачишиш, шиш, терини таъсирланиши ва қипиқланиши, парестезиялар, эритематоз тошмалар, қавариқларни пайдо бўлиши. Аллергик реакциялар: қичишиш, эшакеми.

Клотримазолга ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик.ҳомиладорлик (И уч ойлиги).2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Амфотерицин В, нистатин, натамицин бир вақтда қўлланганида клотримазолнинг самарадорлигини пасайтиради.

Кўзнинг шиллиқ қаватига тушишига йўл қўймаслик лозим. Жигар етишмовчилиги бўлган беморларда жигарнинг функционал ҳолатини вақти-вақти билан назорат қилиш керак. Ўта юқори сезувчанлик ёки таъсирланишнинг белгилари пайдо бўлганида даволаш тўхтатилади. 4 ҳафта давомида самара бўлмаса ташҳисни тасдиқлаш керак. Болаларда катта юзаларга суртишдан сақланиш керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 15оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Сиртга қўлланганида препаратнинг фаол компонентини паст тизимли сўрилиши деярли дозани ошириб юборилишини йўққа чиқаради.

Рецепциз

Сиртга қўллаш учун суртма 1%. 20 г дан алюмин тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.