МР Китанал

Таркиби:

фаол модда: кетопрофен – 0,375 г; ёрдамчи моддалар: карбомер – 0,30 г, троламин – 0,555 г, лаванданинг эфирли мойи – 0,0042 г, 96% этил спирти – 4,275 г, тозаланган сув – 15 г гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

кетопрофен

Препаратнинг савдо номи:

МР Китанал

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун гел

лаванда ва этанол ҳидли, бир хил массали гел.

M01AЕ03

Турли генезли оғриқли ва яллиғланиш жараёнларини, шу жумладан: Ревматоид артрит ва периартрит;Анкилозловчи спондилит (Бехтерев касаллиги);Псориатик артрит;Реактив артрит (Рейтер синдроми);Турли локализацияли остеоартрит;Тендинит, бурсит;Миалгиялар;Невралгиялар;Радикулит;Таянч-харакат аппаратининг жароҳатлари (шу жумладан спортдаги), мушакларни ва бўғимларни ва мушакларнинг пайларини лат ейишини симптоматик даволаш учун қўлланади.

Гелнинг оз миқдорини (3-5 см) юпқа қилиб, терига шикастланиш ўчоғига суткада 1-2 марта, оҳиста ишқалаб суртилади. Доза шикастланиш майдонига боғлиқ 5 см гел 100 мг кетопрофенга мос келади, 10 см гел 200 мг кетопрофенга мос келади. Гелни бошқа дори шакллари (капсулалар, таблеткалар, шамчалар) билан мажмуада қўллаш мумкин. Умумий максимал суткалик доза, дори шаклидан қатъий назар 200 мгдан ошмаслиги керак. Шифокорнинг маслаҳатисиз даволаниш давомийлиги – 14 кундан ошмаслиги лозим. Окклюзион боғловларни қўллаш тавсия этилмайди.

Дермотологик реакциялар: 3% ҳолатларда – эритема, қичишиш, кучсиз намоён бўлувчи транзитор дерматит; кам холларда – фотосенсибилизация кузатилади. Ёмон гигиеник шароитлар ва қуёш нурининг таъсири оқибатидаги оғир контакт дерматитнинг битта ҳолати ва оғир тарқоқ дерматитнинг 1 ҳолати тарифланган. Нафас тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – астматик хуружлар (аллергик реакциянинг варианти каби) кузатилади. Сийдик – чиқариш тизими томонидан: гелни сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентга қўлланганидан кейин буйрак функциясини ёмонлашишининг бир ҳолати таърифланган; якка ҳолларда – интерстициал нефрит кузатилиши мумкин.

Анамнезида НЯҚВ ва салицилатларни қабул қилиш оқибатида келиб чиққан бронхоспазмга, эшакемига ва ринитга кўрсатмалар;Тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши (экзема, хўлланувчи дерматит, очиқ ёки инфекцияланган жароҳат);Ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойлиги;Лактация даври;12 ёшгача бўлган болалар;Кетопрофенга ёки препаратнинг бошқа компонентларига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ га юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Препаратни жигар ва\ёки буйрак функциясини бузилишларида, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишларида, қон касалликларида, брохиал астмада, сурункали юрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Ҳомиладорликнинг И ва ИИ уч ойликларида она учун даволашдан кутиладиган файда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Препаратнинг плазмадаги концентрацияси жуда паст бўлганлиги туфайли, бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирининг белгиларини (тизимли қўллашдаги белгиларга ўхшаш) намоён бўлиши фақат тез-тез ва узоқ-вақт қўлланганда бўлиши мумкин. Кетопрофен ёки бошқа НЯҚВ сақлаган бошқа дори шаклларини (суртмалар, гелларни) бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди. Ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда қабул қилиш кетопрофенни қон плазмасининг оқсиллари билан боғланиш даражасини камайтиради. Кетопрофен метотрексатни чиқарилишини камайтиради ва уни заҳарлилигини ошишига олиб келади. Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири ва уларни чиқарилишига таъсири аҳамиятли эмас. Кумаринларни қабул қилаётган  пациентларга препарат буюрилганида тиббий назорат тавсия этилади.

Гелни қўллаганда препаратни кўзнинг шиллиқ қаватига ва кўз атрофидага терига тушишидан сақланиши лозим. Ножўя самаралар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш лозим. Суткалик умумий доза дори шаклидан қатъий назар, 200 мг дан ошмаслиги лозим. Даволаш вақтида ва даволаниш тўхтатилгандан кейин 2 ҳафта давомида тўғри қуёш нурларидан ва ултрабинафша нурланишидан сақланиш лозим. Гелни суртилгандан кейин қўлларни яхшилаб ювиш керак. Терини таъсирланиши пайдо бўлганида даволанишни вақтинча тўхташиш лозим. Яққол таъсирланишда даволашни давом эттириш тавсия қилинмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кетопрофеннинг сиртга қўллаш учун дори шакллари қўлланганда дозани ошириб юборилиши қайд этилмаган. Тери реакциялари – таъсирланиши, эритема, қичишиш кузатилиши мумкин. Даволаш: препаратни бекор қилиш, гелни қўллаганда терини оқар сув билан яхшилаб ювиш лозим. Зарурат бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепциз

2,5% сиртга қўллаш учун гел, 15 г, 25 г, 30 г ва 50 г дан тубаларда. Тубалар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картонли пеналга жойланган.

3 йил.