МР Калций глюконатрецепт билан

Таркиби:

фаол моддалар: калций глюконати – 100 мг; ёрдамчи моддалар: натрий глюконати, сут кислотаси, калций гидроксиди, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

калций глюконати

Препаратнинг савдо номи:

МР Калций глюконат

Фармакалогик гуруҳи:

Минерал препаратлар.

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, рангсиз ёки деярли рангсиз, бироз бўялган суюқлик.

Минерал препаратлар.

A12AA03

Препарат парентерал юборганидан кейин қон оқими билан бирга барча аъзо ва тўқималарга бир текис тақсимланади. Қон плазмасида калций ионлашган шаклда бўлади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига ўтади. Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади.

Калций глюконати қалқонсимон бези олди безлари фаолиятининг етишмовчилигида, организмдан калцийнинг кўп чиқиб кетишида (жумладан, узоқ муддатли сувсизланишда), қўшимча восита сифатида аллергик касалликларда (зардоб касали, эшакеми, ангионевротик шиш ва бошқаларда), дорилар билан даволашдаги аллергик асоратларда, турли сабабли патологик жараёнлардаги (яллиғланиш жараёнининг экссудатив босқичи, геморрагик васкулит, нур касаллиги ва бошқаларда) томирларнинг ўтказувчанлигини камайтириш учун; паренхиматоз гепатитда, жигарнинг токсик шикастланишида, нефритда, эклампсияда, гиперкалиемияда, пароксизмал миоплегиянинг гиперкалиемик шаклида, тери касалликларида (терини қичиши, экзема, псориаз ва бошқаларда), қон кетишини тўхтатувчи восита сифатида, шунингдек, магний тузлари, шовул кислотаси ёки унинг эрийдиган тузлари, фтор кислотасининг эрийдиган тузлари билан заҳарланишда антидот сифатида қўлланади.

Препарат вена ичига ва мушак ичига юборилади. Эритмали ампула юбориш олдидан тана ҳароратигача иситилади. Калций глюконатни вена ичига тез юборилганида пайдо бўладиган ножўя реакциялардан сақланиш учун препарат аста-секин 1,5 мл ни тахминан 1 минут давомида юбориш керак. Катта ёшдагиларга касаллик характери ва беморнинг ҳолатига қараб 10% эритма 5-10 мл дан ҳар куни, кунора ёки ҳар 2 кунда юборилади. Болаларга некроз ривожланиши эҳтимоли бўлганлиги сабабли препаратни мушак ичига юбориш тавсия этилмайди. Болаларга уларнинг ёшига қараб вена ичига 10% калций глюконатининг эритмаси 1 мл дан 5 мл гача юборилади.

Шприцни калций глюконат эритмаси билан тўлдиришдан олдин шприцда этил спиртининг қолдиқлари бўлмаслиги учун текшириш (глюконат чўкмага тушади) керак. Калцийнинг бошқа препаратлари билан бирга буюриш тавсия этилмайди. Бирга қўлланганда калций каналлари блокаторларининг таъсирини камайтиради. Калций глюконатини верапамилдан олдин ва кейин вена ичига юбориш, унинг гипотензив таъсирини пасайтиради, лекин антиаритмик самарасига таъсир қилмайди. Хинидин билан бир вақтда қўлланганда қоринча ички ўтказувчанлигининг секинлашишини ва хинидиннинг заҳарлилигини ошириши мумкин. Юрак гликозидлари билан даволаш вақтида кардиотоксик таъсирнинг кучайиши муносабати билан, калций глюконатини парентерал қўллаш тавсия қилинмайди. Калций глюконати ва ангишвонагул гуруҳи препаратларини бир вақтда қўлланганида салбий оқибатларнинг пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, дигитализацияланган пациент калций препаратларини вена ичига инекциясини қабул қилиши мумкин эмас. Калций глюконати ва тетрациклинлар бир вақтда перорал қўлланганида, охиргисининг таъсири уларнинг сўрилишини пасайиши сабабли камайиши мумкин.

Калций глюконатнинг инекцион эритмаларини чўкмага тушишига мойиллиги бор. Агар шприцда чўкма бўлса, бу шприцни ишлатманг. Ампуладаги чўкмани қуруқ духовкада камида 1 соат давомида 800С да қиздириш орқали эритиш мумкин ва кейин яхшилаб чайқатиш керак. Ишлатиш олдидан хона ҳароратгача совитилади. Агарда юқорида эслатилган муолажалардан кейин шунда хам чўкма қолса, эритма ишлатилмайди. Калций глюконатини вена ичига юборишда зардобдаги калцийнинг концентрациясини тез ошиб кетмаслиги ва яқинидаги тўқималарга қўйилиб некротик асоратлар ривожланмаслиги учун кичкина игна ишлатиш ва катта венага юбориш керак. Калций глюконатни тез юборилганида вазодилятация, қон босимини тушиши, брадикардия, юрак аритмиялари, ҳушдан кетиш ва юракни тўхтаб қолишини чақириши мумкин. Калций тузларини ва ангишвонагули гуруҳи препаратларини бир вақтда ишлатилганда пайдо бўладиган салбий оқибатлар бўлиши мумкин, дегитализация қилинган пациент манзарани аниқ ойдинлашувига қадар калций препаратларини вена ичига инекциясини олишлари керак эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. Дозани ошириб юборилиши Препарат дозаси ошириб юборилганида гиперкалциемия ривожланиши мумкин. Бундай ҳолда антидот сифатида калцитонин қўлланилади, уни вена ичига  кунига тананинг 1 кг вазнига 5-10 ХБ ҳисобидан юборилади (препарат 500 мл натрий хлориднинг изотоник эритмасида суюлтирилади, 6 соат давомида, 2-4 қабулда томчилаб юборилади).

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

3 йил.