МР Гиоксизонрецепт билан

Таркиби:

Фаол моддалар: Гидрокортизон ацетати – 1 г, окситетрациклин гидрохлориди – 3 г. Ёрдамчи моддалар: нипагин (метилпарагидроксибензоат), вазелин мойи, вазелин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Гидрокортизон, окситетрациклин.

Препаратнинг савдо номи:

МР Гиоксизон

Фармакалогик гуруҳи:

Маҳаллий яллиғланишга қарши восита.

Дори шакли:

Суртма

Сариқ рангли суртма.

Маҳаллий яллиғланишга қарши восита.

D07CA01

Препарат терапевтик дозаларда сиртга қўлланганида таъсир этувчи моддалар қонга трансдермал жуда суст сўрилади. Окклюзион боғловларни қўллаш гидрокортизон ва окситетрациклинни трансдермал сўрилишини оширади, бу тизимли ножўя самараларини ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин.

Глюкокортикостероидлар билан даволаб бўладиган ва окситетрациклинга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган бактериал инфекция билан иккиламчи асоратланган тери касалликлари: дерматит (шу жумладан аллергик, контакт, себореяли, қуёшли, атопик дерматит), экзема, кўп шаклли экссудатив эритема, юзаки куйишлар ва совуқ уриши, ҳашоратларни чақишида қўлланади.

Сиртга буюрилади. Шикастланган соҳаларга 0,5-1 г дан суткада 1-3 марта юпқа қилиб суртилади ёки тери устига ёпиладиган стерил докага суртиб, бинт билан боғланади. Даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади ва шикастланиш даражаси ва уни жойлашишига боғлиқ бўлади. Даволаш курси 14 ҳафтадан ошмаслиги керак. Юз терисига қўлланганида суртмани кўз косаси атрофидаги соҳага суртилишига йўл қўймасдан, суткада 1 марта қўйилади, бунда даволаш курси 7-10 кундан ошмаслиги керак. Болаларда терининг чекланган соҳаларида қисқа даволаш курсларида (5-7 кун давомида) қўлланади.

Терини таъсирланиши, қичишиш, тошма; суперинфекция, аллергик реакциялар. Юз терисига қўлланганида: телеангиектазиялар, оғиз соҳасида тери ости клетчаткасининг атрофияси. Узоқ муддат қўлланганида ва/ёки катта юзаларга қўйилганида – глюкокортикостероидларнинг тизимли ножўя самаралари.

Ўта юқори сезувчанлик, тери туберкулёзи, тери ўсмаси, терининг рак олди касалликлари, дерматомикоз, терининг вирусли касалликлари (герпес, сувчечак); розацеа ва периорал дерматит, терини сифилитик шикастланишлари, поствакцинал тери реакциялари; ҳомиладорлик, лактация даври, 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Глюкокортикостероидлар билан даволаш вақтида чечакка қарши вакцинацияни ўтказиш ва иммунизациянинг бошқа турларини режалаштириш мумкин эмас (глюкокортикостероидларнинг иммунодепрессив самаралари туфайли). Кўз ва шиллиқ қаватларга суртмани тушишига йўл қўймаслик керак. Болаларда препаратни терининг катта юзаларига ва окклюзион боғловлар остига суртишдан сақланиш керак. Препаратни юз терисига қўллаш зарурати туғилганида, юқори сўрилиши ва ножўя таъсирларининг пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, даволаш қисқа бўлиши керак. Транспорт воситалари, механизмларини бошқариш қобилиятига таъсири. Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: узоқ муддат давомида ва/ёки юқори дозаларда қўлланганда иккиламчи буйрак усти бези етишмовчилигини ривожланиши билан буйрак усти бези фаолиятини сусайиши ҳамда гиперкортицизм симптомлари, шу жумладан Иценко-Кушинг синдроми юз бериши мумкин. Окситетерациклин билан юқори дозаларда узоқ вақт давомида даволаш сезгир бўлмаган микрофлорани ўсишига олиб келиши мумкин. Даволаш: препаратни бекор қилиш. Тегишли симптоматик даволаш ўтказилади. Зарурат туғилганида – электролит бузилишларни мувофиқлаштириш керак.

Рецепт бўйича

10 г дан тубада.

3 йил.