МР Флуцинаррецепт билан

Таркиби:

фаол модда: флуоцинолон ацетониди – 0,00375 г, неомицин судья 0,085 г; ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, вазелин мойи, сувсиз ланолин, тиббий вазелин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

флуоцинолон ацетонид

Препаратнинг савдо номи:

МР Флуцинар

Фармакалогик гуруҳи:

Яллиғланишга қарши маҳаллий восита.

Дори шакли:

суртма

оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, ярим тиниқ, ўзига хос енгил ҳидли ёғли пластик масса.

Яллиғланишга қарши маҳаллий восита.

D07SC02.

Суртма кўринишидаги МР Флуцинар глюкокортикостероидлар билан даволашга жавоб берадиган кучли қичишиш ёки гиперкератоз билан кечувчи ўткир ва оғир, инфекцияланмаган, қуруқ дерматитларни қисқа муддатли даволаш учун қўлланади. МР Флуцинар себореяли дерматит, атопик дерматит, болалар папулёз эшакеми, аллергик контакт экзема ,кўп шаклли эритема, қизил югурик, псориазда (“Eҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг), қизил ясси темираткида қўлланади.

Суртманинг оз миқдорини терининг шикастланган соҳаларига суткада 1-2 марта қўлланади. Суртмани окклюзион боғлам (зичлаштирувчи кленка билан) остида қўллаш мумкин эмас. Псориаз бундан мустасно, унда ҳар куни алмаштириш керак бўладиган бундай боғламни қўллаш мумкин. Танаффуссиз даволаш курси 2 хафтадан ошмаслиги керак. Юз терисида суртмани 1 ҳафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Бир ҳафта давомида сурмани 1 тубадан ортиқ қўллаш мумкин эмас. 2 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди. 2 ёшдан ошган болаларда суртма эҳтиёткорлик билан қўлланади, фақат шифокор кўрсатмаси бўйича; болаларда препарат юз терисига қўлланилмайди.

Қуйидагилар пайдо бўлиши мумкин: ҳуснбузар, посцтероид пурпура, эпидермис ўсишини сусайиши, ачишиш ҳисси, қичишиш, таъсирланиш, тошма, тери ости клетчаткаси атрофияси, терини қуриши, гипертрихоз ёки соч тўкилиши, тери депигментацияси ёки пигментацияси, тери атрофияси ва чўзилиши, телеангиоэктазия, периорал дерматит, фурункулёз, чўзилиш, иккиламчи инфекция, маҳаллий тери реакциялари (масалан контакт дерматит). Баъзида эшакеми ёки макуло-папулёз тошма ёки мавжуд ўзгаришларни кучайиши юз бериши мумкин. Қовоқларга маҳаллий қўлланилганидан кейин баъзида глаукома ёки катаракта ривожланиши мумкин. Флуоцинолон ацетониди тери орқали сўрилиши мумкинлиги туфайли, айниқса узоқ муддат, терининг катта юзаларида, окклюзион боғлам остида ва болаларда қўлланилганида тизимли ножўя таъсирлар пайдо бўлиши мумкин. Флуоцинолон ацетонидига характерли тизимли ножўя таъсирлар гипоталамо-гипофизо-адренал тизими дисфункцияси ва Кушинг синдроми, болаларда ўсиш ва ривожланишни секинлашиши, шишлар, гипертензия, гипергликемия, гликозурия, иммунитетни пасайишини ўз ичига олади. Санаб ўтилган ножўя таъсирлардан биронтаси ёки хавф туғдирувчи бошқа симптомлар пайдо бўлгандан кейин дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.

МР Флуцинар суртмани қуйидаги холатларда қўллаш мумкин эмас: Флуоцинолон ацетониди ёки бошқа глюкокортикостероидларга, шунингдек препаратнинг бошқа асосий ингредиентларига юқори сезувчанлик аниқланганда;Терининг бактериал, вирусли ва замбуруғли инфекцияларида,Оддий ва пушти ҳуснбузарларда,Периорал дерматитда (дерматитис периоралис),Профилактик эмлашлардан кейин2 ёшгача бўлган болалар,Перианал ва генитал қичишишда,Болаларда таглик дерматитида қўллаш мумкин эмас.

Глюкокортикостероидларни маҳаллий қўллашдан кейин учун ўзаро таъсир ҳоллари номаълум. Аммо айниқса тегишли антителоларни пайдо бўлиши кўринишида адекват иммунологик жавобни йўқ бўлиши мумкинлиги туфайли, катта соҳаларда узоқ муддатли қўллаганда пациентларни сувчечакка қарши ва бошқа турдаги эмлашларни ўтказиш мумкин эмас. МР Флуцинар иммун тизимига таъсир қилувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтириши мумкин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Терининг катта юзаларида узоқ вақт қўлланилганида юз бериши мумкин ва шиш, артериал гипертензия, гипергликемия, қаршиликни пасайиши, оғир холатларда – Кушинг синдроми ривожланиши билан намоён бўлади. Дозани ошириб юборилиши симптомлари пайдо бўлганида даволовчи шифокорга мурожаат этиш керак.

Рецепт бўйича

Маз 15 г дан тубаларда.

3 йил.