МР Димексид

Таркиби:

фаол модда: диметилсулфоксид 50 мл ёки 100 мл;

Препаратнинг савдо номи:

МР Димексид

Фармакалогик гуруҳи:

Маҳаллий қўллаш учун яллиғланишга қарши восита.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун суюқлик

оч-сариқ рангли тиниқ рангли эритма.

Маҳаллий қўллаш учун яллиғланишга қарши восита.

M02AX03

Мажмуавий даволаш таркибида: таянч-ҳаракат аппарати касалликлари: ревматоид артрит, Бехтерев касаллиги (анкилозловчи спондилоартрит), деформацияловчи остеоартроз, реактив синовит; органик склеродермия, тугунли эритема, дискоид қизил югириги, оёқ кафтининг микозлари, келлоид чандиқлар, тромбофлебит, аллопеция, экзема, сарамас, пайларни лат ейиши, чўзилиши, жароҳат инфилтратлари: йирингли яралар, куйишлар, радикулит, трофик яралар, акне, фурункулёзда қўлланади.

Аппликациялар ва ювишлар кўринишида сиртга қўлланади. Зарур концентрацияли эритмада дока салфетка намлади ва 20-30 минут давомида шикастланган соҳага қўйилади. Салфетка устидан полиетилен плёнка ва пахта газлама ёки зиғирпояли мато қўйилади. Аппликация давомийлиги – 10-15 кунни ташкил этади. Сарамас ва трофик яраларни даволашда – 30-50% ли эритма кўринишида 50-100 мл дан суткада 2-3 марта буюрилади. Экзема, диффуз стрептордермияларда – 40-90% ли эритмали компресслар кўринишида буюрилади. Оғриқ синдромларида маҳаллий оғриқсизлантириш учун – 25-50% ли эритмали компресслар кўринишида 100-150 мл дан кунида 2-3 марта буюрилади. Юз териси ва юқори сезувчан бошқа соҳалар учун 10-20-30% ли эритмалар қўлланади. Чуқур куйишларни даволашда 20-30% ли димексид эритмаси (зарурати бўлганида 500 мл гача дозада) боғламлар қўйилади. Тери-пластик жарроҳликда кўчириб ўтказилган аутотрансплантантларини ва гомотрансплантантларга операциядан бевосита кейин ва трансплантант барқарор битиб кетишигача 10-20% ли эритмали боғламлар қўлланади. Тери гомотрансплантантларини сақлаш учун консервацияловчи муҳит сифатида Рингер эритмасида 5% ли эритмаси қўлланади. Камроқ концентрланган эритмалар билан йирингли-некротик ва яллиғланган ўчоқлар ва бўшлиқларга ишлов берилади.

Препаратга юқори сезувчанлик, оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, стенокардия, яққол атеросклероз, глаукома, катаракта, импульс, кома, миокард инфаркти, хомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Ножўя таъсирлари Аллергик реакциялар, контакт дерматит, эритема, терини қуриши, енгил ачишиш, қичишувчи дерматит; кам ҳолларда – бронхоспазм кузатилиши мумкин.

Баъзи беморлар нафас олганда саримсоқпиёз ҳидини сезадилар. Препаратни қўллашдан олдин уни ўзлаштираолишлик синамасини ўтказиш керак. Бунинг учун диметилсулфоксидда намланган пахта тампон терига текказилади; гиперемия ва яққол қичишишни пайдо бўлиши ўта юқори сезувчанликдан далолат беради. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилганда аллергик реакциялар (эшакеми, шиш) кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда препарат бекор қилинади, шикастланиш жойини ювиб, препарат кетказилади.

Рецепциз

50 ёки 100 мл дан қўнғир рангли шиша флаконда. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

2 йил.