Мушак ичига юборилганида препарат қон айланиш тизимига тез киради.
Қонда максимал концентрацияси юборилганидан кейин 15-30 минут ўтгач кузатилади.
Таъсир қилиш давомийлиги – 2-3 соат.
Жигарда метаболизмга учрайди.
Дибазолнинг биотрансформациясини маҳсулотлари бўлиб дибазолнинг имидазол ҳалқасининг имин гуруҳини метиллизацияси ва карбоэтоксилизацияси натижасида ҳосил бўладиган иккита конъюгат ҳисобланади: 1-метил-2бензилбензимидазол ва 1-карбоэтокси-2-бензилбензимидазол.
Метаболизм маҳсулотлари асосан сийдик билан чиқарилади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга дибазол вена ичига, мушак ичига ёки тери остига буюрилади.
Гипертоник кризларни бартараф қилиш учун 3-5 мл 1 % ли эритма (30-50 мг) вена ичига ёки мушак ичига юборилади.
Артериал босимни хаддан ташқари ошишида 1% ли препаратни 2-3 мл (20-30 мг) дан суткада 2-3 марта мушак ичига юбориш керак.
Даволаш курси шахсий равишда белгиланади, ўртача 8-14 кун.
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи; Юрак-томир тизими томонидан: юрак уришини ҳис қилиш, юрак соҳасида оғриқ, узоқ муддат қўлланганида – юракдан отилиб чиқаётган қон хажмини камайиши сабабли ЭКГ кўрсаткичларини ёмонлашиши; артериал босимни пасайиши; Нафас тизими томонидан: қуруқ йўтал, бурун битиши, нафас олишни қийинлашиши; Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, томоқда ачишиш; Иммун тизими томонидан: қичишиш, гиперемия, тошмалар, эшакеми; Умумий бузилишлар: иссиқлик ҳисси, кўп терлаш, юзни қизариши.
Юбориш жойидаги реакциялар: маҳаллий оғриқ.
Препаратга юқори сезувчанлик.
Мушак тонусини пасайиши, тиришиш синдроми, оғир юрак етишмовчилиги билан кечадиган касалликлар.
Гипотензия.
Шишлар ва буйракнинг азот чиқарувчи фаолиятини бузилиши билан кечадиган сурункали нефрит.
Қон кетиши билан кечадиган меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси.
Қандли диабет.
Ҳомиладорлик ва лактация даври.
12 ёшгача бўлган болалар.
Агар Сиз бошқа ҳар қандай дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, препаратни қўллаш мумкинлиги ҳақида албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.
Папаверин гидрохлориди, теобромин, салсолин – дибазол билан мажмуавий қўллашда папаверин гидрохлориди, теобромин, салсолиннинг фармакологик таъсирининг доираси кенгаяди.
Барбитуратлар – дибазол билан мажмуавий қўллашда узоқ таъсир қилувчи барбитуратлар, хусусан фенобарбиталнинг самарадорлиги кучаяди.
Фентоламин, гипотензив препаратлар (ренин-ангиотензин тизимига таъсир қилувчи воситалар ва бошқалар), салуретиклар – дибазол билан мажмуавий қўллашда гипотензив самараси кучаяди.
β-блокаторлар – дибазол билан мажмуавий қўллашда гипотензив самараси ўзгармайди, аммо узоқ муддат қўллашда дибазол β-блокаторлар чақирадиган умумий периферик қаршиликни ошишини олдини олади.
Номутаносиблик.
Дибазол салицилатлар ва бензоатлар билан номутаносиб, чунки дибазол салицилати ёки бензоати чўкмага тушади.
Даволашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг! Инекция шаклидаги дибазол, бошқа гипотензив воситаларга юқори сезувчанликда, артериал гипертензияда қўлланадиган ёрдамчи восита ҳисобланади.
Артериал гипертензияни даволашда бошқа гипотензив воситалар билан бирга қўллаш тавсия қилинади.
Кекса ёшдаги беморларда дибазолни ЭКГ кўрсаткичларини ёмонлашиши, юракдан отилиб чиқаётган қон хажмини камайиши мумкинлиги туфайли, антигипертензив восита сифатида узоқ муддат қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.
Айниқса кекса ёшдаги пациентларда артериал гипертензияни узоқ муддатли даволаш учун қўллаш тавсия қилинмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланмасин.
Болалар.
Препарат 12 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва мураккаб механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, бош айланиши пайдо бўлган ҳолда эса диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Симптомлари: гипотензия, терлаш, иссиқлик ҳисси, бош айланиши, кўнгил айниши, препаратни бекор қилишда тез ўтиб кетадиган енгил бош оғриғи.
Даволаш.
Препаратни бекор қилиш.
Яққол гипотензияда АБ назорати остида трансфузион даволаш, томирларни торайтирувчи воситалар, юрак гликозидлари буюрилади.
Кейинги даволаш симптоматик.
Рецепт бўйича
Инекция учун эритма 1 мл, 2 мл ёки 5 мл дан ампулаларда.
10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.