Миртелрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди фаол модда: 30 мг миртазапин, ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, гидроксипропилцеллюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, ўсимликдан олинган магний стеарати, қобиғи: поливинил спирти, лецитин (Е322), титан диоксиди (Е171), макрогол 3350, талк (Е553 б), темир (ИИ) оксиди (Е172), темир (ИИИ) оксиди (Е172), темир (ИИ, ИИИ) оксиди (Е172).

Тасир этувчи модда(ХПН):

миртазапин

Препаратнинг савдо номи:

Миртел

Фармакалогик гуруҳи:

Психоаналептиклар. Бошқа антидепрессантлар. Миртазапин.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томонида синдириш чизиғи бўлган оч сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Психоаналептиклар. Бошқа антидепрессантлар. Миртазапин.

N06AX11

Препарат перорал қабул қилинганидан кейин фаол модда миртазапин тез ва яхши сўрилади ва плазмада чўққи даражаларга икки соатдан кейин эришади (биокираолишлиги тахминан 50%). Миртазапинни плазма оқсиллари билан боғланиши 85%. Ўртача ярим чиқарилиш даври 20-40 соатни ташкил этади. Овқатланиш миртазапиннинг фармакокинетик хусусиятларига таъсир қилмайди. Миртазапин яхши ўзлаштирилади ва бир неча кун давомида сийдик ва аҳлат билан чиқарилади. Биотрансформациянинг асосий йўллари деметиляция ва оксидланиш бўлиб, ундан кейин конъюгация юз беради. Одам жигари микросомаларидаги ин витро шароитдаги тадқиқотларнинг маълумотлари цитохром Р450 нинг CЙП2Д6 ва CЙП1А2 энзимлари миртазапиннинг 8-гидрокси метаболитини ҳосил бўлишида иштирок этишини, CЙП3А4 эса, Н-деметил ва Н-оксид метаболитларини ҳосил бўлиши учун масъул ҳисобланишини кўрсатди. Деметил метаболити фармакологик фаол ҳисобланади ва дастлабки аралашмага ўхшаш фармакокинетик профилига эга. Миртазапиннинг клиренси буйрак ва жигар етишмовчилиги оқибатида пасайиши мумкин.

– турли этиологияли депрессив ҳолатларни даволашда қўлланади.

Суткалик доза, одатда 15 дан 45 мг гачани, бошланғич доза – 15 ёки 30 мг ни ташкил этади. Миртел 1-2 ҳафта даволашдан кейин таъсир қилишни бошлайди. Адекват дозаларда даволаш 2-4 ҳафта давомида ижобий реакцияга олиб келади. Реакция етишмовчилигида дозани максимумгача ошириш мумкин. Агар 2-4 ҳафта даволагандан кейин реакция кузатилмаса даволаш тўхтатилиши лозим. Миртазапиннинг ярим парчаланиш даври 20-40 соатни ташкил этади, шунинг учун Миртел суткада бир марта қабул қилиш учун тўғри келади. Уни ухлашдан олдин кечқурун қабул қилган афзал. Миртелни шунингдек иккига бўлинган дозаларда қабул қилиш мумкин (бири эрталаб ва бири кечқурун, юқорироқ доза кечқурун қабул қилиниши керак). Таблеткаларни перорал, суюқлик билан ютилади, чайнаш мумкин эмас. Депрессияси бўлган пациентлар симптомлар бартараф этилганлига ишонч ҳосил қилиш учун препаратни камида 6 ой қабул қилишлари керак. Ўрганиб қолиш симптомларидан сақланиш учун Миртелни қабул қилишни аста-секин тўхтатиш тавсия этилади. Кексалар Тавсия этиладиган доза катталар учун мўлжалланган дозага ўхшаш. Кекса пациентларда дозани ошириш қониқарли ва хавфсиз реакцияга эришиш учун синчковлик билан кузатув билан олиб борилиши керак. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар Ўртача ёки ўткир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <40 мл/мин) бўлган пациентларда миртазапиннинг клиренси камайиши мумкин. Миртелни бундай тоифадаги пациентларга буюрилганида, бу фактни эътиборга олиш керак. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда миртазапиннинг клиренси камайиши мумкин. Миртелни ўткир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга буюрилганида бу фактни эътиборга олиш керак, чунки ўткир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни қўллаш етарлича ўрганилмаган.

Жуда тез-тез иштаҳани ошиши, тана вазнини ошишиуйқучанлик, седациябош оғриғиоғизни қуриши Тез-тез летаргия, онгни чалкашиши, уйқусизлик, тунги даҳшатлар, безовталикбош айланиши, толиқиштреморкўнгил айниши, қусиш, диареяекзантемаартралгия, миалгия, белда оғриқортостатик гипотензияпериферик шиш Кам ҳолларда парестезияоёқларда безовталикгипотензия, ҳушдан кетишҳаяжонланиш, психомотор безовталик (шу жумладан, акатизия, гиперкинезия), галлюцинациялар, мания Жуда кам ҳолларда миоклонустрансаминазалар фаоллигини ошиши Айрим ҳолларда суяк кўмиги фаолиятини сусайиши (гранулоцитопения, агранулоцитоз, апластик анемия, тромбоцитопения)эозинофилияконвулсиялар (импульслар)серотонин синдромиорал парестезия, оғиз соҳаси шишигипонатриемияўз жонига қасд қилиш фикрлари, ўз жонига қасд қилиш ҳатти-ҳаракатлариантидиуретик гормон секрециясини бузилишлари.

фаол моддага ёки компонентлардан бирига юқори сезувчанликҳомиладорлик, лактация давримоноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. Клиник кўринишлари билан кечувчи простата бези аденомаси, ёпиқ бурчакли глаукома, қандли диабет, жигар ёки буйрак етишмовчилиги, тутқаноқ, бош мияни органик шикастланиши, хилпилловчи тахиаритмия, стенокардия, артериал гипотензия, ўткир миокард инфаркти, дорига қарамлик ва психоактив дори воситаларини хаддан зиёд истеъмол қилишга мойиллик (анамнезда), маниялар, гипоманияларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Миртелни МАО ингибиторлари билан бир вақтда ёки МАО ингибиторларини қабул қилиш тўхтатилганидан кейин икки ҳафта давомида қабул қилиш мумкин эмас. Пациент миртелни қабул қилгандан кейин тахминан икки ҳафта ўтиши керак, шундан сўнг МАО ингибиторларини қабул қилишни бошлаши мумкин. Бошқа серотонинергик фаол моддалар (триптофан, триптанлар, трамадол, линезолид, венлафаксин, литий ва далачой – Ҳйпериcум перфоратум сақловчи препаратлар) билан бир вақтда қабул қилиш серотонин синдромига олиб келиши мумкин. Миртел бензодиазипинлар ва бошқа седатив препаратларнинг (нейролептик воситалар, антигистамин Н1 антагонистлари, опиоидлар) седатив самарасини кучайтириши мумкин. Миртазапин алкоголнинг марказий нерв тизимига депрессант таъсирини кучайтириши мумкин. Миртел варфарин қабул қилган пациентлар орасида кунига 30 мг дозада кучсиз, аммо халқаро меъёрлаштирилган коэффициентга нисбатан (ИНР) статистик ошишини намоён қилган. Карбамазепин ва фенитоин, CЙП3А4 индукторлари миртазапиннинг клиренсини икки баробар оширади, плазмада миртазапиннинг ўртача концентрациясини пасайишига олиб келади. Агар карбамазепин ёки жигар метаболизмнинг ҳар қандай бошқа индуктори (рифампицин каби) Миртел билан даволашга қўшилса, Миртелнинг дозасини ошириш керак. CЙП3А4 нинг кучли ингибитори кетоконазолни бир вақтда қабул қилиш плазмада Миртелнинг плазмадаги чўққи даражасини тахминан 40%-50% га оширади. Циметидинни (CЙП1А2, CЙП2Д6 ва CЙП3А4 нинг кучсиз ингибитори) Миртел билан бир вақтда қабул қилинганида плазмадаги Миртелнинг ўртача концентрацияси 50% га ошиши мумкин. Миртелни CЙП3А4 нинг кучли ингибиторлари, ОИТВ протеаза ингибиторлари, замбуруғларга қарши азол препаратлари, эритромицин, циметидин ёки нефазодон билан бир вақтда қабул қилинганида препаратларни бир вақтда эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак ва дозани камайтириш талаб этилиши мумкин.

Депрессия ўз жонига қасд қилиш фикрлари, ўз танасига шикаст етказиш ва ўз жонига қасд қилиш (ўз ўзини ўлдиришга уриниш) ларга олиб келиши мумкин. Миртел билан даволашнинг дастлабки бир неча ҳафтаси давомида, яхшиланиш кузатилмагунигача пациентлар синчковлик билан кузатув остида бўлишлари керак. Гранулоцитопения ёки агранулоцитоз каби суяк кўмиги фаолиятини сусайиши Миртел билан даволаш вақтида кузатилиши мумкин. Сариқлик пайдо бўлганида даволаш тўхтатилиши керак. Қуйидаги пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим: тутқаноқ ва бош миянинг органик шикастланишлари бўлган пациентлар. Хуружлар пайдо бўлганида ёки тезлашганида даволашни тўхтатиш керак.жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар, чунки миртазапиннинг клиренси камайиши мумкинбуйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар, чунки миртазапиннинг клиренси камайиши мумкинюрак касалликлари (ўтказувчанликни бузилишлари, стенокардия ва яқинда ўтказилган миокард инфаркти) бўлган пациентларқон босими паст бўлган пациентларқандли диабети бўлган пациентлар: антидепрессантлар гликемик даражани ўзгартириши мумкинпростата бези гипертрофияси каби сийишдаги муаммолар, шунингдек ўткир ёпиқ бурчакли глаукома ва кўз ички босими юқори бўлган пациентлар65 ёшдан ошган пациентларшизофрения ёки бошқа психотик касалликлар билан хасталанган пациентларманиакал фазадаги биполяр бузилишлари бўлган пациентлар, Миртелни қабул қилишни бекор қилиш лозимузоқ муддат қўлланилганидан кейин даволашни тўсатдан тўхтатиш “бекор қилиш” синдроми ривожланишига олиб келиши мумкин. “Бекор қилиш” синдромининг кўпгина симптомлари кучсиз ва ўз ўзидан ўтиб кетади. Бош айланиши, ажитация, хавотирлик, бош оғриғи ва кўнгил айниши хақида кўпроқ хабар берилган, аммо бу симптомлар асосий касаллик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Миртазапин билан даволашни аста-секин тўхтатиш тавсия этилади. Серотонинергик фаол моддалар билан ўзаро таъсири серотонин синдромини юз беришига олиб келиши мумкин. Серотонин синдромининг симптомлари гипертермия, ригидлик, миоклонус, асосий кўрсаткичларни тез ўзгариши билан вегетатив беқарорлик, руҳий ўзгаришлар, шу жумладан онгни чалкашиши, таъсирчанлик ва алаҳсираш ва комага ўтувчи ҳаддан ташқари ҳаяжонланишни ўз ичига олади. Миртел лактоза сақлайди. Кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактозани ёмон ўзлаштирадиган пациентлар ушбу препаратни қабул қилмасликлари керак. Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги Миртел ҳайдаш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилади. Препарат хушёрликни ва диққатни сусайтириши мумкин (айниқса, даволашнинг илк даврларида). Пациентлар ательени бошқариш ёки техника билан ишлаш каби диққатни жамлашни талаб этувчи потенциал хавфли вазифаларни бажармасликлари керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: дезориентация ва давомли седатив самара билан марказий нерв тизимини сусайиши, галлюцинациялар, тахикардия, гипертензия ёки гипотензия. Даволаш: симптоматик. Яқинда қабул қилинган ҳолларда препаратни чиқариб ташлаш учун бирламчи чоралар (мажбурий қусиш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир) амалга оширилади.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан тиниқ бўлмаган оқ рангли поливинилхлорид/полидивинилхлорид (ПВХ/ПВДХ) плёнка ва алюмин фолга контур уяли ўрамда. 3 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.