Мирамистин Дарница rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди: Таъсир этувчи модда: мирамистин – 5 г; Ёрдамчи моддалар: динатрий эдетат, пропиленгликол, макрогол 400, макрогол 1500, макрогол 6000, полоксамер, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

мирамистин

Препаратнинг савдо номи:

Мирамистин-Дарница

Фармакалогик гуруҳи:

антисептик восита.

Дори шакли:

суртма

оқ рангли бир хил суртма

антисептик восита.

D08AJ.

Хирургия, травматология: турли соҳаларда жойлашган ва турли этиологияли инфекцияланган жароҳатларни маҳаллий даволаш, грануляцияланувчи жароҳатларни иккиламчи инфекциясини олдини олиш учун. Комбустология. ИИ-ИИИА даражали куйишларни даволаш; куйган жароҳатларни аутодермопластикага тайёрлаш учун. Дерматология: стрепто-, стафилодермия, силлиқ тери, оёқ юзи ва йирик бурмалар дерматомикозлари (шу жумладан дисгидротик шакли ва пиодермия билан асоратланган), тирноқлар дерматомикозлари (онихомикозлар), кератомикозлар (шу жумладан кепакланувчи темиратки), тери ва шиллиқ қаватлар кандидозлари. Жароҳат инфекцияларини асоратларини профилактикаси – катта бўлмаган ишлаб чиқаришга оид ва маиший жароҳатларда қўлланади.

Препарат катталарга махаллий қўлланади. Жароҳат ва куйишларни даволаш. Жароҳатлар ва куйишларга стандарт ишлов берилгандан сўнг препарат бевосита шикастланган юзага суртилади, шундан сўнг стерил дока боғлов материали қўйилади ёки суртмани боғлов материалига суртиб, кейин жароҳатга қўйилади. Шунингдек препарат билан шимдирилган тампонларни йирингли жароҳатларни, уларга жаррохлик ишлов берилгандан кейин йирингли бўшлиқларни эҳтиёткорлик билан тўлдириб ёки суртмали дока турундаларни оқма йўлларига аста-секин қўйиб қўллаш мумкин. Препаратни жароҳат жараёнининг 1 босқичида оқма ва куйишларни даволашда суткада 1 марта ва жароҳатнинг ҳолатига боғлиқ ҳолда, 2 босқичида – 1-3 суткада 1 марта қўлланади. Доза жароҳат майдонига ва йирингли экссудация даражасига боғлиқдир. Даволаш давомийлиги жароҳатни битиши ва тозаланиш динамикаси билан боғлиқ. Юмшоқ тўқималарнинг чуқур жойлашган инфекциясида препаратни тизимли таъсирга эга антибиотиклар билан бирга қўллаш мумкин, бунда даволаш давомийлиги антибиотикларни қабул қилиш курсининг давомийлигига қараб белгиланади. Дерматологик касалликларни даволаш Препарат терининг жароҳатланган соҳасига юпқа қилиб суртилади ёки суртмани боғлов материалига суртиб, сўнгра шикастланиш ўчоғига соҳасига суткада 1-2 марта қўйилади. Даволаш давомийлиги – препаратни микробиологик назоратнинг манфий натижаларини олгунча қўллаш керак. Тарқалган дерматомикозларда, хусусан, рубромикозда, суртмани  гризеофулвин билан комплекс даволашда ёки замбуруғларга қарши тизимли таъсирга эга бўлган препаратлар билан 5-6 ҳафта давомида қўллаш мумкин. Тирноқларни замбуруғли инфекцияларини даволашдан олдин тирноқ пластинкаларини қат-қат қилиб кўчириш керак.

Айрим ҳолларда, куйишлар ва трофик яраларни даволашда препарат 15-20 секунддан кейин мустақил ўтиб кетувчи ачишишни чақириши мумкин ва аналгетикларни қўллашга ва суртмани қўллашни тўхтатишга зарурат бўлмайди. Шунингдек юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошмалар, қичишиш, гиперемия, терини қуриши, дерматит, хўлланиш ва препаратнинг таркибида сақланувчи пропиленгликол туфайли терини таъсирланиши ривожланиши мумкин.

Препаратнинг таъсир этувчи моддасига ва бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Мирамистинни анионли сирт-тарангли фаоллигига эга моддалар (СТФМ) (совунли эритмалар) билан бир вақтда маҳаллий равишда қўлланганда уни фаолсизланиши юз беради. Мирамистин тизимли ёки маҳаллий таъсир этувчи антибиотиклар билан бир вақтда қўлланганда микроорганизмларни антибиотикларга нисбатан резистентлигини пасайиши кузатилади.

Агар суртмани олдиндан асептик эритма билан ювиб ташланган жароҳат юзасига суртилса, препаратнинг самарадорлиги ошади. Жароҳатда йирингли-некротик массаларни бўлиши суртмани қўшимча сарф этилишини талаб этади. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Етарли тажриба бўлмагани туфайли, препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллашдан олдин шифокор билан маслахатлашиш керак. Болалар. Етарли тажриба бўлмаганлиги туфайли, препаратни педиатрия амалиётида қўллаш мумкин эмас. Транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири. Препарат автотранспортни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Оригинал ўрамда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари кузатилмаган. Бироқ препаратни шикастланган терининг катта юзаларига суртилганда, суртманинг фаол компонентларини тизимли ўткир заҳарланишни чақириши мумкин бўлган миқдорларда қон айланиш тизимига қисман тушиши мумкинлигини инкор этиб бўлмайди. Мирамистиннинг тизимли таъсири катион детергентнинг таъсирига ўхшаб намоён бўлади ва қон кетишлари вақтини узайтириши мумкин. Даволаш: дозани камайтириш ёки препаратни бекор қилиш, калций ва викасолнинг перорал дори шакллариги буюриш керак.

Рецепциз

15 г ёки 30 г дан тубада; 1 тубадан қутида; 1000 г дан банкаларда.

2 йил.