Мирамистинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 0,1 мг мирамистин; ёрдамчи модда: тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

мирамистин

Препаратнинг савдо номи:

Мирамистин

Фармакалогик гуруҳи:

антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун эритма

рангсиз ёки сарғиш тусли, тиниқ, силкитилганида кўпикланувчи суюқлик.

антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар.

D08AJ10.

Хирургия, травматология: турли ҳолларга жойлашган ва турли этиологияли инфекцияланган яраларни маҳаллий даволаш; грануляцияланган яраларни иккиламчи инфекциясини олдини олиш. Комбустиология: ИИ ва ИИИ А даражали куйишларни даволаш; куйган яраларни дерматопластикага тайёрлаш. Акушерлик ва гинекология: туғруқдан кейинги яраларни, туғруқдан кейинги жароҳатларни йирингланишини олдини олиш ва даволаш; чот оралиғи ва қин яралари; ташқи жинсий аъзолар ва қиннинг яллиғланиш касалликлари (вулвовагинит). Дерматология: тери ва шиллиқ қаватларнинг кандидози, оёқ кафти кандидози ва катта бурмалар микозини мажмуавий даволаш. Венерология: жинсий йўл билан юқадиган касалликларни (сифилис, гонорея, генитал герпес) шахсий равишда профилактикаси. Оториноларингология: ўткир ва сурункали отитларни, гайморитлар, тонзиллитларни мажмуавий даволаш. Стоматология: пародонтитлар, стоматитларни даволаш, олиб қўйиладиган протезларни гигиеник тозалаш, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг оператив аралашувларидан кейинги микробли асоратларни олдини олишда қўлланилади.

Катталарда маҳаллий қўлланади.

Айрим ҳолларда, 15-20 секунддан кейин мустақил ўтиб кетувчи ва препаратни бекор қилишни талаб қилмайдиган қисқа муддатли ачишиш ҳисси бўлиши мумкин. Мирамистинга юқори сезувчанликда терининг маҳаллий таъсирланиш кўринишлари: қичишиш, гиперемия, ачишиш ҳисси, терининг қуруқлиги пайдо бўлиши мумкин.

Мирамистинга шахсий сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Антибиотиклар мирамистин билан мажмуада қўлланганида, микроорганизмларнинг антибиотикларга чидамлилигини камайиши кузатилади.

Препаратни резорбцияси деярли йўқлиги туфайли, Мирамистин®ни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашга рухсат берилади.

Препаратни резорбцияси деярли йўқлиги туфайли, Мирамистин®ни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашга рухсат берилади.

Оригинал ўрамида, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Дозани ошириб юбориш ҳоллари кузатилмаган.

50 мл дан флаконларда, 1 флакондан уретрал учлик билан бирга қутида.

3 йил.