Милт

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 2,5 мг фенилефрин, 0,25 мг диметинден малеати; ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди; лаванда экстракти; сорбит (Е420); лимон кислотаси, моногидрати; натрий гидрофосфати, додекагидрати; инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

фенилефрин, диметинден малеати

Препаратнинг савдо номи:

Милт

Фармакалогик гуруҳи:

бурун бўшлиғи касалликларида қўлланиладиган воситалар.

Дори шакли:

назал спрей, эритма

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли, кучсиз лаванда ҳидли суюқлик.

бурун бўшлиғи касалликларида қўлланиладиган воситалар.

R01AB01.

Шамоллаш, бурун битиши, ўткир ва сурункали ринитлар, мавсумий (пичан иситмаси) ва мавсумий бўлмаган аллергик ринит, ўткир ва сурункали синуситлар, вазомотор ринитларни симптоматик даволашда қўлланилади. Ўткир ўрта отитда ёрдамчи даволашда қўлланилади. Бурун соҳасида жарроҳлик аралашувига тайёргарликда ва жарроҳлик аралашувидан кейин бурун шиллиқ қавати ва бўшлиқларида шишини бартараф этишда қўлланилади.

Препаратни юборишдан олдин бурунни яхшилаб тозалаш лозим.

Одатда препарат таъсири яхши ўзлаштирилади. Алоҳида ҳолларда буруннинг шиллиқ қавати томонидан кучсиз ифодаланган вақтинчалик маҳаллий реакциялар (ачишиш ёки қуруб қолиш ҳисси) бўлиши мумкин. Жуда кам ҳолларда: аллергик реакцияларни ривожланиши (хусусан тери томонидан маҳаллий реакциялар, қичишиш, қовоқларнинг, юзнинг шиши, умумий холсизлик).

Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Таркибида фенилефринни сақлаганлиги туфайли, қон томирни торайтирувчи бошқа воситалар каби ушбу препаратни атрофик ринитда, шунингдек моноаминоксидаза (МАО) ингибиторларини қабул қилаётган ёки уларни аввалги 14 кун давомида қабул қилган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни моноаминоксидаза (МАО) ингибиторларини қабул қилаётган ёки уларни аввалги 14 кун давомида қабул қилган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Трициклик антидепрессантларни ва β-адреноблокаторлар каби антигипертензив препаратларни қабул қилаётган пациентларга қон томирни торайтирувчи воситаларни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Милтни 1 ҳафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Қон томирни торайтирувчи бошқа воситаларни қўллашдаги каби препаратнинг тавсия этилган дозасини ошириш мумкин эмас. Препаратни ҳаддан ташқари кўп қўллаш, айниқса болалар ва кекса ёшдаги шахсларда қўллаш препаратнинг тизимли таъсири намоён бўлишини келтириб чиқариш мумкин. Юрак-қон томир касалликлари, артериал гипертензияси, ёпиқ бурчакли глаукомаси, қалқонсимон без касалликлари бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Препаратни ҳомиладорлик даврида буюрилмайди. Эмизикли аёлларга препарат буюрилмайди.

Ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Кичик болалар томонидан препарат тасодифан қўлланилганида бирор-бир жиддий ножўя таъсирлар ҳақида хабар берилмаган. Кўпгина ҳоллар симптомсиз бўлган, жуда кам ҳолларда толиқиш ҳисси, меъдада оғриқ, кучсиз ифодаланган тахикардия, артериал қон босимини ошиши, қўзғалувчанлик, уйқусизлик, тери қопламаларининг рангпарлиги ҳақида хабар қилинган. Даволаш: фаоллаштирилган кўмир қўлланилади, кичик ёшдаги болаларда сурги воситалар қўлланилиши мумкин (меъдани ювиш талаб қилинмайди); катталар ва катта ёшдаги болаларда суюқликни катта миқдорда истеъмол қилиш буюрилади.

Рецепциз

10 мл дан флаконда. 1 флакондан қутида.

2 йил.