Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Фаол моддалар: Пирацин, пиридоксин гидрохлорид.
Ёрдамичи модда: инекция учун сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
Пирацин (рух микроэлементининг пиридоксин билан комплекс бирикмаси).
Препаратнинг савдо номи:
Миксон
Фармакалогик гуруҳи:
Минерал препаратлар, микроэлементлар.
Дори шакли:
Инекция учун эритма.
Тиник, рангсиз эритма.
Минерал препаратлар, микроэлементлар.
A12SV
Препарат парентерал юборилганида организмнинг тўқима ва биологик суюқликларида яхши тақсимланади.
Препаратнинг энг юқори концентрацияси жигарда, меъда ости безида, буйракларда, қора талоқда ва ўпкаларда аниқланади.
Қондан ярим чиқарилиш даври 3 соат, 46 минутни ташкил қилади.
Юборилганидан 24 соатдан кейин препарат қонда аниқланмайди.
Асосан ахлат билан чиқарилади, буйраклар орқали чиқарилиши жуда оз.
Рух етишмовчилиги ҳолатлари (витилиго, ўчоқли алопеция, себореяли алопеция, пустулез ва флегмоноз ҳуснбузарлар, энтеропатик акродерматит ва бошқалар, терининг қийин битувчи яралари).
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади.
Жуда кам ҳолларда кўнгил айниши ва қайд қилиш каби диспептик ҳолатлар, эшакеми кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин, улар одатда препарат тўхтатилгандан кейин мустақил равишда ўтиб кетади.
Руҳ сақловчи препаратларга ўта юқори сезувчанлик.
Препарат қўлланганида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаслик лозим.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.