Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: калий ёдид – 50 мкг, 100 мкг ёки 200 мкг; ёрдамчи моддалар: қанд-рафинад, калций стеарати ёки магний стеарати ёки стеарин кислотаси.
Тасир этувчи модда(ХПН):
калий ёдид
Препаратнинг савдо номи:
Микроёдид
Фармакалогик гуруҳи:
ёд препарати.
Дори шакли:
таблеткалар
оқ рангли, ширин таъмли таблеткалар.
ёд препарати.
H03CA
Препарат овқат ҳазм қилиш йўлларидан яхши сўрилади, организмнинг барча тўқималари ва суюқликларига кенг тақсимланади.
Юқори биокираолишлиги билан ажралиб туради.
Асосан буйраклар орқали, қисман меъда-ичак йўллари, тер ва кўкрак безлари орқали чиқарилади.
Ташқи муҳитда ёд етишмовчилиги кузатиладиган туманларда истиқомат қиладиган аҳолида, биринчи навбатда, болалар, ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларда бўқоқ ривожланишини ва ёд етишмовчилиги ҳолатларини олдини олиш;Бўқоқни мажмуавий медикаментоз ёки жарроҳлик даволаш курси тугагандан кейинги ёд танқислиги билан боғлиқ қайталанишини олдини олиш;Тиреотоксикознинг яққол шаклларини операцияга тайёрлаш;Чақалоқлар, болалар ва ўсмирларда ёд етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган бўқоқни даволаш;Диффуз токсик бўлмаган (эутиреоид) бўқоқни даволашда қўлланади.
Препаратни ичга овқатдан кейин етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади.
Бошқача тавсиялар бўлмаганида қуйидаги келтирилган дозаларда қўлланилади:
Препаратни профилактика учун барча ёшдагиларда, ҳамда даволаш учун чақалоқларда, болаларда ва ўсмирларда қўлланилганида одатда ножўя таъсирлари кузатилмайди.
Кам ҳолларда: препаратни доимий узлуксиз равишда қабул қилиш оғизда металл таъм билан, шиллиқ қаватларнинг шишиши ва яллиғланиши (тумов, конъюнктивит, бронхит) билан ифодаланадиган ёдизм ҳолати ривожланишига олиб келиши мумкин.
Қалқонсимон безида йирик фаол қисмлар бўлганида суткада 150 мкг дозадан ортиқ ёд буюрилган ҳолларда, қалқонсимон бези гиперфункцияси ривожланиши мумкин.
Кам ҳолларда (ёдга бўлган идиосинкразияда): аллергик реакциялар, тери тошмаси, эшакеми, Квинке шиши, эозинофилия, жуда кам ҳолларда – анафилактик шок кузатилиши мумкин.
Яққол гипертиреоз (қалқонсимон без функциясини шиши), яширин гипертиреоз (суткада 150 мкг дан ортиқ дозада қўлланилганида), герпетиформли дерматит (Дюринг касаллиги), аденоматоз бўқоқ, автоном аденома, ёдга бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Қалқонсимон без гиперфункциясини даволаш курсидан олдин ва препарат билан даволаш давомида, ҳар қандай бошқа ёд препаратларини буюришдан сақланиш керак.
Қалқонсимон бези томонидан ёдни ўзлаштирилишини перхлорат ва тиоционат сусайтиради (қондаги концентрацияси 5 мг/дл дан ортиқ бўлмаганида), тиреотроп гормони – кучайтиради.
Препаратни юқори дозаларда бир вақтда калий тежовчи диуретиклар билан бирга қабул қилиниши, гиперкалиемияни ривожланишига олиб келиши мумкин; ёд сақловчи препаратларни юқори дозаларда бир вақтда литий препаратлари билан қўллаш, бўқоқ ва гипертиреоз ривожланишига олиб келади.
Қалқонсимон безнинг гиперфункциясида, тиреостатик даволашга бўлган реакциясини ёд етишмовчилиги оширади, ёдни ортиқчалигини эса камайтиради.
Агарда янги туғилганларда ёд етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган бўқоқни 2-4 ҳафта давомидаги даволаш курсидан кейин камайтиришнинг иложи бўлмаса, у ҳолда ёд етишмовчилиги билан боғлиқ бўлмаган касалликни бошқа сабабларини тахмин қилиш мумкин.
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат тавсия қилинган дозалардагина қўллаш мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
50 мкг, 100 мкг ва 200 мкг ёд (калий ёдид шаклида) сақловчи таблеткалар, флаконларда 50 ёки 100 донадан; блистер қадоқда 10 та дан.