Миконазолрецепт билан

Таркиби:

1 вагинал суппозиторий қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: миконазол нитрати – 100 мг; Ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ.

Препаратнинг савдо номи:

Миконазол

Фармакалогик гуруҳи:

Гинекологик касалликларни даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар (кортикостероидлар билан мажмуаси мустасно). Имидазол ҳосилалари.

Дори шакли:

вагинал суппозиторийлар

оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, цилиндрконик шаклли суппозиторийлар. Кесимида ҳаволи ва ғовак ўқи ва воронкасимон чуқурчаси бўлишига йўл қўйилади.

Гинекологик касалликларни даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар (кортикостероидлар билан мажмуаси мустасно). Имидазол ҳосилалари.

G01AF04.

Интравагинал қўлланганда миконазол нитрати жуда оз сўрилади, қон плазмаси ва сийдикда аниқланмайди.

– вулвовагинал кандидоз; – граммусбат микроорганизмлар томонидан чақирилган суперинфекцияда қўлланади.

Интравагинал, 1 суппозиторий (100 мг) дан суткада бир марта, кечқурун уйқудан олдин, 7-14 кун давомида ёки бир суппозиторийдан 7 кун давомида эрталаб ва кечқурун буюрилади. Плёнкани суппозиторийнинг контури бўйлаб, қайчи ёрдамида кесиб, суппозиторийни контур уяли ўрамдан озод қилиб олинади, ва ётган ҳолатда қин ичига иложи борича чуқурроқ киритилади.

Маҳаллий реакциялар: айниқса даволашнинг бошида қиннинг шиллиқ қаватини маҳаллий таъсирланиши, қичишиш, ачишиш ҳисси, тошма, қичишувчи тошма, дисменорея бўлиши мумкин.

– миконазолга ва имидазолнинг бошқа ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик; – жигар фаолиятини оғир бузилишлари; – ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги; – 16 ёшгача бўлганлар, қиз болаларда қўллаш мумкин эмас.

Қандли диабетда, микроциркуляцияни бузилишларида эҳтиёткорлик билан қўлланади. Суппозиторийларни ишлатилиши механик контрацепциянинг (презервативлар, вагинал диафрагмалар) ишончлилиги, суппозиторийларнинг асосини латекс ёки каучук билан ўзаро таъсири туфайли сусайиши мумкин. Жинсий шерикда ҳам инфекция аниқланганда – тегишли даволашни буюриш керак. Аллергик реакцияларни пайдо бўлиши ёки 7 кун давомида клиник яхшиланиш бўлмаса, даволашни тўхтатишни ва қўшимча текширишни талаб қилади. Зарурат туғилганда препарат қинни қайнаган сув билан ювиш йўли билан чиқариб ташланиши мумкин. Педиатрияда ишлатилиши: Препаратни 16 ёшгача бўлганларда, қиз болаларда қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар: препаратни ҳомиладорликнинг И уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойликларида фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Одамнинг хулқига, ательени ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: Препаратни қўллаш автотранспортни ҳайдаш ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Препаратнинг кам сўрилиши камлиги туфайли, интравагинал қўлланганида дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам. Беҳосдан ютиб юборилганда хеч қандай муаммо туғилмайди. Препаратнинг катта миқдори ютиб юборилганда, зарурат бўлса меъдани ювишни ўтказиш керак.

Рецепт бўйича

Вагинал суппозиторийлар. 7 суппозиторийдан контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

3 йил.