Микогел

Таркиби:

1 г гел қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100% моддага қайта ҳисобланганда 20 мг миконазол нитрати; ёрдамчи моддалар: карбомер (карбомер 934Р), глицерин, пропиленгликол, 15% ли аммиак эритмаси, 96% ли этанол, полисорбат (полисорбат 80), минерал мой, формалдегид эритмаcи, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

миконазол нитрати

Препаратнинг савдо номи:

Микогел

Фармакалогик гуруҳи:

Маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар. Имидазол ва триазол ҳосилалари.

Дори шакли:

гел

оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, бир хил консистенцияли, ўзига ҳос кучсиз ҳидли гел.

Маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар. Имидазол ва триазол ҳосилалари.

D01AC02.

миконазолга сезгир дерматофитлар ёки Cандида тури замбуруғлари чақирган тери қопламалари ва тирноқларни шикастланиши;граммусбат микроорганизмлар чақирган суперинфекцияда қўлланади.

Катталар ва болаларга Микогел терининг шикастланган соҳасига юпқа қават қилиб суткада 2 марта суртилади (ишқаланмайди). Зарурати бўлганида окклюзион боғлам остида қўлланилади. Даволаш курси даволашнинг самарадорлиги ва микологик тестлар натижаларига боғлиқ ва 1 ҳафтадан 6 ҳафтагачани ташкил этади. Тери кандидомикозларини даволаш давомийлиги – 1-3 ҳафта, дерматофитлар чақирган инфекцияларни – 3-4 ҳафта, узоқроқ давом этувчи инфекцияларни – 5-6 ҳафтани ташкил қилади. Касалликнинг клиник симптомлари бартараф этилгандан кейин препаратни қўллашни камида яна 1 ҳафта давом эттириш керак. Онихомикозни даволаганда дастлаб шикастланган тирноқ пластинкаси кўчгандан кейин гел тирноқ ўрнига суткада 1-2 марта суртилади. Даволаш янги тирноқ тўлиқ шакллангунигача камида 3 ой узлуксиз олиб борилади.

Препарат кўпгина ҳолларда яхши ўзлаштирилади. Бўлиши мумкин бўлган ножўя реакциялар: тери ва унинг ҳосилалари томонидан: суртиш жойида реакция, шу жумладан қизариш, таъсирланиш, ачишиш, тошма, қичишиш, терини қуриши; контакт дерматит; иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик реакциялар.

Миконазол нитрати ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Герпес-вируси чақирган тери касалликларида қўллаш мумкин эмас.

Бошқа суртма шакллари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Миконазолни тизимли қўллаганда CЙП3А4/2С9 ни ингибиция қилиши аниқланган. Маҳаллий қўлланилганда тизимли сўрилиши чекланганлиги туфайли, клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсирлар кам ҳолларда кузатилади. Шундай қилиб, миконазол билан бир вақтда қўлланилганда қанд даражасини пасайтирувчи препаратлар – сулфонилмочевина ва фенитоиннинг фаоллигини кучайиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар клиник аҳамиятга эга эмас. Лекин варфарин каби перорал антикоагулянтларни қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва протромбин индексини мониторингини олиб бориш керак.

Препаратни кўзларга ва очиқ яраларга тушишидан сақланиш керак. Микроциркуляцияни бузилишилари, қандли диабетда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Тирноқлар шикастланганда уларни иложи борича қисқароқ қилиб кесиш керак. Панжалар шикастланганда бармоқлар орасига синчковлик билан ишлов бериш, эркин ҳавони яхши ўтказадиган пояфзал кийиш ва пайпоқларни ҳар куни алмаштириш керак. Аллергик реакция ривожланганда препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Ҳомиладорлик даврида препаратни сиртга қўллаш мумкин, лекин эҳтиёткорликка риоя қилишни талаб этади (шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин). Сиртга қўлланилганида даволаш даврида аёлларга эмизишни тўхтатиш тавсия этилади.

Оригинал ўрамида, 2оС дан 8оС гача ҳароратда сақлансин.

Тизимли сўрилмаганлиги туфайли, дозани ошириб юборилиши ҳолатлари аниқланмаган. Дозани ошириб юборилишининг кўринишлари бўлиб, одатда препаратни бекор қилгандан кейин ўтиб кетадиган терини таъсирланиши бўлиши мумкин. Препарат перорал қўллаш учун эмас, фақат терига суртиш учун мўлжалланган. Дори воситасининг кўп миқдорини беҳосдан ютиб юборилганда меъдани тегишли равишда бўшатиш усулини қўллаш керак.

Рецепциз

15 г дан тубаларда, 1 туба қутида.

3 йил.