Мифунгар rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир туба (30 г крем) қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: оксиконазол – 0,300 г (оксиконазол нитрати кўринишида – 0,3441 г); ёрдамчи моддалар: стеарил спирти, цетил спирти, юмшоқ оқ парафин, полисорбат 60, пропиленгликол, бензой кислотаси, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

оксиконазол

Препаратнинг савдо номи:

Мифунгар

Фармакалогик гуруҳи:

замбуруғларга қарши восита.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун крем

оқ ёки деярли оқ, гомоген, гидрофил, “сув ичида ёғ” туридаги двигатель  ҳолатидаги тиниқ бўлмаган крем, деярли ҳидсиз.

замбуруғларга қарши восита.

D01AC11

Сиртга қўйилганида оксиконазолнинг оз миқдорда тери орқали сўрилиши аниқланади, қўйилган модданинг катта қисми терининг шох қаватида тўпланади. Крем 2,5 мг/см2 дозада терига қўйилганидан 5 соатдан кейин оксиконазолнинг эпидермисдаги концентрацияси 16,2 мкмол (юзаки шох қаватида – 3,64 мкмол, чуқурроқ қаватларда 1,29 мкмол) ни ташкил қилади. Крем сиртга 150 мг дозада қўйилганидан кейин қўйилган миқдорининг 1% дан камроқ қисми сўрилади, оксиконазол қон зардобида аниқланмайди.

Препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган тери ва соч қопламаларининг замбуруғли касалликларида қўлланади.

Сиртга қўллаш учун. Шикастланган жойга юпқа қават қилиб суткада 1 марта, яхшиси кечасига қўйилади. Даволаш курсининг давомийлиги: тери микозларида – 2 ҳафта; панжа микозларида 1 ой. Касаллик белгиларининг қайталанишларини олдини олиш учун препарат билан даволашни тўлиқ соғайганлик белгиларидан кейин 1-2 ҳафта давомида давом эттириш тавсия қилинади. Препарат билан даволаш курси 6 ойдан кўп тавсия қилинмайди.

Аллергик дерматит, оғриқлар, қизариш, терини қичишиш, тери тошмаси, терини ёрилиши, мацерацияси, фолликулит, ачишиш, санчиш ҳисси кўринишидаги ножўя реакциялар бўлиши мумкин. Юқори сезувчанлик ёки тери қопламларининг таъсирланиши белгилари пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва бу ҳақида шифокорга хабар бериш лозим.

Имидазол ҳосилаларига, препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; болаларда (8 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Мифунгар® препаратнинг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар олинмаган.

Шифокорнинг маслаҳациз бошқа маҳаллий қўллаш учун препаратлари билан қўллаш мумкин эмас. Препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган ташқи жинсий аъзоларининг замбуруғли касалликларини даволашда жинсий шерикни бир вақтда даволаш керак. Препаратни кўзга тушишидан сақланиш лозим. Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши: ҳомиладорлик вақтида (ҳомиладорларда адекват ва қатъий назоратланган тадқиқотлар ўтказилмаган) ва эмизиш вақтида (оксиконазол кўкрак сутига киради) Мифунгар® препаратини қўллаш тавсия этилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС гача бўлган ҳароратда.

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган. Препарат тасодифан ичга қабул қилинганида кўнгил айниши ва қусиш пайдо бўлиши мумкин. Меъдани ювиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак, зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепциз

30 г дан 1% ли сиртга қўллаш учун крем алюминий тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.