Метромикон Неорецепт билан

Таркиби:

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: метронидазол – 500 мг, миконазол нитрати – 100 мг; ёрдамчи моддалар: каттик ёғлар.

Тасир этувчи модда(ХПН):

метронидазол, миконазол

Препаратнинг савдо номи:

Метромикон-Нео

Фармакалогик гуруҳи:

Замбуруғларга қарши восита. Имидазол ҳосилаларининг мажмуаси.

Дори шакли:

вагинал суппозиторийлар

оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, цилиндрик-конуссимон шаклидаги суппозиторийлар.

Замбуруғларга қарши восита. Имидазол ҳосилаларининг мажмуаси.

G01AF20

Метронидазол интравагинал қўлланганида биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил қилади. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқ орқали ўтади, кўкрак сутига киради. Фаол гидроксил метаболитларини ҳосил қилиб, жигарда метаболизмга учрайди. Метронидазолнинг ярим чиқарилиш даври 6-11 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали (тахминан 20% ўзгармаган кўринишда) ва ичак орқали чиқарилади. Миконазол нитрати интравагинал юборилганида аҳамияциз даражада сўрилади ва плазмада аниқланмайди.

Вагинал инфекцияларни маҳаллий даволаш: – вагинал кандидози; – трихомонадли вулвовагинит; – бактериал вагиноз; – аралаш инфекциялар чақирган вагинитларда қўлланади.

Интравагинал, бир суппозиторийдан суткада 1 марта, бевосита уйқудан олдин, 14 кун давомида кетма-кет ёки 1 суппозиторийдан эрталаб ва кечқурун 7 кун давомида буюрилади. Қайталанувчи вагинитларда 1 суппозиторийдан эрталаб ва кечқурун 14 кун давомида буюрилади. Вагинал суппозиторийлар қинга чуқур юборилиши керак.

Меъда-ичак йўллари томонидан: қоринда оғриқ ёки спазмлар, оғизда металл таъми, оғизни қуриши, қабзият, диарея, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, ҳаракат бузилишлари (атакция), периферик нейропатия (препарат узоқ вақт қабул қилинганида), тиришишлар. Руҳий-эмоционал бузилишлар: хавотирлик, кайфиятни ўзгарувчанлиги. Вестибуляр аппарат томонидан: бош айланиши. Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения. Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар (тери тошмалари, шу жумладан эшакеми). Маҳаллий реакциялар: таъсирланиш (ачишиш, қичишиш), айниқса даволашнинг бошида, бироқ улар даволашни тўхтатишни талаб қилмайди ва препаратни қиннинг яллиғланган шиллиқ қаватига таъсири билан белгиланади.

Бир вақтда қўлланганида билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради. Метронидазол дисулфирам билан бир вақтда қўлланганида МНТ томонидан бузилишлар кузатилиши мумкин. Метронидазол фенитоин билан бир вақтда қўлланганида, қонда фенитоиннинг даражаси ошади, метронидазолнинг қондаги даражаси эса пасаяди. Метронидазол литий препаратлари билан бир вақтда қўлланганида, литийнинг токциклилигини ошиши кузатилиши мумкин. Метронидазол фенобарбитал билан бир вақтда қўлланганида, метронидазолнинг қондаги даражаси пасаяди. Метронидазол циметидин билан бир вақтда қўлланганида, қонда метронидазолнинг даражаси ошиши мумкин. Метронидазолни алкогол билан ўзаро таъсири дисулфирамга ўхшаш реакцияларни чақиради. Метронидазол ва миконазол астемизол ва терфенадиннинг метаболизмини ингибиция қилади, бунинг натижасида қон плазмасида астемизол ва терфенадиннинг концентрацияси ошади. Метромикон-Нео препарати билан бир вақтда қўлланганда қон плазмасида теофиллин ва прокаинамиднинг концентрацияси ўзгариши мумкин.

Қон яратилишини бузилишида, периферик ва марказий нерв тизимининг касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Анамнезда перифирик қон таркибида ўзгаришлар бўлганида, шунингдек препарат юқори дозаларда ва/ёки узоқ муддат қўлланилганда периферик қон маназарасини назорат қилиш лозим (лейкопения хавфи). Беморнинг неврологик статусининг ҳар қандай ёмонлашиши даволашни  даволашни тўхтатишни талаб этади. Даволаш вақтида қонда жигар ферментлари ва глюкозанинг даражасини аниқлашда натижалар ўзгариши мумкин. Метронидазол трепонемаларни иммобилизациясига олиб келиши мумкин, бу ТПИ тестини (трепонемани аниқловчи Нелсон тести) сохта мусбат натижаларига олиб келади. Препарат қўлланганида жинсий алоқалардан сақланиш лозим. Инфекцияни қайта юқишини олдини олиш мақсадида бир вақтда жинсий шерикни ҳам даволаш, трихомонадли вагинитда – ичга қабул қилиш учун препаратлар билан бирга даволаш лозим. Вагинал суппозиторийларни ишлатилиши механик контрацепция (презервативлар, вагинал диафрагмалар) нинг ишончлилигини, суппозиторийларни латекс ёки каучук билан ўзаро таъсири ҳисобига пасайтириши мумкин. Даволаниш вақтида ва даволаш курси тугаганидан кейин 24-48 соат давомида алкоголли ичимликлар ва этанол сақловчи препаратларни қабул қилишдан сақланиш керак (дисулфирамга ўхшаш реакциялар ривожланиши мумкин). Педиатрияда ишлатилиши: 18 ёшгача бўлган (қиз болалар) да қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши Ҳомиладорликнинг И уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойлигида фақат, агар она учун потенциал фойда ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак. Даволаш тугаганидан кейин 24-48 соат ўтгач эмизишни бошлаш мумкин. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Автотранспортни ҳайдаш ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига салбий таъсирини инкор этиб бўлмайди. Бундай самаралар препаратни маҳаллий буюрилганда тизимли биокираолишлиги жуда пастлиги туфайли жуда кам ҳолларда учрайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган. Бўлиши мумкин бўлган симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи, оғизда металл таъми, атакция, бош оғриғи, бош айланиши, парестезиялар, тиришишлар, лейкопения, сийдикни тўқ рангга бўялиши (метронидазолнинг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ); кўнгил айниши, қусиш, анорекция, диарея (миконазол нитратининг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ). Даволаш: симптоматик даволаш, тасодифан ичга қабул қилинганида – меъдани ювиш.

Рецепт бўйича

7 суппозиторийдан ПВХ/ПE плёнкали контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.