Метостилрецепт билан

Таркиби:

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: метронидазол – 200 мг; клотримазол – 160 мг; хлоргексидин ацетати – 8 мг; ёрдамчи моддалар: яримсинтетик ёғли глицерид (38 типи), парафин, ланолин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

метронидазол, клотримазол, хлоргексидин ацетати

Препаратнинг савдо номи:

Метостил

Фармакалогик гуруҳи:

Асосан акушерлик ва гинекологияда қўлланадиган восита. Имидазол ҳосилалари.

Дори шакли:

вагинал суппозиторийлар

оч сариқ (сарғиш) рангли цилиндрик шаклли суппозиторийлар.

Асосан акушерлик ва гинекологияда қўлланадиган восита. Имидазол ҳосилалари.

Метронидазол қин ичига қўлланганида тизимли қон оқимига сўрилади. Қонда Смах 6-12 соатдан кейин аниқланади ва метронидазолнинг эквивалент дозаси бир марта ичга қабул қилинганидан сўнг эришиладиган (1-3 соатдан кейин) Смах нинг тахминан 50% ни ташкил қилади. Метронидазол ва унинг метаболитларини 60-80% буйраклар орқали чиқарилади, ичак орқали юборилган дозанинг 6-15% чиқарилади. Клотримазол шиллиқ қаватлардан аҳамияциз даражада (3%) сўрилади. Сўрилган препарат жигарда метаболизмга учрайди ва буйраклар орқали чиқарилади; ярим парчаланиш даври 3-5 соатни ташкил қилади. Хлоргексидин шиллиқ қаватлар орқали амалда сўрилмайди.

бактериал вагинит;замбуруғли колпит;вагинал трихомониаз;аралаш инфекцияли колпитда қўлланади.

Қин ичига буюрилади. Бевосита ётишдан олдин, қўлларни ювиб, ётган ҳолатда, бармоқлар учи билан суппозиторий ушланади ва қиннинг ичига (орқа гумбазига) чуқур юборилади. Бир мартага бир суппозиторийдан қўлланади. Даволаш курси 7 кунни ташкил қилади. Такрорий даволаш курсини препаратни қўллаш тўхтатилгандан кейинги, биринчи менсис (ҳайз қони) дан сўнг ўтказиш керак.

Кам ҳолларда аллергик реакциялар, қинда ачишиш ҳисси кузатилиши мумкин.

препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Вагинал қўллаш учун бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди. Нистатин ва натамицин клотримазолнинг самарадорлигини пасайтирадилар.

Ҳомиладорлик ва лактация даври Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ҳомиладор аёлларга препаратни қўллаш тавсия қилинмайди. Ғилофининг бутунлиги бузилганида ёки суппозиторийнинг ташқи кўриниши ўзгарганида препаратни қўллаш тавсия қилинмайди. Автотранспорт ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир қилиш хусусияти Аниқланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруқликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлашига йўл қўйилмасин.

Аниқланмаган.

Рецепт бўйича

7 суппозиторийдан поливинилхлорид полиетилен плёнкали (ПВE-ПE) контур уяли ўрамда. 1 контур ўрамдан бир марта қўлланиладиган тиббий полиетилен бармоқ учлиги билан давлат ва рус тилларида қўллаш бўйича йўриқномаси картон қутига жойланади.

2 йил.