Метоклопрамидрецепт билан

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: метоклопрамид гидрохлориди – 10 мг; ёрдамчи моддалар – лактоза моногидрати, картошка крахмали, повидон, калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

метоклопрамид/метоcлопрамиде

Препаратнинг савдо номи:

Метоклопрамид

Фармакалогик гуруҳи:

Қусишга қарши воситалар – Д-допамин рецепторларининг блокаторлари. Меъда-ичак йўлларининг моторикасини рағбатлантирувчилари.

Дори шакли:

таблеткалар 10 мг.

оқ ёки деярли оқ рангли, фаскали таблеткалар, мармарликка йўл қўйилади.

Қусишга қарши воситалар – Д-допамин рецепторларининг блокаторлари. Меъда-ичак йўлларининг моторикасини рағбатлантирувчилари.

A03FA01.

Қусиш, кўнгил айниши, турли генезли ҳиқичоқ (шу жумладан дори воситалари чақирган); меъда ва ичакнинг атонияси ва гипотонияси (шу жумладан операциядан кейинги); сафро чиқариш йўлларининг дискинезияси; рефлюкс эзофагит; меъданинг чиқиш қисмининг функционал стенози; қандли диабетдаги меъданинг парези; меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиши (мажмуавий даволашда); меъда-ичак йўлларининг рентгеноконтраст текширишларини ўтказишда, дуоденал зондлашда (меъданинг бўшашини ва ингичка ичакнинг моторикасини тезлаштириш учун) қўлланади. 20 ёшгача бўлган пациентларда фақат қуйидаги кўрсатмаларда қўлланади: – оғир бартараф этилмайдиган қусиш (сабаби аниқланганида); – нур билан даволаш ва цитотоксик воситаларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган қусиш; – меъда-ичак йўлларини текшириш; – жарроҳлик муолажаларидан олдинги премедикация.

Метоклопрамидни овқат қабул қилишдан 30 минут олдин қабул қилиш керак, таблеткалар чайнамасдан, кўп бўлмаган миқдордаги сув билан қабул қилинади. Дозани шифокор белгилайди. Катталар учун одатдаги доза 10 мг дан кунига уч марта. 15-19 ёшли шахсларга: тана вазни 60 кг дан ортиқ бўлганида 10 мг дан кунига уч марта; 30-59 кг бўлганида 5 мг дан кунига уч марта. Диагностик муолажаларни бажаришдан 5-10 мин олдин бир марта катталар учун 10-20 мг дан, ўсмирларга – 10 мг дан буюрилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: даволашни бошида қабзият, диарея бўлиши мумкин; кам – оғизни қуриши. Марказий нерв тизими томонидан: даволашни бошида чарчоқлик ҳисси, уйқучанлик, бош айланиши, бош оғриғи, депрессия, акатизия бўлиши мумкин. Метоклопрамид билан даволашда мушак тонусини бузилишлари, қўл-оёқларнинг ихтиёрсиз ҳаракатлари, юз мушакларини қисқариши ва қийшиқбўйин кўринишидаги экстрапирамид симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Бундай симптомлар кўпинча ёшларда, шунингдек метоклопрамид катта дозаларда қўлланганида пайдо бўлиши мумкин. Бундай реакциялар қабул қилиш тўхтатилганидан кейин 24-48 соат давомида ўтиб кетади. Кекса ёшли шахсларда (айниқса аёлларда) метоклопрамиднинг катта дозалари ишлатилганида, кўпинча қайтмас кечки дискинезия (лабларни тишлаш, лунжларни шишириш, тилнинг тез ёки чувалчангсимон ҳаракатлари, назорат қилинмайдиган чайнаш ҳаракатлари, қўл ва оёқларнинг назорат қилинмайдиган ҳаракатлари) ривожланиши мумкин. Бундай асорат ривожланганида метоклопрамид билан даволашни дарҳол тўхтатиш керак. Қон яратиш тизими томонидан: агранулоцитоз (даволашни бошида). Эндокрин тизими томонидан: кам – галакторея, гинекомастия, ҳайз кўриш циклининг бузилишлари (узоқ вақт катта дозаларда қўлланганида). Аллергик реакциялар: кам – тери тошмаси.

Ўта юқори сезувчанлик, меъда-ичакдан қон кетиши, меъданинг чиқиш қисмини стенози, механик ичак тутилиши, меъда ёки ичак перфорацияси, меъда ва/ёки ичакдаги операциялардан кейинги биринчи 3-4 кун, феохромоцитома, экстрапирамид бузилишлар, тутқаноқ, пролактинга боғлиқ ўсмалар, ҳомиладорлик, 15 ёшгача бўлган болалар, лактация даври, метоклопрамидга юқори сезувчанлик.

Холинестераза ингибиторлари таъсирини сусайтириши мумкин. Тетрациклин, ампициллин, парацетамол, ацетилсалицил кислотаси, леводопа, этанолни сўрилишини кучайтиради, бромокриптин ва циклоспориннинг (унинг қондаги концентрациясини назорат қилиш керак) биокираолишлигини оширади; дигоксин ва циметидинни сўрилишини камайтиради. Н2-гистамин рецепторлари блокаторларининг самарасини сусайтиради. Метоклопрамидни нейролептиклар билан бирга буюришга йўл қўйилмайди (экстрапирамид бузилишларнинг пайдо бўлишини хавфи ошади). Метоклопрамид гепатотоксик воситалар билан мажмуада қўлланганида ножўя таъсирларининг хавфини оширади.

Метоклопрамид билан даволаш даврида алкогол ва спирт сақловчи дори воситаларини истеъмол қилиш мумкин эмас. Жигар ва буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўлланиши Жигар ва буйраклар фаолиятининг клиник аҳамиятли бузилишлари бўлган беморларда дори воситасининг дозасини камайтириш лозим. Болаларда ва кекса ёшли шахсларда қўллашнинг ўзига хослиги 15 ёшгача бўлган болаларда метоклопрамидни қўллаш тавсия этилмайди. Ўсмирларда ва ёшларда (15-19 ёш), шунингдек кекса ёшли шахсларда метоклопрамид билан даволашда экстрапирамид реакциялар пайдо бўлишини хавфи юқори. Кекса ёшли шахсларни метоклопрамид билан 12 ҳафтадан ортиқ даволаш тавсия этилмайди. Агарда кутилган терапевтик самара кечки дискинезияни ривожланиш хавфидан юқори бўлса, даволаш 12 ҳафтадан ошиши мумкин. Ҳомиладорликда ва эмизишда қўлланиши Метоклопрамидни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Метоклопрамид кўкрак сутига киради, шунинг учун уни қабул қилишда болани кўкракдан ажратиш керак. Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Даволаш даврида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: гиперсомния, артериал босимни ўзгариши, брадикардия билан кечувчи юрак-томир тизимининг фаолиятини бузилиши, дезориентация ва экстрапирамид бузилишлар. Симптомлар қабул қилинганидан сўнг 24 соат сақланиб туради. Даволаш: оғир заҳарланишда ва экстрапирамид бузилишларда циклодол (катталар учун дозаси 2-4 мг, болалар учун 0,04 мг/кг тана вазнига) буюрилади.

Рецепт бўйича

10 ёки 25 таблеткадан контур уяли ўрамда; ўрамда №10х1, №10х5, №25х1, №25х2.

2 йил.