Метилурацил

Таркиби:

фаол модда: метилурацил – 1,5 г; ёрдамчи моддалар: юмшоқ оқ парафин, сувсиз ланолин, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

метилурацил (метҳйлураcил)

Препаратнинг савдо номи:

Метилурацил

Фармакалогик гуруҳи:

чандиқланишга ёрдам берувчи турли воситалар.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун суртма 100 мг/г.

сариқ рангли, махсус ланолин ҳидли суртма.

чандиқланишга ёрдам берувчи турли воситалар.

D03AX.

Eкзема, нейродермит, дерматитлар, ёмон битадиган яралар, куйишлар (репаратив босқичда), терининг эрозиялари ва яралари (шу жумладан нур билан даволашдан кейин), орқа чиқарув йўли ва сут безлари терисини ёриқлари. Шунингдек фотодерматитларда фотоҳимояловчи восита сифатида қўлланилади.

Сиртга қўлланилади. Суртмани терининг шикастланган соҳаларига кунига икки марта юпқа қилиб суртилади. Эрозия, яраларда антисептиклар билан дастлаб ишлов берилгандан кейин суртилади. Даволаш муддати – тўлиқ тузалгунига қадар ўтказилади. Болаларда суртмани қўлланиши самараси ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Қисқа муддатли ачишиш, аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Грануляцияларни кўп бўлиши (маҳаллий қўллаш учун). Ўткир ва сурункали лейкозлар, қон яратиш аъзолари тизимини бошқа хавфли касалликлари, дори воситасининг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дерматотроп воситалар билан буюриш мумкин. Глюкокортикостероидларни бир вақтда маҳаллий қўллаш суртмани самарасини сусайтиради.

Тўқиманинг ҳаддан ташқари ўсиши билан кечувчи тери касалликларида: вегетацияловчи пуфакчалар, вегетацияловчи пиодермия, эпидермодисплазиянинг верруноз шаклида ва бошқаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Дори воситасини терининг ўткир яллиғланиш касалликларида ва сурункали касалликларини хуруж даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, соҳасининг катта майдонларида холестерин алмашинувининг бузилишлари ва жигарнинг оғир касалликларида эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Ҳомиладорлик ва лактация Агар она учун кутилаётган фойда ҳомила/бола учун потенциал хавфдан юқори бўлганда қўллаш мумкин. Ательени бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Кам ҳолларда – суртма юқори дозаларда давомли қўлланганда периферик қон таркибининг ўзгариши.

Рецепциз

15 г дан алюмин тубаларда №1 ўрами.

3,5 йил.