Мерказолилрецепт билан

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 100% ли моддага қайта хисобланганда 5 мг  тиамазол; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати – 55,7 мг; микрокристалл целюллоза – 75,8 мг; натрий карбоксиметилкрахмали – 1,4 мг; коллоид кремний диоксиди – 1,4 мг; калций стеарати – 0,7 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тиамазол

Препаратнинг савдо номи:

Мерказолил

Фармакалогик гуруҳи:

антитиреоид восита.

Дори шакли:

таблеткалар

оқдан сарғиш ёки оч сариқ туслидан оқ ранглигача бўлган, яссицилиндрик, фаска ва рискали таблеткалар. Бироз «мармарликка» йўл қўйилади.

антитиреоид восита.

N03VV02

Препарат перорал қўлланганда яхши сўрилади, овқат қабул қилиш сўрилишнинг миқдори ва тезлигига таъсир қилмайди. Биокиришаолишлиги – 93%. Плазма оқсиллари билан амалда боғланмайди. Қалқонсимон безининг тўқимасида тўпланади. Оз миқдори кўкрак сутида аниқланади. Тақсимланиш ҳажми – 0,6 л/кг. Препарат қабул қилинганидан кейин плазмадаги максимал концентрациясига эришиш вақти 30-60 минутни ташкил қилади,      60 мг доза перорал юборилганида плазмадаги максимал концентрацияси 1,184 мкг/мл га етади. Метаболизми нофаол метаболитларини ҳосил бўлиши билан жигарда амалга оширилади. Организмдан буйраклар орқали, бунда 10% дан камроғи ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

тиреотоксикоз;тиреотоксикозни жарроҳлик даволашга тайёрлаш;тиреотоксикозни радиофаол ёд билан даволашга тайёрлаш;радиофаол ёднинг таъсирини яширин даврида даволаш. Радиофаол ёднинг таъсири бошлангунича (4-6 ой давомида) ўтказилади;умумий ҳолат ёки шахсий сабаблар муносабати билан радикал даволашни ўтказиш мумкин бўлмаганида, алоҳида ҳолларда – тиреотоксикозни узоқ муддатли бир маромда сақлаб турувчи даволаш;латент тиреотоксикоз, автоном аденома ёки анамнезида тиреотоксикоз бўлганида ёд препаратлари буюрилганида (ёд сақловчи рентгеноконтраст воситаларни қўллаш ҳолларини ҳам қўшиб) тиреотоксикозни олдини олишда қўлланилади.

Аллергик реакциялар (қичишиш, тошма, эшакеми), миелопоэзни сусайиши  (агранулоцитоз, гранулоцитопения, тромбоцитопения), апластик анемия, дори иситмаси, гипогликемия билан бўлган аутоиммун синдроми, ёйилган лимфоаденопатия, циаладенопатия, неврит, таъмни бузилиши, алопеция, полиневрит, югуриксимон синдром, гипопротромбинемия (петехиялар, қон кетишлар), периартрит, гепатит, холестатик сариқлик, терини қичишиши, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрияда оғриқ, артралгия, миалгия, парестезиялар, яққол ҳолсизлик, бош оғриғи, бош айланиши, терининг гиперпигментацияси, шишлар, тана вазнини ошиши, кам – нефрит. Препаратнинг юқори дозалари қабул қилганида субклиник ва клиник гипотиреоз ривожланиши мумкин. Шунингдек қалқонсимон безини катталашиши бошланиши мумкин, бу эса қонда ТТГ миқдорини ошиши билан боғлиқ.

тиамазол ёки тиомочевина ҳосилаларига юқори сезувчанлик;карбимазол ёки тиамазол билан илгари ўтказилган даволаш вақтидаги агранулоцитоз;гранулоцитопения (шу жумладан анамнездаги);даволашни бошлаш олдидаги холестаз;лактация даврида қўллаш мумкинемас.

Даволаш вақтида периферик қоннинг назоратини ўтказиш керак (дозани танлаш даврида 1-2 ҳафталик интервал билан ва тутиб турувчи даволаш даврида ойига 1 марта). Қалқонсимон безининг трахеяни торайтирувчи сезиларли катталашиши бўлган беморларда мерказолил левотироксин билан қисқа муддатда буюрилади, чунки узоқ муддат қўлланганида бўқоқни катталашиши ва трахеяни янада кўпроқ сиқилиш мумкин. Беморларни синчиклаб кузатувини (ТТГ даражасини, трахеал ўтказилишини назорати) ўтказиш керак. Мерказолил буюрилган бемор иситма, этни увишиши, йўтал, томоқ оғриқлари, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини яллиғланиши, фурункуллар пайдо бўлганида, албатта шифокорга мурожат қилиш кераклиги тўғрисида огоҳлантирилиши керак, чунки бу кўринишлар агранулоцитознинг белгилари бўлиши мумкин. Даволаш вақтида ноаниқ генезли тери ости қон қуйилишлари ёки қон кетишлари, ёйилган тери тошмаси ва қичишиш, кўнгил айниши ёки қусишлар, сариқлик, кучли эпигастрал оғриқлар ва яққол ҳолсизликни пайдо бўлиши препаратни бекор қилишни талаб этади. Даволашни эрта тўхтатиш ҳолларида қайталаниш бўлиши мумкин. Эндокрин офталмопатиянинг пайдо бўлиши ёки кечишини ёмонлашиши, Мерказолил билан тўғри ўтказилган даволашдан бўлган ножўя таъсир эмас. Даволаш тугаганидан кейин кам ҳолларда кечки гипотиреоз пайдо бўлиши мумкин, у препаратнинг ножўя таъсири эмас, балки, асосий касалликнинг чегарасида кечувчи қалқонсимон безининг тўқимасидаги яллиғланиш ва деструктив жараёнлар билан боғлиқдир.

Тиамазол йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва хомила қонида онадагидек концентрацияга эришади. Шунинг учун хомиладорликда препарат фақат ўта зарур ҳолда минимал самарали дозада қалқонсимон безининг гормонлари препаратларини қўшимча қабул қилмасдан шифокорнинг синчиков кузатуви остида қўлланиши керак. Тиамазолнинг юқори дозаси ҳомилада бўқоқ ҳосил бўлиши ва гипотиреозни чақириши мумкин. Тиамазол шунингдек кўкрак сутига ўтади ва унда она қонидаги даражасига мувофиқ концентрацияга етиши мумкин. Эмизиш даврида тиреотоксикозни даволашни давом эттиришининг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач сўнг қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 5 йил. Дорихоналардан бериш тартиби Рецепт бўйича. Улашиш: 9 420 Виеwс

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрияда оғриқлар, иситма, артралгия, терини қичишиш, шишлар. Апластик анемия (панцитопения) ёки агранулоцитоз биринчи соатларда юзага чиқиши мумкин. Кам – гепатит, нефротик синдром, эксфолиатив дерматит, нейтропения, марказий нерв тизимини сусайиши ёки рағбатлантирилиши. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, симптоматик даволаш. Тиамазолнинг дозасини сурункали ошириб юборилиши қалқонсимон безини катталашиши ва гипотиреозни ривожланишига олиб келади. Бундай ҳолларда препарат билан даволаш тўхтатилади. Левотироксин билан ўринбосар даволаш, агарда бу гипотиреознинг оғирлик даражаси билан оқланса, ўтказилади. Одатда тиамазол бекор қилинганидан кейин қалқонсимон безининг фаолиятини ўз-ўзидан тикланиши кузатилади.

Таблеткалар 5 мг, 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 5 контур уяли ўрамлар қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида.