Мелоремрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: мелоксикам 7,5 мг ёки 15 мг. ёрдамчи моддалар: натрий цитрати, лактоза, микрокристалл целлюлоза, поливинилпиролидон, аэросил, кросповидон, магний стеарати ёки калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

мелоксикам

Препаратнинг савдо номи:

Мелорем

Фармакалогик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Дори шакли:

таблетка

оч сариқ рангдан кулранг тусли сариқ-лимон ранггача бўлган яссицилиндрик шаклли, фаскали, бир томони рискали таблеткалар.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

M01AC06

Оғиз орқали қабул қилинганда меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, (қабул қилинган дозанинг 89% гачаси). Овқат билан бирга қабул қилиш сўрилиш миқдорига таъсир қилмайди. Қондаги концентрация кўрсаткичи қабул қилинган препарат миқдори билан тўғри боғлиқдир. Қон плазмасидаги бир хил юқори миқдорга 3-5 кун қабул қилингандан сўнг эришилади. Доим қабул қилинса, бир йилдан сўнг ҳам тахминан шу миқдорда сақланиб қолади. Плазма оқсиллари билан 99% дан кўпи боғланади. Синовиал суюқликка яхши ўтади, ундаги концентрацияси плазмадаги концентрациясининг ярмига етади. Асосий миқдори тиазолил ҳалқасидаги метил гуруҳини оксидланиши билан метаболизмга учрайди. Метаболитлар тенг миқдорида сийдик ва ахлат орқали чиқарилади. Кундалик дозанинг 5% дан камроғи ўзгармаган ҳолда ахлат билан ва ундан камроғи сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 20 соатни ташкил қилади.

Ревматоид артритни симптоматик даволаш, остеоартритлар, артрозлар, бўғимларнинг дегенератив касалликлари, анкилозловчи спондилоартритларда оғриқ синдромини камайтириш учун қўлланади.

Ичга буюрилади, овқатланиш вақтида, чайнамасдан, сув билан ёки бошқа суюқлик билан қабул қилинади. Суткалик доза 7,5-15 мг ташкил қилади. Максимал суткалик доза (дори шаклидан қатъий назар) – 15 мг ташкил қилади. Камқувват ва қари беморларда, ножўя реакцияларнинг юқори хавфи бўлган пациентларда даволаш 7,5 мг дозадан бошланади. Оғир буйрак етишмовчилигида суткалик доза 7,5 мг дан ошмаслиги лозим.

Препарат асосан яхши ўзлаштирилади. Айрим ҳолларда бўлиши мумкин: Меъда-ичак йўллари, жигар томонидан: диспепсия, метеоризм, диарея, қабзият, кўнгил айниш, қусиш, қорин оғриқлари, жигар фаолиятининг бузилиши, эзофагит, яширин ёки яққол меъда-ичакдан қон кетиши, колит; Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, қулоқларда шовқин, кўришнинг ёмонлашуви; Нафас тизими томонидан: ўткир астматик реакция, бронхоспазм; Таянч–ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, миалгия, мушакларни заифлиги; Қон яратиш тизими томонидан: анемия, лекопения, тромбоцитопения, қон таркибининг ўзгариши, хусусан лейкоцитлар нисбатини; Сийдик-чиқариш тизими томонидан: интерстициал нефрит, гломерулонефрит, буйрак медулляр некрози ёки нефротик синдромнинг ривожланиши, сийдикда креатинин миқдорининг ошиши; Тери реакциялари: қичима, териниг пўст ташлаши, тери тошмалари, эшакеми ва/ёки қичима, фотосенсибилизация; Юрак-қон томир тизими томонидан: шишлар, гипертензия, юрак уришининг тезлашиши, бирданига юзга қон оқиб келиши.

Бронхиал астма, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларига (НЯҚВ) (ангионевротик шиш ёки эшакеми, ўткир бронхоспазм хуружи билан намоён бўладиган), юқори сезувчанлик, зўрайиш босқичидаги меъда яра касаллиги, диализ қилинмайдиган беморлардаги жигарнинг оғир етишмовчилиги, 15 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Бошқа НЯҚВ билан бир вақтда буюрилганида меъда — ичакдан йўлларида яралар ривожланишини ва меъда — ичакдан қон кетишини хавфи ошади. Антикоагулянтлар билан (перорал антикоагулянтлар, тиклопидин, гепарин, тромболитиклар) — қон кетиш ҳавфи ошади. Метотрексат билан — унинг миелодепрессив таъсири кучаяди. Диуретиклар билан — буйрак етишмовчилиги хавфи ошади. Циклоспорин билан — унинг нефротоксик таъсири кучаяди. Литий препаратлари билан — плазмада литий миқдори ошиши мумкин. Гипотензив воситалар билан (бета-блокаторлар, ААФ ингибиторлари, қон томирларни кенгайтирувчи воситалар) қон томирларни кенгайтирувчи простагландинлар синтези препарат томонидан сусайтирилиши сабабли, уларнинг самараси пасайиши мумкин. Контрацептивлар билан — бачадон ички ҳомилага қарши воситалар таъсирини камайтиради. Холестирамин билан препарат молекуласи билан меъда — ичак йўлларида боғланиши туфайли организмдан чиқарилиши ошади. Антацидлар, циметидин, дигоксин ва фуросемид билан ўзаро фармакокинетик таъсири йўқ.

Меъда-ичак йўлларининг касалликларида, ҳамда антикоагулянтлар олаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Пептик яралар ёки меъда—ичак қон кетиши пайдо бўлганида, ҳамда тери ва шиллиқ қаватлар томонидан ножўя реакциялар ривожланганида, препаратни бекор қилиш керак. Айланаётган қон хажми кам бўлган, буйрак перфузиясининг даражаси пасайган беморларга препаратни буюриш, клиник яққол буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин, бу препарат бекор қилингандан сўнг бутунлай ўз ҳолатига қайтади. Дегидратация белгилари бўлган, димланган юрак етишмовчилиги, жигар циррози, нефротик синдром, диуретиклар қабул қилаётган буйракнинг клиник яққол касалликлари бўлган беморлар, хирургик жаррохликдан сўнг танаси сувсизланган беморлар-ушбу асорат хавфи гурухига киради. Бу беморларда даволашнинг бошида суткалик диурез ва буйраклар фаолиятини синчиклаб назорат қилиш тавсия этилади. Буйраклар фаолияти жуда кам ёки ўртача пасайганида (креатинин клиренси (КК) 25 мл/мин дан кўпроқ) – дозани тузатиш талаб этилмайди. Трансаминазаларнинг фаоллиги турғун ва аҳамиятли ошганида ва жигар фаолиятининг бошқа кўрсаткичлари бузилганида, препаратни бекор қилиш керак. Жигар циррози бўлган беморларнинг клиник ҳолати турғун бўлганида, препаратнинг дозасини камайтириш талаб қилинмайди. Камқувват беморлар препарат билан даволанилаётганида, шифокор томонидан синчковлик билан кузатилиши лозим, чунки бундай беморларда  ножўя  таъсирлари ёмон ўтади. Кекса ёшдаги беморларга препарат алоҳида эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки уларда буйрак, жигар ва юрак фаолиятларининг ёмонлашуви эхтимоли бор. Препарат қабул қилганда бош айланиши ва уйқучанлик ривожланиши сабабли, ателье ҳайдашдан ва юқори диққатни, тезкор руҳий ва харакат реакцияларни талаб қилувчи фаолият турларидан сақланиш тавсия қилинади. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилган ҳолда, ўзига хос заҳарга қарши восита бўлмаганлиги сабабли, меъдани ювиш ва симптоматик чоралар ўтказилиши керак. Препаратни организмдан чиқарилишини тезлаштириш учун холестирамин қабул қилиш ҳам фойдали ҳисобланади.

Рецепт бўйича

Таблеткалар 7,5 мг; 15 мг дан, контур-уяли ўрамда.

3 йил.