Мелдоний Таъсир этувчи модда (ХПН): мелдонийрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: мелдоний – 500 мг; ёрдамчи моддалар: инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

Мелдоний Таъсир этувчи модда (ХПН): мелдоний

Фармакалогик гуруҳи:

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

рангсиз, тиниқ эритма.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

S01ЕV

Қўзғатувчи самарани ривожланиши мумкинлиги туфайли куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия қилинади. Юрак-томир касалликлари. Мажмуавий даволаш таркибида кунига 0,5-1,0 г дан вена ичига (инекция учун эритма 5-10 мл 500 мг/5 мл), ҳамма доза бир йўла ёки иккига бўлиб қабул қилинади. Даволаш курси – 4-6 ҳафта. Мияда қон айланишини бузилиши. Ўткир босқичи – 0,5 г дан кунига 1 марта вена ичига 10 кун давомида, сўнгра перорал дори шаклини қабул қилишга ўтилади. Умумий даволаш курси – 4-6 ҳафта. Сурункали бузилишлар – перорал дори шакли қўлланади. Такрорий курслар (одатда йилига 2-3 марта) шифокор маслаҳатидан кейин ўтказилиши мумкин. Тўр парданинг қон-томир патологияси ва дистрофик касалликлари: Парабулбар 0,5 мл инекция учун 500 мг/5 мл эритмаси 10 кун давомида қўлланади. Ақлий ва жисмоний зўриқишлар, шу жумладан спортчилардаги зўриқишлар: Катталарга 0,5 г вена ичига (5-10 мл инекция учун эритма 500 мг/5 мл) кунига 1 марта. Даволаш курси – 10-14 кун. Зарурати бўлганида даволаш 2-3 ҳафта ўтгач такрорланади.

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия, артериал босимни ўзгариши; МНТ томонидан: кам ҳолларда психомотор қўзғалишлар. Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – диспептик ҳолатлар. Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – терини қичишиши, қизариш, тошма, шишлар кузатилиши мумкин.

– бош мия ички босимини ошиши (шу жумладан веноз оқимини бузилиши, бош мия ички ўсмалари); – МНТ нинг органик шикастланишлари; – ҳомиладорлик, лактация даври; – препаратга юқори сезувчанлик; – 18 ёгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Коронар қон томирларини кенгайтирувчи, айрим гипотензив препаратлар, юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради. Антиангинал воситалар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар, диуретиклар, бронхолитиклар билан бирга қўллаш мумкин. Ўртача тахикардия ва артериал гипотензияни ривожланиши мумкинлиги туфайли, нитроглицерин, нифедипин, алфа-адреноблокаторлар, гипотензив воситалар ва периферик вазодилататорлар билан мажмуавий қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Сурункали жигар ва буйрак касалликлари бўлган пациентларга препаратни узоқ муддат қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Мелдонийни болаларда қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ. Кардиология бўлимларида ўткир миокард инфаркти ва ностабил стенокардияни кўп йиллик даволаш тажрибаси, ўткир коронар синдромида мелдоний биринчи қатор препаратлари эмаслигини кўрсатади. Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланилиши. Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллашнинг хавфсизлиги исботланмаган. Ҳомилага мумкин бўлган ноҳуш таъсирлардан сақланиш учун, уни ҳомиладорлик даврида буюрилмайди. Она сути билан препарат чиқарилиши аниқланмаган. Агар мелдоний билан даволаш она учун зарур бўлса, унда болани эмизиш тўхтатилади. Автотранспорт воситаларини бошқариш ва бошқа ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири Психомотор реакциялар тезлигига мелдонийнинг ноҳуш таъсири ҳақида маълумотлар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!

Симптомлари: артериал босимни пасайиши, бош оғриғи, тахикардия, бош айланиши, умумий ҳолсизлик. Даволаш: симптоматик.

Рецепт бўйича

Инекция учун эритма 10%. 5 млдан нейтрал шиша ампулаларда. 5 ампуладан ПВХ контур уяли ўрамларга жойланган.

3 йил.