Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: 1% дан ортиқ – диспепсия, шу жумладан кўнгил айниши, қусиш, абдоминал оғриқлар, қабзият, метеоризм, диарея; 0,1%-1% – жигар трансаминазаларининг ўткинчи ўзгаришлари, гипербилирубинемия, кекириш, эзофагит, МИЙнинг эрозив-ярали шикастланишлари, меъда-ичакдан яширин ёки яққол қон кетиши; стоматит; 0,1% дан камроқ – меъда-ичак перфорацияси, колит, гепатит, гастрит.
Қон яратиш тизими томонидан: 1% дан ортиқ – анемия; 0,1-1% – қон формуласини ўзгариши, шу жумладан лейкопения ва тромбоцитопения.
Тери қопламалари томонидан: 1% дан кўпроқ- қичишиш, тошмалар; 0,1-1% – эшакеми; 0,1% дан кам – фотосенсибилизация, буллез тошмалар, кўп шаклли еритема, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.
Нафас тизими томонидан: 0,1% дан камроқ – бронхоспазм.
Марказий нерв тизими томонидан: 1% дан кўпроқ- бош айланиши, бош оғриғи, 0,1-1% – вертиго, қулоқларда шовқин, уйқучанлик; 0,1% дан камроқ – онгни чалкашиши, ориентацияни бузилиши, эмоцинал лабиллик.
Юрак-қон томир тизими томонидан: 1% дан – кўпроқ периферик шишлар; 0,1-1% – артериал босимни ошиши, юрак уриши, юз терисига қонни “оқиб келишлари”.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: 0,1-1% – гиперкреатининемия ва/ёки қон зардобида мочевинанинг ошиши; 0,1% дан камроқ – ўткир буйрак етишмовчилиги; мелоксикамни қабул қилиш билан алоқаси аниқланмаган – интерстициал нефрит, албуминурия, гематурия.
Кўриш аъзолари томонидан: 0,1% дан камроқ – конъюнктивит, кўришни бузилиши (шу жумладан кўришнинг ноаниқлиги).
Аллергик реакциялар: 0,1% дан камроқ – ангионевротик шиш, анафилактоид, анафилактик реакциялар.
Маҳаллий реакциялар: инекция жойида ачишиш ва оғриқ бўлиши мумкин..